Маърузалар матни


Трассани жойда белгилаш. Бурилиш бурчакларини аниқлаш


Download 1.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/22
Sana10.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1184346
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Маърузалар матни

2.Трассани жойда белгилаш. Бурилиш бурчакларини аниқлаш 
Трасса ўқини жойда белгилаш турли усуллар билан бажарилади. Автомобиль 
йўли, электр узатгич каби иншоот- лари қурилишида жойдаги мавжуд тафсилот 
нуқталари орқали бурчак, чизиқ-кестириш, қутбий координаталар усуллари ѐрдамида 
трасса жойда белгиланади. 
Темир йўл қурилишида трасса элементлари (бурилиш бурчаклари ва улар 
орасидаги масофалар) харитада лойиҳа- ланган бурилиш учлари координаталарига 
асосан тескари геодезик масалани ечиш йўли билан топилади. Трассанинг бошланиши 
(ГКО) ва бошланғич йўналишини жойда белгилаш учун ГКО (А нуқта) ва геодезик 
пункт координаталарига асосан тескари геодезик масала ечилади. (IX. 1-шакл) ГКО ва 
q лар орасидаги масофа d, горизонтал бурчак (} топилади ва жойга кўчирилади. Бу-1 ва 
кейинги бурилиш учлари ҳам топилган /? ва d лар ѐрдамида жойга кўчирилади. 
Трассада горизонтал бурчаклар кўпроқ приемлар усули билан ўлчанади (V. 4.§ га 
қаранг). Трассанинг бурилиш бурчаги в ўлчанган/3 бурчак қий- мати орқали ҳисоблаб 
топилади. Трассанинг ўнг бурчаги ўлчанганда бурилиш ўнгга бўлса, в = 180° —/?; чап 
га бўлса в 2 = 0 — 180° бўлади (X. 1-шакл). 
3. 
Чизиқли иншоотлар уларни трассалаш 
Чизиқли иншоотлар - ишлаб чиқариш қурилмаларини барпо қилишда аввало, 
доимо ана шу объектгача келадиган йўллар (темир йўл, автомобиль йўллари, электр 
узатгич, алоқа, канал, сув, ...) каби инженерлик иншоотлари узала иншоотларга киради. 
Трасса деб лойиҳаси тузилаѐтган узала иншоотларни карта ѐки жойда 
белгиланган ўқига айтилади.


Маълум иқтисодий ва техникавий талабларга жавоб берадиган трасса 
йўналишини карта ва жойда аниқлаш учун бажариладиган комплекс ишларга узала 
иншоотларни трасалаш (лойиҳалаш) дейилади. 
Бундай лойиҳани тузишда биринчи навбатда трассанинг баландлик ва пландаги 
ҳолати ҳал қилинади. Планда трасса мумкин қадар тўғри чизиқ бўйлаб ўтиши керак, 
акс ҳолда ҳар қандай оғиш трассани узайишига қурилиш ва эксплуатация 
харажатларини ошишига сабаб бўлади. 
Трассанинг кўндаланг ва бўйлама профиллар қиялиги нормадан ошмаслиги 
керак. Баъзи бир релъеф шароитда план ва профиль талабига жавоб бериш анча оғир 
бўлиши сабабли трасса табиий ғовлардан атайлабдан айланиб ўтиш керак бўлади. 
Демак трасса плани бир қанча алоҳида тўғри чизиқлардан ташкил топган бўлиб, улар 
эгриликлар билан алмашиниб туради.
Трассани эгилиш даражаси, қайрилмалар бурчаклари қиймати билан ўлчанади. 
Трассанинг қайрилиш бурчаги деб олдинги томон давоми билан кетинги томон 
бошланишида ҳосил бўлган  га айтилади. Бу бурилиш нуқтасига бурилиш учи (БУ) 
дейилади. 

ва II категорияни магистрал темир йўл, магистрал қувурлар ва узала магистрал 
узатгичларда қайрилма бурчаги  15
о
- 20
о
дан ошмаслиги (керак) тавсия қилинади. Бу 
эса бўлажаак йўл ѐки қувурлар узунлигини кам миқдорда узайишига олиб келади. 
Темир йўл ва автомобиль йўлларида ҳамда трубопроводларда қайрилмалар айланма 
шаклида ўтказилиб, горизонтал айланма радиуси иншоотнинг турига боғлиқ бўлади. 
Масалан: темир йўлларда минимал Р қ 400-200 м. Автойўлларда бу қиймат йўл 
категориясига қараб 600 дан 60 м гача. Каналлардаги айланма шу канал кенглигининг 
бошланишидан кичик бўлмаслиги керак. Трубопровод трассаларида Рқд*1000 (д - 
труба диаметри) ни ташкил қилиши керак. 
Трассани лойиҳалаш учун қилинаѐтган қидирув ишларида икки асосий масала 
ҳал қилинади:
1) Геодезик, топографик ва бошқа материаллар йиғиш (трассани ўтказишда керак 
бўладиган) 
2) Табиат ресурсларидан максимал фойдаланган ҳолда (минимал харажат билан) 
ўтказиладиган трассалар вариантларини танлаш. 
Бу икки ишни ҳал қилиш одатда камерал усулда олиб борилади. 

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling