Манбашунослик


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana15.06.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1481659
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Manbashunoslik




НИЗОМИЙ НОМИДАГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ 
 

 
 
 
 
 
МАНБАШУНОСЛИК
ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ 
 
 
Билим соҳаси: 
100000 - Таълим 
Таълим соҳаси: 110000 - Таълим 
Таълим йўналиши: 60111100 - Тарих 
 



Фан/мавзу коди 
M304 
Ўқув йили 
2024-2025 
Семестр 

Кредитлар 

Фан/мавзу тури 
Танлов 
Таълим тили 
Ўзбек/рус 
Ҳафтадаги дарс соатлари

1. 
Фаннинг номи 
Аудитория 
машғулотлари 
(соат) 
Мустақил 
таълим 
(соат) 
Жами 
юклама
(соат) 
Манбашунослик 
90 
90 
180 
2. I. Фаннинг мазмуни 
Фанни ўқитишдан мақсад – фанининг асосий мақсади манбалар, 
манбашунослик, унинг тарихи тўғрисида ѐзма, тошбосма ва бошқа энг 
замонавий манбалар асосида ҳақиқий ва одил тасаввур ҳосил қилиш, ўзининг 
мустақил фикрига эга бўлиш ҳамда манбаларни мустақил тадқиқ қилиб, 
улардан тарих фанини ўқитишда фойдаланиш малакасини шакллантириш
манбалар, уларнинг турлари, ѐзма, тошбосма, босма манбалар, тарихий 
ҳужжатлар, агиографик, географик ва бошқа манбалар тўғрисида умумий 
тасаввур ҳосил қилш шунингдек Қадимги даврдан ҳозирги кунгача яратилган 
тадқиқотлар, уларнинг ҳаққонийлиги, қиммати, фикрлар ҳилма-хиллиги, 
тарихий шахслар ва воқеаларни баҳолаш, тарихий билимларни тўплаш, 
тарихчиларнинг монография, илмий тадқиқот ва мақолаларни ўрганишда 
тарихий тамойилларга асосланиб хулоса чиқаришга қаратилган масалалар 
ўрин олган. Шунингдек, адабиѐтларнинг қиѐсий таҳлилини амалга ошириш, 
тарихий воқеаларни манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, 
муаллифларни классификatsiя (гуруҳга бўлиб ўрганиш) таҳлил қилиш ҳақида 
атрофлича ва чуқур билим ва кўникмалар беришдан иборат. 
Фаннинг вазифаси – Талабаларнинг дунѐқарашини, илмий — назарий 
тафаккурини такомиллаштириш, тарихнинг ҳар бир даврда юз берган 
ўзгаришларни, рўй берган воқеликнинг манбаларини чуқур таҳлил этиш, 
уларнинг ўзига хос жиҳатлари, ўша давр замон ва макондаги маданий ва 
ижтимоий ислоҳотларни илмий холислик ва тарихийлик тамойилларига амал 
қилган ҳолда тарихий воқеликка муносабат билдирадиган, умуминсоний 
қадриятлар асосида ѐндошадиган, эркин фикрлайдиган комил инсон қилиб 
тарбиялашдир. Шунингдек, талабаларда келажакда ўз соҳалари бўйича 
фаолиятлари давомида амалий аҳамият касб этувчи малака ва кўникмаларини 
шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling