Мактабгача таълим муассасалари методистининг лавозими


Download 258.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/25
Sana11.01.2023
Hajmi258.64 Kb.
#1089041
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ХТБ Лавозим мажбуриятлар



Халқ таълими вазирлигининг
2018 йил “1” июндаги 
150-сонли буйруғига 2-илова 
 
Халқ таълими бўлими ходимларининг лавозим мажбуриятлари 
Мудир - 1 штат бирлиги
Бўлим фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда бўлимга юкланган 
вазифа ва касбий мажбуриятларни бажарилиши учун жавобгар шахс бўлиб, барча 
ҳужжатларга биринчи имзо чекиш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади;
бўлим тасарруфида бўлган бўлим, шўъба, таълим муассасалари фаолиятига 
раҳбарлик қилади; 
юқори давлат бошқаруви органларининг меъёрий ҳужжатлари ва Ҳокимият 
қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ўз ваколати доирасида буйруқларни 
чиқаради, уларда белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлайди;
ишлаб чиқилган номенклатурага мувофиқ кадрларни танлаш ва жой-жойига 
қўйишни амалга оширади, бўлим номенклатурасига кирувчи таълим муассасаларининг 
раҳбар кадрларини юқори турувчи халқ таълими бошқарув органларига келишиш учун 
тақдим этади; 
халқ таълими муассасалари педагогик ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини 
оширишни таъминлайди;
педагогик фаолиятнинг обрўси ва ижтимоий мавқеини ошириш, юқори малакали 
мутахассислар билан таъминлаш бўйича чора – тадбирларни амалга оширади;
ўқувчилар билимларининг Давлат таълим стандартлари асосида таълим олиши, ва 
таълим сифатини ошириш чора-тадбирларни белгилайди ҳамда бажарилишини 
таъминлайди; 
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва маърифий ишларнинг самарали 
шаклларини ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этилишини таъминлайди
тасарруфидаги таълим муассасаларининг ўқувчилар шахсининг умумий 
маданиятини шакллантириш, жамият ҳаётига мослашуви, касбий таълим дастурларини 
онгли танлаш ва кейинги ўзлаштирилиши асосларини яратиш, жамият, оила ва давлат 
олдидаги масъулиятини ҳис қиладиган шахсни тарбиялаш ишларини амалга оширади
таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан сифатли ўтказиш бўйича 
ишларни ташкил этади; 
таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий 
этилиши сифатини таъминлайди; 
таълим тизимида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни мақсадли 
сарфланишига масъулдир; 
таълим тизимида турли органлар ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро манфаатли 
ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги 
босқичига жалб қилиш ишларини амалга оширади;
умумтаълим 
муассасалари 
бинолари 
ва 
муҳандислик-коммуникация 
инфратузилмаларини янгилаш ҳамда капитал реконструкция қилиш ишларини қаътий 
назорат қилади; 
умутаълим мактабларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш
улар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтиришни амалга оширади;
таълим муассасаларида спорт базасини мустаҳкамлаш ва оммавий спортни 
ривожлантириш, ўқувчиларни жалб қилиш ишларини амалга оширади. 
таълим муассасаларида ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари фолиятини ташкил 
этиш ва методик хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади. 



Download 258.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling