Кимёвий технология 2023-2024 ўқув йили Режа: Кимёвий технология фани ва унинг вазифалари


Download 1.23 Mb.
bet1/10
Sana20.09.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1681906
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
УКТ презентация ЖЖС

  • Режа:
  • 1. Кимёвий технология фани ва унинг вазифалари
  • 2. Фаннинг шаклланиши ва ривожланиш тарихидан
  • 3. Кимёвий технология фани ва кимё саноати ривожига катта хисса қўшган олимлар
  • 4. Хозирги замонда кимёвий саноатнинг ишлаб чиқаришдаги роли ва маҳсулотлар улуши
  • 5. Дунё кимё саноатининг йирик компаниялари ва уларнинг асосий махсулотлари
  • 6. Ўзбекистонда кимё саноати, тарихи, кимё корхоналари хақида маълумотлар
  • Технологияларни методик жихатдан икки турга бўлиш мумкин:
  • Моддий махсулот ишлаб ишлаб чиқариш технологиялари:
  • а) Кимёвий технология
  • б) Машинасозлик технологияси ва хоказо (механик технологиялар)
  • Ақлий махсулот ишлаб чиқариш технологиялари:
  • а) Ахборот технологиялар
  • б) Программалаш технологиялари
  • Технология — кенг маънода— иқтисодий захираларни махсулот ва ишлаб чиқариш воситаларига айлантириш учун зарур бўлган билимлар тўпламидир.
  • Технология — тор маънода— маҳсулот ишлаб чиқариш, материалларга ишлов бериш ва қайта ишлаш, тайёр махсулотни йигиш, сифатини назорат қилиш, бошқариш каби жараёнларда модда, энергия, ахборотни қайта ишлаш усулидир.
  • Технология - ўз ичига турли усуллар, операциялар, жараёнларни кетма кетлиги бўлиб, ишлатиладиган воситалар, асбоблар, ускуналар, материаллар билан чамбарчас боғлиқдир.
  • Кимёвий технология фани ва унинг вазифалари
  • Кимёвий технология моддалар таркиби, хоссалари ва тузилишининг ўзгариши билан борадиган жараёнларни, ҳамда бу жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналарни ўрганади.
  • Замонавий кимёвий технология табиий ва техник фанлар билимлари асосида турли моддалар, маҳсулотлар, материал ва жисмларни саноатда ишлаб чиқаришдаги физик ва физик-кимёвий жараёнларни, жараёнларни амалга оширишда фойдаланиладиган машина ва ускуналарни, шунингдек ушбу жараёнларни амалга оширшни оптимал йулларини ва усулларини аниқлашни, уларни бошқаришни урганади ва яратади.
  • Шундай қилиб, кимёвий технология - табиий хом ашёларни қайта ишлаб истеъмол предметлари ва ишлаб чиқариш воситаларига айлантиришнинг иқтисодий ва экологик жиҳатдан энг мақбул бўлган кимёвий усуллари ва жараёнлари хақидаги фан.
  • “Қайта ишлашнинг усуллари ва жараёнлари” дейилганда хом ашёдан керакли маҳсулот олиш учун унга турли машина ва ускуналардан фойдаланиб кимёвий ишлов бериш операцияларининг кетма кетлиги тушинилади.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling