Ишнинг мақсади: Очиқ кон ишлари элементлари тўғрисида тушунчага эга бўлиш ва уларнинг график тасвирланиши билан танишиш


Download 325.24 Kb.
bet2/3
Sana26.09.2020
Hajmi325.24 Kb.
1   2   3

1.2. Поғона ва унинг элементлари

Фойдали қазилмаларни, қопловчи ва ўз ичига олувчи тоғ жинсларини қазиш ишлари табақаланган ҳолда юқоридан пастга қараб олиб борилади. Натижада қазиш ишлари олиб борилаётган тоғ жинслари массиви поғона шаклини эгаллайди.

Алоҳида қазиш, юклаш ва ташиш воситаларига эга бўлган (таъминланган) ва поғона шаклидаги ишчи юзага эга бўлган тоғ жинси қатламининг бир қисмига поғона дейилади.

Поғонанинг қазиб олинган томони бўйича бурчак остида чегараловчи қиялик поғона қиялиги дейилади. Поғона қиялигини унинг остки ва устки майдончалари билан кесишган чизиғига мос равишда устки ва остки қирралар дейилади.



Поғона баландлиги Ну иш олиб бориш ҳавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади ва экскаватор ўлчамлари ҳамда тоғ жинсларининг физика-техник хусусиятларига боғлик бўлади. Кўплаб карерларда поғона баландлиги 10-15 м ни ташкил этади, баъзан эса 20-40 м га етади.

Иш олиб бориладиган поғонани унинг баландлиги бўйича чегараловчи горизонтал юзага устки ва остки майдончалар дейилади. Қазиб олиш учун мўлжалланган жиҳозлар (бурғулаш дастгоҳлари, экскаваторлар, транспорт воситалари ва б.) жойлашган майдон ишчи майдон дейилади. Ишчи майдон кенглиги Шр.п. 40-70 м ни ташкил этади. Агар майдонда кон ишлари тўхтатилса, у ҳолда иш олиб борилмайдиган майдон дейилади.
3-расм. Поғананинг асосий элементлари: 1,2 - поғонанинг устки ва остки майдони; 3,4,5,6 – кирма (заходка)лар; 7 - поғона қиялиги; 8 - поғона устки қирраси; 9 - поғона остки қирраси; 10,11 – кўмир ва қоплама жинслар ковжойи (забой); 12 - иш фронтининг силжиш йўналиши; 13 – ковжой кирмасининг силжиш йўналиши; 14 - портлашдан кейинги жинслар уюми; 15 – темирйўл транспортига экскаватор ёрдамида тоғ жинсларини юклаш; 16 – кирмани портлатишга тайёрлаш.

    1. Экскаватор ковжойи (забой).

Поғона одатда кетма-кет равишда параллел тасмалар (полоса), 10-20 м кенгликдаги баъзан эса ундан кенгрок бўлган кирма (заходка)лар А билан қазилади. Кирмаларнинг боши берк (торец) қисми ковжой 1 (забой) дейилади. Ковжойда бевосита фойдали қазилма ёки қопловчи жинсларни қазиш-юклаш ишлари амалга оширилади. Натижада ковжой силжиб боради ва кирма (заходка) қазиб олинади, сўнгра эса янги кирмага (заходка) ўтилади.

а) юмшок тоғ жинслари 4- расм:
Юмшоқ тоғ жинсларида экскаватор ковжойи.

1 – экскаватор ўқи;

А – экскаватор кирмасининг (заходка) кенглиги.






б) қаттиқ тоғ жинслари 5- расм:

Download 325.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling