Маъруза №10 мавзуси


Download 277.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana25.02.2023
Hajmi277.05 Kb.
#1228429
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Қизилўнгач



100 
2-Мавзу. ҚИЗИЛЎНГАЧНИНГ ТУЗИЛИШИ, ТОПОГРАФИЯСИ ВА 
ФУНКЦИОНАЛ АНАТОМИЯСИ. ҚОРИН БЎШЛИҒИ 
АЪЗОЛАРИНИНГ УМУМИЙ ОБЗОРИ. МЕЪДАНИНГ, ИНГИЧКА ВА 
ЙЎҒОН ИЧАКЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ТОПОГРАФИЯСИ ВА 
ФУНКЦИОНАЛ АНАТОМИЯСИ. 
 
Дарснинг мақсади. 
Ҳазм 
аъзолари 
тизими 
тўғрисида 
умумий 
маълумотлар.Қизилўнгачнинг 
тараққиёти(филогенез,онтогенез).Қизилўнгачнинг 
тузилиши,топографияси.Қизилўнгачнинг 
қисмлари.Қилилўнгачнинг 
девори, 
тораймалари.Қорин бўшлиғи аъзоларининг умумий обзори.Қорин бўшлиғи деворининг 
тузилиши.Қоринпарданинг тузилиши,топографияси.Меъданинг тараққиёти.Меъданинг 
тузилиши,топографияси.Меъда безлари ва бойламлари.Ингичка ичакнинг тузилиши, 
топографияси.Ингичка 
ичакнинг 
қисмлари.Йўғон 
ичакнинг 
тузилиши,топографияси.Йўғон ичакнинг қисмлари.Ингика ичак ва йўғон ичакнинг ички ва 
ташқи тузилишидаги фарқлари. 
 
Қизилўнгач - esophagus.
Қизилўнгач - esophagus - халқумнинг давоми бўлиб, меъдагача давом этади. 
Қизилўнгачнинг жойлашиш соҳаси VI бўйин умуртқа соҳасидан XI кўкрак 
умуртқа соҳасигача давом этади ва ўртача 23-25 см ташкил этади. 
Қизилўнгачда бўйин қисми - partes cervicalis, кўкрак қисми - partes thoracica 
ва қорин қисми - partes abdominalis бўлади. Қизилўнгачнинг бўйин қисми - 
бўйин умуртқалари соҳасига тўғри келади. Кўкрак қисми диафрагмагача 
давом этса, диафрагма остида қизилўнгачнинг қорин қисми жойлашади. 
Қизилўнгач бўшлиғи ҳамма соҳада ҳам бир хил диаметрга эга эмас. 
Қизилўнгачнинг баъзи жойларда торайма соҳалари бўлади. Қизилўнгачнинг 
анатомик тораймалари қуйидаги соҳаларда жойлашади: 1) халқумнинг 
қизилўнгачга ўтиш соҳасида – халқум тораймаси – constrictio 
phаryngooesophagealis; 2) бронхиал торайма – трахеянинг асосий бронхларга 
бўлиниш соҳасида, қизилўнгачнинг бронхларни ҳосил бўлиши соҳасида – 
constrictio 
bronchialis; 
3) 
диафрагмал торайма – қизилўнгачнинг 
диафрагмадан ўтиш соҳасида – constrictio phrenica. Қизилўнгачда физиологик 
тораймалар ҳам бўлади: 1) аортал торайма – қизилўнгачнинг аорта билан 


101 
кесишиш соҳасида; 2) кардиал торайма - қизилўнгачнинг ошқозонга ўтиш 
соҳасида жойлашади. Қизилўнгач девори 4 қаватдан ташкил топади ва 
қуйидаги қаватлари бўлади: 1) шиллиқ қават - tunica mucosa - 
қизилўнгачнинг ички юзасида бўлиб, шиллиқ ишлаб чиқарувчи безлар – 
glandulae oesophageae га бой қаватдир; 2) шиллиқ ости қават – tela submucosa 
- бу қават ҳисобига шиллиқ қаватда бурмалар ҳосил бўлади; 3) мушак қават – 
tunica muscularis – юқори қисмида кўндаланг тарғил толалардан ташкил 
топган бўлиб, пастки қисмида силлиқ мушак толаларига давом этади. Мушак 
қавати икки гуруҳдан - ташқи бўйлама йўналган толалардан ва ички – 
халқасимон йўналган мушак толаларидан ҳосил бўлади. Қизилўнгаянинг 
мушак қаватида қуйидаги мушакларни ажратиш мумкин: а) tendo 
cricooеsophageus – хиқилдоқнинг узуксимон тоғайидан бошланадиган мушак 
пайи; б) m. bronchooesophageus – брохлардан бошланадиган мушак; в) m. 
pleurooesophageus – плевраларда бошланадиган мушак. 4) Қизилўнгачнинг 
ташқи юзаси - tunica abventitia - қўшувчи тўқима билан қопланган. 
Қизилўнгачнинг pars abdominalis қисми ташқи тарафдан қорин парда билан 
ўралган бўлади. Катта ёшдаги одамларда қизилўнгачнинг узунлиги 23-25 см 
бўлади. Кесув тишлар соҳасидан қизилўнгачгача 15-17 см масофа борлиги 
ҳисобланса: кесув тишлардан меъдагача бўлган масофа 40-42 см ни ташкил 
этади. Қорин бўшлиғи тўғрисида умумий маълумот. Қорин бўшлиғи - cavitas 
abdominis нинг юқори деворини диафрагма, олдинги деворини қорин 
мушаклари, орқа деворини умуртқа поғанаси, бел мушаклари ташкил этади. 
Қорин бўшлиғи пастки соҳада чаноқ бўшлиғига давом этади. Қорин 
бўшлиғининг деворлари ва бўшлиқдаги аъзолар сероз парда - қорин парда 
билан ўралган бўлади. Қорин парда аъзоларни ҳамма тарафдан ўраб олса - 
интроперитонеал аъзолар дейилади, аъзолар уч тарафдан ўралса - 
мезоперитонеал аъзолар, фақат бир тарафдан ўралса - экстроперетонеал 
аъзолар дейилади.


102 

Download 277.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling