I мавзу. ҚУрилиш кимёси фанига кириш. Ноорганик бирикмалар ва уларнинг қурилишдаги ахамияти


Download 143.37 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi143.37 Kb.
#1491334
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1- мавзу Кириш


I МАВЗУ. ҚУРИЛИШ КИМЁСИ ФАНИГА КИРИШ.
НООРГАНИК БИРИКМАЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚУРИЛИШДАГИ АХАМИЯТИ

Бугунги кунда республикамизнинг турли чеккаларида қурилиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Уй-жой, саноат корхоналари ва бошқа иншоотлар қурилмоқда. Қурилишларда замон талабига жавоб берадиган материаллар ишлатилмоқда ва ишлаб чиқарилмоқда. Уларни кўпчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. Ушбу материалларни ишлаб чиқариш, улардан тўғри фойдаланиш учун кимё асосларини билиш керак. Цемент, темирбетон, мармар, ёғоч, юқори молекуляр бирикмалар, бўёқлар, тош, керамзид, силикат материаллари ва бошқа қурилиш материалларининг таркибий хоссалари ўрганилади.


Модданинг фазодаги чегараланган қисми жисм деб аталади. Бу моддага нисбатан торроқ мазмунда ишлатилувчи тушунча бўлиб, аниқ бир нарсани англатади. Темирдан ясалган арматура, пичоқ, қозон, машина деталлари ёки қурилиш буюмлари жисмга мисол бўла олади. Модда ибораси жисм тушунчасига нисбатан умумийдир. Ҳозирги вақтда моддалар тўрт гуруҳга бўлиниб ўрганилади. Булар элементар- заррачалар, оддий моддалар, мураккаб моддалар (ёки кимёвий бирикмалар ҳамда аралашмалар бўлиб, қуйидагича тушунтирилади:
Элементар заррачалар - электрон, протон, нейтрон, позитрон, нейтрино, мезон ва бошқалар кириб, булар сони 100 дан ортади.1
Оддий модда - кимёвий элементнинг эркин ҳолда мавжуд бўла оладиган тури бўлиб, бундай модда асосан бир хил элементдан тузилган бўлади.
Улар сони беш юзтага яқиндир.
Масалан азот, кислород, хлор, S8,, О3, Br2, F2, C, фулерин, даврий системадаги барча элементлар, олмос, графит, карбин, оқ фосфор, қора фосфор, қизил фосфор, қалдироқ газ(2H22) ва бошқалар. Оддий моддалар иккига бўлинади: металлар ва металмаслар.
Оддий модда тушунчаси билан кимёвий элемент тушунчаси бир хил эмас.

Download 143.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling