Жиззах вилоят хокимлиги


Download 0.67 Mb.
bet1/21
Sana20.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1787666
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
йиллик-2017


Жиззах вилоят хокимлиги
маданият бошкармасига.
Дўстлик туман хокимлиги маданият бўлимининг 2017 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида
ёзма ва ракамли


Х И С О Б О Т И

Дўстлик шаҳри – 2017 йил.




Дўстлик туман хокимлиги маданият бўлимининг 2017 йил якуни бўйича


I. ЁЗМА ҲИСОБОТИ
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти карор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси карорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлик буйруқларининг ижроси;


-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишва соҳани ривожлантиришянги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори ижроси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун 30-январ санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 30-январ куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хотира тадбири булиб утди. Тадбир аввалида биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Тадбир давомида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маъруза килинди. Шундан сўнг, туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида фаолият юритаётган тўгараклар аъзолари томонидан ҳикматли сўзлари айтилди. Шундан сўнг, Ислом Каримовнинг нутқлари акс эттирилган видеоролик қўйилди. Сўнг, туманда фаолият юритаётган ёш ҳаваскор ижодкорлар томонидан Ислом Каримовга атаб ёзган шеърлари тадбир иштирокчиларига тақдим этилди. Тадбир давомида слайдлар қўйиб борилди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак-маънавият-енгилмас куч” асарида маънавиятни -шакллантирадиган мезонлар ҳақида шундай дейилган: “Ўзбек халқи дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлардан бири – бу Алишер Навоий бобомиздир. Бу унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги хақида доимо фахрланиб сўз юритамиз” шу фикрларга таяниб, яна бир эътиборли жиҳати мустақиллик туфайли хар йили мамлакатимизда шоир таваллуд топган сана 9-феврал байрам сифатида кенг нишонланмоқда. Жумладан Дўстлик туманида хам барча таълим муассасалари хамда коллежларда Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан бир неча танловлар, Навоийхонлик, назм-наво кечалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан жорий йилнинг 10 - феврал куни Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказида илмий анжуманда Навойининг ўзбек мумтоз адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, асарларида кўйилган маънавий-ахлоқий қадриятлар, шунингдек, улуғ бобокалонимизнинг жамият тараққиёти, халқ фаровонлиги, юрт ободлиги йўлидаги унутилмас хизматларига бағишланган маърузалар ва бадиий чиқишлар намойиш килди. Тадбир 300 нафар коллеж талабаларини камраб олди.
Жорий йилнинг 14-феврал куни туман Мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Афгонистонда халкаро терроризм ва диний экстремизмга карши харбий харакатларнинг тугатилганлигига 26 йил тўлганлигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирга туманда истиқомат қилаётган Афғон уруши қатнашчилари таклиф этилди. Уруш қатнашчилари аввал, мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар. Уруш қатнашчилари йиғилганларга ўша қора кунлар ҳақидаги хотиралари ҳақида гапириб берар экан, бугунги доруломон кунларнинг қадрига етиб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш лозимлиги ҳақида гапирдилар. Шундан сўнг, туман Маданият бўлими қошидаги «Дўстлик чамани» ашула ва ракс халк ансамбли ва Дустлик шахри Болалар мусика ва санъат мактаби укувчилари томонидан тайёрланган байрам концерт дастури тақдим этилди. Тадбирда 150 нафар талаба-ўқувчи ёшлар иштирок этди.
14-феврал нафақат Ўзбекистон халқи, балки Захириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар сулоласи томонидан равнақ топган миллату-элат, давлату мамлакатлар қувончи, Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган шодиёнаси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Айни дамда Республикамизнинг турли вилоят-туманлари, қишлоқ ва ўқув муассасаларида буюк Бобур сиймосига бағишлаб тадбир ва анжуманлар уюштирилмоқда. Шу жумладан жорий йилнинг 14 феврал куни Дўстлик тумандаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунига бағишланган “Шох ва шоир” мавзусида бадиий кеча бўлиб ўтди. Бадиий кечани бўлим мудири М.Эшимқуловнинг шох, буюк саркарда, олим ва шоир-Бобур хаёти ва ижодига оид янгидан-янги илмий-назарий, яъни унинг мақсад муддоасини акс эттирувчи рубоий, ғазал ва бошқа асарлари талқинини ифода этувчи нутқи билан очилди. Бобур каламига мансуб адабиётлардан фойдаланиб турли хил бадиий чиқишларни намойиш этишди. Бунда сўзга чиққанлар Захириддин Муҳаммад Бобур аждодларимиз ичида энг ўрнак бўларли, адабиётимизнинг кўзга кўринган вакили эканлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда Захириддин Муҳаммад Бобур ғазалига басталанган куйлар ижро этилиб, гўзал рақслар билан бирга томошабинлар эътиборига хавола этилди.Тадбирда марказда фаолият юритаётган ашула, рақс, рубоб тўгараги аъзолари иштирокида Бобур ғазалларига айтилган кўшиқларига рақс ашулалар ижро этилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга эсталик совғалари сифатида китоб берилди. Тадбирда 180 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Жорий йилнинг 1-март куни Зулфияхоним таваллуд топган кун муносабати билан туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида мушоира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахасис ва тўгарак раҳбарлари, тўгарак аъзолари иштирок этди. Тадбирда Марказ мутахасиси З.Ибрагимова Зулфия ҳаёти ва ижоди ҳақида йиғилганларга маълумот берди ва шоира ижодидан намуналар ўқиди. Шундан сўнг, тўгарак аъзоларидан Мансурова Сарвиноз, Абдухалимова Ойгул, Тоҳирова Зарина, Халилова Сабина, Абдураҳмонова Сарвиноз, Зокирова Рухшоналар шоира ижодидан намуналар айтишди.
Тадбир давомида Биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан шоира номини абадийлаштириш максадида Зулфияхонимнинг ҳайкалини қурдирганлиги, Зулфияхоним номидаги Давлат мукофотини таъсис этганлиги, турли миллат адиб ва шоирларининг шоира ҳақидаги фикрлари ҳам айтиб ўтилди. Тадбирда 28 нафар тўгарак аъзолари ва Марказ ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ПҚ-451-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 ноябрдагиМиллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Республика Маънавият тарғибот маркази фаолиятини янада кучайтириш борасидаги вазифалар тўғрисида”ги ҳамда 2013 йил 15 ноябрдаги 339-сонли баённомаларида кўрсатилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт мусобақалари олдидан “Юксак маънавиятли авлод” фестивали туман боскичи Дўстлик шаҳидаги Мусика ва санъат мактабида 2017 йил 28 апрель куни соат 10-00да ўтказилди. Туман Маънавият ва маърифат кенгашининг 2017 йил 24 апрелдаги 01-515-сонли мажлис баёнига асосан Фестивални юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман ташкилий қўмитаси таркиби, фестивални ўтказиш режа-жадвали, Фестивалнинг туман саралаш босқичини ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланиб туман босқичида ёш категорияларидан келиб чиқиб “Бадиий ижод”, “Президент асарлари билимдони”, Мустақиллик тарихи билимдони”, Энг иқтидорли хунарманд”, Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, Юксак маънавиятли авлод номинациялари бўйича (жами 15 нафар) юқори балл тўплаган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланма олдилар. Фестивал Республика Маънавият тарғибот марказининг Низоми ва тартиби асосида ташкил этилди. Фестиваль – бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари, Президентимизнинг фармон, фармойиш ва асарлари, ҳукумат қарорларини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, ёшларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёш олимлар ва мутахассислар, иқтидорли ва ижодкор ёшлар иштирокида жойларда, айниқса, ёшлар ўртасида бўлиб ўтишига алоҳида аҳамият қаратилди. Тадбирни туман Маънавит тарғибот маркази, Халк таълими бўлими, Мусика ва санъат мактаби, Маданият бўлими, “Камолот” ЁИХ туман кенгаши, қасб-хунар коллежлари раҳбарлари ҳамкорликда ташкиллаштирилди.
Жорий йилнинг 5 май куни Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежининг фаоллар залида 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Дўстлик туманида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти академияси кафедра мудири Шерзод Зулфиқоров, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзларининг маъруза ва шеърларидан наъмуналар келтирдилар. Эстрада хонандалари Хожакбар Раматов, Акмал Исроилов, Баҳодир Мўминовлар тадбирни кўтаринки руҳда ўтишида ўзларининг куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзларининг ҳиссаларини кўшдилар. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбирда 200 нафар иштирокчилар иштирок этди.
Жорий йилнинг 24 май куни соат 12-00да Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказининг томошабинлар залида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” вилоят дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса ёшларнинг маданий дам олишларини мазмунли ташкил этиш, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларини маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни турли ҳил ёд оқимларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ёзувчи-шоирлар, актёр ва эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этди. Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, Жиззах вилоят Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бекназар Каримжонов ва шоир Сирожиддин Карим қатнашди. Тадбир 400 нафар кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар хамда коллеж талабалари қатнашди..
Тадбирда туман хокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, “Махалла” жамғармаси жамоат фонди вакиллари иштирок этишди.

1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Дўстлик туман хокимлиги, Дўстлик туман хокимлиги маданият бўлими, туман ИИБ, “Камолот”ЁИҲ туман Кенгаши билан хамкорликда Фарзандлари соғлом юрт қудратли булур” шиори остида


Тадбирни туман маданият бўлими М.Эшимқулов очиб берди. Ундан сўнг туман хокими хотин-қизлар бўйича ўринбосари М.Қудратова сўзга чиқиб тумандаги барча болаларни ушбу аййом билан табриклади. Тумандаги ногирон хамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига туман хокимининг ёшлар бўйича ўринбосари Ғ.Абдурахимов туман хокимининг совғаларини яъни китобларни тарқатди. Шундан сўнг Туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли хамда туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчива ўқувчилари томонидан 1-30 дақиқалик концерт дастурини намойиш этди. Концерт давомида болаларни кайфиятини кўтаринки рухда олиб бориш мақсадида қўғирчоқ театрининг “Ур Тўқмоқ” номли спектакли намойиш этилди. Бундан ташқари бир биридан қизиқарли болалар иштирокида куй-қўшиқлар, рақслар ва қизиқарли чиқишлар ижро этилди.
Жорий йилнинг 2-сенябр куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Пезиденти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотира куни муносабати билан “Сиз ҳамиша қалбимизда барҳаётсиз” номли хотира кечаси ўтказилди.
Тадбир аввалида Ислом Каримов хотирасига сукут сақланди.
Туман Маданият бўлими мудири М.Эшимқулов сўзга чиқиб, оғир вазиятда майдонга чиқиб, юртимиз ривожи йўлида олиб борган беқиёс ишлари, Ватанимизнинг жаҳонхамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун қилган самарали хизматлари, ёзган асарлари ва уларнинг давлат ривожи йўлида аҳамияти, мустақил, ҳур ва озод Ватан қуриш йўлида, халқимизнинг азалий орзу-истаклари рўёбга чиқиши учун жонини, умрини фидо қилиб, ҳақиқий Элбоши сифатида иш олиб боргани, ҳар бир жабҳада Ислом Каримов меҳнати, жасорати борлиги ҳақида гапирар экан, эндиликда Улар қилган эзгу ишларни ҳар биримиз ўз соҳамиз йўналишимизда давом эттиришимиз лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахасиси З.Ибрагимова Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ёзган шеърини ўқиб эшиттирди. Тадбирда туман Маданият бўлими ходимлари иштирок этди.
Жорий йилнинг 20-сентябр куни тумандаги 4-умумтаълим мактабида “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номи остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Шу мавзудаги тадбирлар туман марказидаги “Фарход” кинотеатрида 400 нафар ўқувчилар иштирокида, Саноат коллежида 200 нафар ўқувчи-талабалар, туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида 400 нафар талаба-ёшлар иштирокида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди.
21-октябр куни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан туман Маданият бўлими ходимлари иштирокида “Тилим-фахрим” номли давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази маънавий ишлар бўйича масъул З.Ибрагимова мавзу юзасидан гапирди.
18-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 17-ноябр куни туман Маданият бўлими ходимлари иштирокида “Байроғим-фахрим” номли давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази маънавий ишлар бўйича масъул З.Ибрагимова байроқ ва унинг миллат юзи ва ифтихори эканлиги ҳақида гапирди.
Жорий йилнинг 4-декабр куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида 1-мактаб ўқувчилари иштирокида ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган “Дадам бетоб” номли филм намойиши бўлиб ўтди. Филм намойишидан сўнг, ўқувчилардан филм тассуротлари ва ундан олинган тушунчалари сўралиб, миссионерлик ва терроризм ҳамда унинг салбий оқибатлари ҳақида яна бир бор тушунча берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарори ижроси;






Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling