Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши мундарижа кириш


Download 1.27 Mb.
bet1/8
Sana18.02.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1210803
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Иқтисодиёт давлат1




ИҚТИСОДИЁТНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ


МУНДАРИЖА


КИРИШ..................................................................................................................3


I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ИЛМИЙ- НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.................................9-23
I.1. Давлатнинг миллий иқтисодиётни тартибга солишдаги роли ҳақидаги назария ва қарашлар.........................................................................................9-14
I.2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, унинг мақсади ва вазифалари......................................................................................................15-23


II БОБ. ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЁТГА ТАРТИБГА СОЛИШ СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ......................................................................................24-33
II.1. Давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситалари...24-30
II.2.Давлатнинг иқтисодий сиёсатининг тамойиллари ва йўналишлари..31-33
ХУЛОСА ........................................................................................................34-35
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ........36-38
ИЛОВАЛАР....................................................................................................39-41
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда кейинги йилларда иқтисодиётнинг барча жабхаларида кескин ўзгаришлар юз бермоқда. Иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини янада кучайтириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш кўп жиҳатдан бизнинг мавжуд ресурслардан, биринчи навбатда, табиий бойликлар, сув, электр ва бошқа энергия ресурсларидан ҳамда инсон капиталидан қанчалик тежамкорлик ва самарадорлик билан фойдалана олишимизга боғлиқдир.
Бозор иқтисодиёти ўзининг объектив қонунлари ҳамда ўзини-ўзи тартиблаш дастаклари, воситалари орқали амал қилади. Аммо бозор иқтисодиётининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда салбий жиҳатлари ҳам мавжуддир. Уларнинг энг асосийси иқтисодиётдаги объектив қонунлар ва муносабатлар, регуляторлар асосида шаклланадиган бозор мувозанати ҳамда мутаносибликларнинг бузилиши оқибатида вужудга келадиган номутаносибликларнинг кучайиши, иқтисодий танглик ва инқирозлардир.
Инқирозлар натижасида иқтисодий пасайиш, ишсизлик, инфляциянинг кучайиши, халқ турмуш даражасининг ёмонлашуви содир бўлади. Шу боисдан ҳам давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва уни устувор равишда иктисодий дастак ва воситалар ёрдамида тартиблаши зарур бўлади. Бу эса замонавий бозор иқтисодиётининг ўзини ўзи тартиблашнинг бозор механизми билан уни давлат томонидан тартибга солиш механизмини уйғунлаштиришни ҳамда унга мос равишда давлат иқтисодий сиёсатини шакллантиришни тақозо этади. Давлат томонидан бозор механизмини издан чиқарувчи ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди1. Чунки ишлаб чиқариш жараёнида давлат бошқаруви усуллари ва бозор усулларини мувофиқлаштириш орқали иқтисодий тараққиётга эришилади. Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш масаласига узоқ йиллар давомида иқтисодчи олимлар томонидан эътибор қаратиб келинган. Мазкур муаммога нисбатан турли илмий мактаблар ва йўналишлар амалиётчиларнинг ўзаро кескин, зиддиятли қарашлари, ёндашувларининг тадрижий кураши асосида шаклланган. Иқтисодиёт ривожланишида давлатнинг роли масаласида ҳозирги замон иқтисодиёти назарияси асосчилари ҳисобланган олимлар А.Смит (1723-1790) ва Д.Рикардо (1772-1823)ларнинг қарашлари давлатнинг ҳар қандай аралашуви натижада иқтисодий тараққиётни секинлаштиради, деган фикрлар билан изоҳланади. Масалан, А.Смит ғояси қуйидагича: «Бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи бошқаришга мослашган, унинг асосида кўпроқ фойда олишга ҳаракат қилиш билан боғлиқ «кўринмас қўл», яъни шахсий манфаат ётади». А.Смит хулосасига кўра, иқтисодиётни тартибга солишда давлат аралашуви камайтирилса, иқтисодиёт самарали амал қилади ва бозор бутунлай эркин бўлиши зарур, деб таъкидлайди.
Инглиз иқтисодчиси Ж.М.Кейнс (1883-1946) таклиф этган концепция иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли ҳақидаги қарашлар ривожланишида янги ва муҳим босқич ҳисобланади. У тартибга солишнинг бозор механизми билан мувофиқлаштирилган иқтисодиётда давлат аралашувисиз иқтисодиёт самарали ривожлана олмаслигини кўрсатиб беради, бандлик даражаси ва иқтисодий ўсишни фақат давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви таъминлай олади, деган ғояларни илгари суради. Кейнс таълимоти иқтисодиётга давлатнинг фаол аралашувини зарур, деб ҳисоблайди, неолибералистлар (неолиберализм (ингл. neoliberalism)–иқтисодий назариянинг асосий йўналиши, 1930- йилларда пайдо бўлган ва 1980-1990 йилларнинг асосий мафкураси сифатида шаклланган йўналиш) давлатнинг нисбатан нофаол тартибга солишини қўллаб-қувватлайдилар. Неолибералистлар иқтисодиётни либераллаштириш, эркин нарх шаклланиши, иқтисодиётда хусусий мулк ва нодавлат тузилмалар етакчи бўлишини қўллаб-қувватлайдилар. Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини «тунги қоровул» ёки «спорт ҳаками» қабилида бўлиши кўзда тутилади. Неоклассик йўналишдаги иқтисодчилар фикрича, бозорнинг нарх механизми, тартибга солиши кўп ҳолларда ресурсларнинг оптимал, самарали ишлатилишини таъминлайди. Аммо, баъзи ҳолларда бозор улардан самарали фойдаланишга эришишни таъминлай олмайди. Худди ана шундай ҳолларда давлат тақсимлаш механизмини йўлга қўйиши, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашда ижобий роль ўйнаши мумкин экан. АҚШ иқтисодчи олими Поль Энтони Самуэльсон (1915-2009) эса кўплаб муаммоларга бозор механизми ечим топа олмайди, деб ҳисоблаган. Қўшимча оқибатлар, соғлиқни сақлаш, таълим, экологик муаммоларга талаб ва таклиф қонуни таъсир этмайди. Бинобарин, давлат иқтисодиёт учун мақсадларни аниқлашни ўз зиммасига олиши ва бу мақсадларга эришиш учун ўз кучидан фойдаланиши зарур. Юқоридаги ўзаро фарқланувчи ёндашувлардан шундай хулосага келиш мумкинки, айрим иқтисодчилар бозор автоматик тарзда тартибга солинади ва давлат иштироки минимал бўлиши зарур, деган фикрни билдирсалар, иккинчи гуруҳ олимлар давлат томонидан бозорнинг тўлиқ монополия қилиб олиниши иқтисодий ўсишнинг манбаидир, деб ҳисоблаганлар. Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг ролига алоҳида эътибор қаратиб, “Иқтисодиётимизда давлатнинг улуши ва ўрнини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартиришимиз даркор”2, - деб таъкидлаган.
Иқтисодиётда давлат ролини камайтириш, энг аввало, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. “Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир”3. Ушбу стратегик ҳаракатнинг учинчи устувор йўналиши бевосита иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришга бағишланган.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун давлатнинг иқтисодий сиёсати мамлакатимизда ривожланаётган бозор иқтисодиётини тартиблаш механизмини янада такомиллаштириш ва бозорнинг ўзини-ўзи тартиблашнинг объектив механизми билан уйғунлаштириш муҳим аҳамият касб этади, ушбу “Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши” мавзусидаги малака ишида иқтисодиётни тартибга солишнинг давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари, шакл ва усул, воситалари, давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги тизимли, кенг камровли назарий билим ва амалий кўникмалари ёритиб берилган.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling