Жиззах Политехника инситути Бино ва иншоатлар қурилиши факултети 618-21 b va iq гурух талабаси


Download 75.69 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi75.69 Kb.
#1015670
Bog'liq
15. Грунтларнинг механик хусусятлари


Жиззах Политехника инситути
Бино ва иншоатлар қурилиши факултети
618-21 B va IQ гурух талабаси
Рахмонқулов Боходирнинг
Инжинерлик Геологияси фанидан
МУСТАҚИЛ ИШИ.
Топширди: Б.Рахмонқулов
Қабул қилди: Р.Бобожонов
5-топшириқ

Мустақил иш

Мавзу: Грунтларнинг механик хусусятлари.


РЕЖА:
1. Грунтларнинг механик хусусиятлари.
2. Грунтлар зичлиги.
3. Фойдаланилган адабиётлар.

1. Грунтларнинг механик хусусиятлари.


Грунтларнинг деформацияланиш хусусиятлари, унга таъсир этувчи ташқи куч таъсири остида ўзгариш ҳолатини характерлайди. Бу хусусиятлар деформация модули ва Пуассон коэффициенти орқали ифодаланади. Грунтларнинг деформацияланиш хусусиятларини, иншоотларни тоғ жинслари муҳитида ишлаш шароитини такрорловчи модел ѐрдамида аниқланади.
Кўп ҳолларда грунтларнинг деформацияланиш хусусиятлари статик босим таъсири остида аниқланади. Лекин йўллар ва зилзилага қарши
қуриладиган иншоотлар учун грунтларнинг бу хусусиятлари
вибрацион ѐки ўзгарувчан босим таъсири остида ўрганилади.
Қоятош жинслар ва донадор жинсларнинг деформацияланиш
хусусиятлари бир хил эмас. Қоятош жинсларнинг деформацион
хусусиятларига баҳо беришда деформация модули (Е) эгилувчанлик
модули (Еэ) ва умумий деформация модули (Еум.) дан
фойдаланилади.
Донадор жинсларнинг асосий деформацион хусусиятларига ундаги
ғовакларнинг сув ва газларнинг сиқилиши, жинс-зарралари орасидаги
масофанинг қисқариши ҳисобига, ўз ҳажмини камайтириши киради. Сувга
тўйинган грунтнинг зичланиши унинг ғовакларидан сувнинг сиқиб
чиқарилиши билан боғлиқ, яъни грунтнинг намлиги камайиб боради. Сувга
тўйинмаган грунтлар зичланганда унинг намлиги маълум даражадаги
босимгача ўзгармайди. Зичланиш жараѐни вақт мобайнида ташқи босим
таъсири остида содир бўлади. Шунинг учун грунтларнинг
сиқилувчанлигини аниқлаш учун ташқи доимий босим таъсири остида
аниқланадиган сўнгги деформация ва вақт бирлиги ичида ўзгарадиган
деформация кўрсаткичларидан фойдаланилади.


2. Грунтлар зичлиги.

Лаборатория шароитидаги зичланиш жараѐнида ѐн


томонига кенгайиш имконияти бўлмаган шароит учун аниқланади.
Яъни деформация бир йўналишда ривожланади. Грунтларни ѐн атрофга
кенгаймасдан синовдан ўтказиш компрессия дейилади.
Компрессия эгри чизиғи ғоваклик коэффициенти ва грунтга қуйилган ташқи
босим орасидаги боғланишни кўрсатади. Компрессия эгри чизиғи ѐрдамида зичланиш коэффициенти аниқланади. (расм). Р1 ва Р2 ташқи босимлар учун зичланиш коэффициенти қуйидаги формула ѐрдамида аниқланиши мумкин:





3. Фойдаланилган адабиётлар.
https://staff.tiiame.uz/storage/users/68/presentations/QLc0x76tEEqsu2Allf9RKArNbL4i6cauLK2yMVyH.pdf
Download 75.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling