Мавзу: Ахоли хариталари


Download 0.76 Mb.
Sana12.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1264399
Bog'liq
aholi kartalari


Мавзу: Ахоли хариталари
Режа:
1.Ахоли жойлашиши хариталари. Бухоро вилоятида (стат жадвал буйича)
2.Демографик жараёнлар хариталари.
3.Ахолини демографик таркибини курсатувчи хариталар.
4.Ахоли таркиби хариталари.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.

Ижтимоий-иқтисодий карталар орасида аҳоли карталарини ўрни ўзига хосдир. Чунки аҳоли ҳам ишлаб чиқарувчи ҳам истеъмол қилувчидир. Шунинг учун ҳам уни икки томонлама ўрганишни талаб қилади. Аҳолишуносликни картографиялашда унинг турли соҳаларини, зичлигини, географик жойлашишини. Аҳолини ўсишини, миграциясини, аҳолининг таркибини, функционал таркибини, диний эътиқодларини ва бошқа хусусиятларини чуқур ўрганиб, уларни тасвирлаш усулларини тўғри танлаб, сўнг картасини яратиш керак. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда аҳоли карталарининг роли каттадир. Аҳоли иқтисодий ва ижтимоий соҳада бир-бири билан ниҳоятда боғланган бўлиб, экологик жиҳатдан эса табиий шароит билан ўзаро боғлнган бўлиб ўзи шу шароитда яшаб кун кечиради. Демак, аҳоли яшаши ва кун кечириши учун ўзи яшаб турган шароитни ҳам билиши зарур экан. Шундай экан аҳоли тўғрисида мукаммал маълумотга эга бўлмоқ керак экан. Маълумки аҳолини, география, демография, этнография, социология, иқтисодиёт ва тарих фанлари ўргатади. Шундан келиб чиқиб аҳолини картографиялашда ҳам юқоридаги фанлар билан боғланган ҳолда иш олиб боришни тақозо қилади.Республикада аҳолини картографиялаш жараёни Ўзбекистон илмий-маълумотнома атласини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда ривожлана бошлади.


Республикамизда аҳолини картографиялаш жараёни Ўзбекистон илмий-маълумотнома атласини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда ривожлана бошлади. Атласда берилган 10 аҳоли карталари ижтимоий-иқтисодий ва тадқиқотлар воситаси бўлибгина қолмасдан, балки режалаштириш ва башорат қилишнинг муҳим илмий амалий қўлланмаси вазифасини ҳам бажаради.
Аҳоли карталарини тузишда асосан статистик маълумотларга асосланади. Статистик маълумотларни картага туширишда ишлатиладиган картографик усулларга ҳам боғлиқ бўлиб, улар эса картанинг мақсадига ва мазмунига кўра танланади.
Куйида Республикамиздаги 2011 йил маьлумотларига асосланган миллатлар таркиби ахолининг ёш катламлари ахолининг мехнат ресурсларида бандлтк даражаси буйича бир катор маьлумотлар берилган.
Аҳоли сонини 3 хил картографик усулда тасвирлаш мумкин :

  • Аҳоли яшайдиган пунктларни белгилар усулида

  • нуқталар усули билан, аҳолининг географик тарқалишини ҳудудлар бўйича тарқалишини

  • Картодиограммада аҳоли сони, ҳудудларнинг маъмурий чегарасига асосланиб кўрсатилади

8 – синф Узбекистон иктисодий ва ижтимоий географияси атласида Республика аҳолиси бўйича махсус бўлим ажратилган. Ушбу булимда алохида ахоли картаси жойлаштирилган. Картада ахоли зичлиги буйича маьлумотлар, ахоли пуктлари ( ахолининг жойлашиши ва сонига кура ), шахар ва шахарчалар, шахар ва кишлок ахолиси сони буйича, жинси-ёш структураси, меҳнат ресурслари ва унда аҳоли бандлиги буйича, Узбекистон Республикаси иктисодий тармоклари буйича аҳоли бандлиги маьлумотлар хам киритилган. Иктисодий тармоклар буйича енг куп ахоли банд булган тармок бу саност тармоги хисобланади.
Енг ахоли зич жойлашган вилоят Андижон вилояти хисобланади.

Узбекистоннинг ахолии сони 2017- йил 7- август маьлумотларига кура 32 миллион 345 минг кишига етти. Шундан шахар ахолиси сони 16 353 минг кишини ташкил етади. Узбекистонда Урта Осиёдаги жами ахолининг 1/3 кисмидан купроги яшайди.


Республика ахолиси кадимдан узлаштирилган сугорма дехкончилик учун шароит кулай булган воха ва водийларда зич жойлашган. Мамлакатнинг шахар ахолиси нихоятта нотекис жойлашган булиб, асосий кисми Тошкент шахрига тугри келади. Бирок Тошкент шахри ахолиси сунгги йилларда деярли усмади, натижада унинг Узбекистон ахолиси таркибидаги улуши 1990-йилдаги 10.5 % дан 8.2 % га тушиб колди.Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятлари хамда Коракалпогистон Республикасининг демографик салохити пасайди, Жиззах вилоятида узгармади, колган худудларда еса ошди.Хозирги кунда Узбекистон ахолисининг 16.4 %и Сурхандарё ва Кашкадарё вилоятларига тугри келади. Хоразм, Наманган ва Самарканд вилоятларида хам бироз усиш булди. 1991-2005- йилларда Узбекистон вилоятлари буйича шахар ахолисининг усишида сезиларли даражада номутаносиблик кузатилди. Бу йилларда Республика шахарлари ахолисининг усиш сурьати 0.9% булиб , бу курсаткич Сурхандарёда 3.2% , Жиззахда 2.8%, Сирдарёда 0.6% , Бухорода 0.7%, Хоразмда 0.8% ва Тошкент вилоятида 0.2% ни ташкил етди.
Узбекистон Республикаси жами ахолисининг 36.3 % шахарларда, колган кисми кишлокларда яшайди. Сунгги йилларда урбанизация даражасининг пасайиб бориши ва кишлок ахолиси хиссасининг усиши кузатилмокда.
Кишлок ахолиси – мамлакат жами ахолисининг вилоят ва туманлардаги кишлок овулларда яшайдиган кисми.
Кишлок ахолисининг аксари кисми, асосан дехкончилик, чорвачилик ёки кишлок хужалигининг бошка турлари билан машгул булади. Мамлакат иктисодий ривожланган сари саноатда ишловчилар салмоги ортиб, бутун ахолии таркибида кишлок ахолиси салмоги камайиб боради. ХIX аср бошларида кишлокларда жахон ахолисининг 95-97%,
ХХ аср бошларида карийб 85% яшаган булса, 1970- йилда 65% дан камроги истикомад килди. Айникса, ривожланган мамлакатларда кишлок ахолиси салмоги анча паст. Масалан, Буюк Британияда 11%, Германияда 12%, АКШда 21% га якин. Баьзи мамлакатларда шахарларнинг экологик шароити огирлашиб бориши ва транспортнинг ривожланиши натижасида ахоли шахарлардан кишлокларга кочиб утиши жараёни кузатилади.
Сунги йилларда Узбекистонда шахар ахолисининг усиш сурьати пасайиб кетди. Кишлок ахолисининг шахар ахолисига нисбатан жадалрок купайиши натижасида Узбекистонда шахар ахолисининг улуши пасайиб бормокда. Республикада кишлок ахолисининг усишига ахолии табиий купайиши курсаткичлари ( асосан тугилиш) нинг купайиши хам сабаб булмокда. Масалан, 1991-йилда мамлакат ахолисининг 59.5% ни кишлок, 40.5% ни шахар ахолиси ташкил етган булса, 2004-йилда бу курсаткич мос равишда 63.5% ва 36.5% дан иборат булди, яьни кишлок ахолиси салмоги 4% га ошган. Хозирда Узбекистоннинг кишлок жойларида тугилишнинг умумий коеффициенти ( хар минг кишига нисбатан тугилганлар сони ) 22.4 ни тугилишнинг махсус коеффициенти ( хар битта 15-49 ёшдаги аёлга нисбатан болалар сони ) 2.75 ни ташкил килади. Узбекистонда яьнги иктисодий ислохатларнинг жорий етилиши, бозор муносабатларининг шаклланиши, бошка кишлок ахолисининг демографик вазиятига маьлум даражада таьсир етди.

Ушбу диаграмма оркали Узбекистонда вилоятлар буйича бугунги кундаги ахоли сонининг канчага етганини куришимиз мумкин. Хусусан Тошкент шахри ахолиси 5.6 миллион кишига етди.

Ахолининг табиий купайиши.


Узбекистонда ахолининг табиий купайишига оид маьлумотлар XIX асрнинг 2-ярмидан бошлаб мавжуд.Ахолининг табиий купайиши 1-навбатда тугилишга боглик. Республикада XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида тугилиш даражаси юкори булган. 1865-1917-йилларда тугилишнинг умумий коеффициенти ( хар мингта кишига нисбатан тугилганлар сони ) 45.5 %ни ташкил етган. Тугилиш физиологик имконият даражасида булган, оилада фарзандлар тугилиши чекланмаган. Бунинг асосий омиллари ижтимоий ишлаб чикаришда жуда кам иштироки, маьлумотлилик даражасининг пастлиги, тугилишни куллаб-кувватловчи урф-одат ва кадриятлар таьсирининг нисбатан юкорилиги, гудаклар улимининг куплигидир.
Уша даврда ахоли уртасида улим холлари хам юкори булган.
1886-1900-йилларда Узбекистон худудида 1000та ахолига нисбатан уртача 49.8 та бола тугилган булса, улганлар сони ( хар мингта кишига хисобига ) 44.8 га тенг еди. Демак, уша даврда узбек оилаларида тугилиш юкори булишига карамай ахоли уртасида улимнинг куплиги, уртача умр куриш даври жуда киска булгани ( 32ёш ) туфайли ахолининг табиий купайиши суст кечган. Бошкача айтганда, юкори тугилиш юкори табиий усишни таьминлай олмасди, тугилишнинг «фойдалилик» даражаси паст булган. Мазкур далиллар Узбекистон ахолисининг табиий купайиши XIX асрнинг охири ХХ бошларида Европа халкларидан 3.5 баробар кам булганини курсатади. Натижада ахоли сонининг усиши жуда секин кечган. 1885-1917-йилларда Узбекистон ахолиси 3320 мингдан 4052 мингга етди ёки ахолининг сони хар йили уртача 0.6% атрофида усди. Бу курсаткич хозирга караганда 3.1 марта кам, чунки 1991-2000-йилларда Узбекистон ахолиси
йилига 1.9% дан купайди.
1939-2004-йиллар, яьни 65 йил мобайнида Республика ахолиси
4 марта купайган булса, бу курсаткич шахар жойларда 6.4 ва кишлокларда 3.3 мартани ташкил етган. Албатта, курилаётган даврнинг турли ораликларида ва кишлок хамда шахар жойларда ахоли сонининг купайиш сурьати турлича булган. Жумладан, 1939-1959-йилларда жами ахоли 127.9% га , шахар ахолиси 185.6 % ва кишлок ахолиси 108.5 % га усган.
1959-1970-йилларда Республика жами ахолиси 145.3 % га, шахар ахолиси 158.4 % ва кишлок ахолиси 141.3 %га усган, уртача 1йиллик купайиш 3.45%, 4.25% ва 3.20 %ни ташкил етган. Айнан шу йиллар Узбекистон узининг тарихий демографик ривожланишининг енг юкори курсаткичларига еришган.
Ундан кейингги йилларда ахоли сонининг усиши бироз сусайган, бирок шахар ахолисининг кишлок ахолисига нисбатан тезрок купайиш жараёни сакланиб колган. Масалан, 1970-1979-йилларда шахар ахолиси 146.9 % га, кишлок ахолиси 120.9 % ва жами ахоли сони 130.4 % га ортган. 1979-1989-йиллар мобайнида шахар ахолиси 126.7 ва кишлок ахолиси 130.1 % га усган. Куриниб турибдики, бу даврдан Республика кишлок жойларининг демографик ривожланиши шахар ва шахарчаларга караганда устунрок булган. Урбанизация жараёнининг бундай заифлашуви утган асрнинг 80- йилларининг 2- ярмидан бошланган, 1984–йилда шахар ахолисининг улуши 42 %гача кутарилган ва шундан сунг у аста-секин камайиб борган. Сунгги йилларда Республика умумий ахолиси купайиш сурьатининг пасайиши ва кишлок ахолисининг шахарликларга нисбатан тезрок усиш жараёни кузатилмокда. Айни пайтда шахар ахолисининг купайиш сурьати енг паст даражага тушиб колган ( 1.05 % ). 2000-2005-йилларда ахолининг уртача усиш сурьати 1.2% ни ташкил етди ва уртача йиллик мутлок сонининг усиши 310.4 минг кишига тушди. Мазкур даврда кишлок ахолиси 4.4 миллионга, шахар ахолиси 1 миллионга купайган. Бунинг натижасида шахар ахолисининг салмоги 40.4% дан 35.9% га тушиб колди.
Тугилиш ва табиий купайиш коеффициентлари буйича Республика вилоятларининг кишлок ахолисини мутаносиб равишда 2 гурухга ажратиш мумкин: биринчисига тугилиш даражаси
( 20 - 22%) ва табиий купайиш даражаси ( 14-17 % ) уртача булган. 8та вилоят Бухоро, Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фаргона, Хоразм, Тошкент киради. Тугилиш ( 23-24% ) ва табиий купайиш даражаси ( 18-19 % ) нисбатан юкори булган.
Иккинчи гурухга Кашкадарё, Сурхандарё, Жиззах, Самарканд вилоятлари ва Коракалпогистон Республикаси киради.
Шахар ахолиси ичида уртача тугилиш даражаси ( 16-20% ) 8та вилоятда кузатилмокда. Наманган вилоятида шахар ахолисининг тугилиши нисбатан юкори ( 20.2% ). Шахар ахолиси ичида тугилиш даражаси паст булган ( 16% ) 4вилоят мавжуд. Булар Бухоро, Тошкент, Самарканд ва Фаргона вилоятлари.
1991-йилда Узбекистонда янги иктисодий муносабатларнинг шаклланиши натижасида ижтимоий- иктисодий узгаришлар содир булди ва бу узгаришлар биринчи навбатда унинг демографик вазиятига уз таьсирини курсатди. Узбекистонда тугилиш жараёнининг нисбатан юкорилигининг асосий сабабларидан бири оила кадриятлари хамда никохдан утиш жараёнининг юкорилигидир. Масалан, 2005-йил хар минг кишига шахарларда 7.0 никох тугри келган булса, ажралиш курсаткичи 0.6 га тенг булди. 1991-2004-йилларда Узбекистонда хар минг ахолига нисбатан тугилган болалар сони 34.5 дан 22.3 гача ёки 1.2 пунктга кискарди.

8 – синф Узбекистон иктисодий ва ижтимоий географияси атласида Республика аҳолисининг миллий таркиби ( фоизда 2012 йил) берилган. Унда Республикамиздаги турли хил миллат ва элат вакилларининг Республика жами ахолисига нисбатан сони фоиз хисобида берилган. Республикамизда табиий холда узбеклар куп. Кейинги уринда тожик миллатига мансуб ахоли 4.9 % ни ташкил этса, кейинги уринларда казаклар 2.9 % ни, капакалпаклар 2.2%ни, руслар 1.2 %ни, колган миллат вакиллари эса 0.5 ва 1 % атрофидаги ахоли катламини ташкил этади.





Узбекистоннинг ижтимоий-иктисодий ва сиёсий мухити, хусусан, салкам 150 йил мустамлака булиб келгани унинг демографик ривожига, жумладан, ахолининг миллий таркибига жуда катта таьсир курсатди. Ахоли хакида яьни ахолининг умумий сони, худудлар буйича таксимланиши, ёши, жинси, ижтимоий ва миллий таркиби, табиий усиши, миграцияси ва бошка хакида аъоли руйхати утказиш оркали тулик маьлумот олинади. Узбекистонда ахоли руйхати кейинги 100 йил ичида бир неча марта ( 1897, 1920, 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989-йилларда утказилган. Узбекистон дунёдаги куп миллатли Республикалардан бири. Утган йиллар маьлумотлари киёслаб курилганда, 1939-йилги ахоли руйхатида Узбекистонда 1957-1997-йиллардаги руйхатда 113, 1979-йилдаги руйхатда 120дан ортик миллат ва елат яшаган. 1989-йилги ахоли руйхатидан еса , Узбекистонда 125дан ортик миллат ва елат вакиллари истикомат килиб, уларнинг умумий сони 19 млн 810 минг киши еканлиги маьлум булди.


Узбекистонда туб ахолиси узбеклар. Сунгги йилларда ахолининг миллий таркибида узбекларнинг хиссаси ошди ва хозирда Республика ахолисининг 80% ини ташкил етмокда. Республикада Коракалпоклар иккинчи туб миллат хисобланади. Уларнинг умумий сони 549.2 минг кишига ёки мамлакат ахолисининг 2.2 %ига тенг. Узбекистон Республикасида Урта Осиё махаллий халкларидан Тожиклар ( 1237.4 минг ёки 4.9% ), Казаклар ( 977.8 минг 3.6% ), Киргизлар ( 227.4 минг 0.9% ), Туркманлар ( 152.3 минг 0.6% ) хам истикомад етади. Узбекистонда яшаб келаётган Татарлар сони хам анчагина ( 275.4 минг киши 1% ). Узбекистон республикасида рус, украин, беларуслар билан бир каторда поляк , чех, болгар ва бошкалар хам яшайди. 1989-йил ахоли руйхатига кура сони жихатидан иккинчи уринда руслар турар еди, хозир еса учинчи уринда булиб, 1050 минг кишидан зиёд ёки умумий ахолига нисбатан 3.8% ни ташкил етади. Узбекистонда яшовчи русларнинг сони жихатдан усиш динамикасига назар ташласак, енг тез сурьат билан купайиши 1995-1970-йилларга тугри келади. Бунинг сабаби 1966-йил Тошкент зилзиласидан сунг шахарни кайта курилиши хамда Республикада янги саноат марказлари ташкил топиб, рус ва европа халкларининг куплаб жалб килинганлигидир. Бирок кейинги йилларда русларнинг усиш сурьати бир кадар камайди.
Узбекистонда хинд – европа оиласига мансуб болган тожиклардан ташкари форс, пуштум, балужлар ва бошка халклар хам бор. Мамлакатда корейс, арман, яхудийлар хам яшайди.
Мамлакатда миллатларнинг географик жойлашиши хам бир хил емас. Бунинг биринчи сабаби миллатларнинг тарихий ривожланиши булса, иккинчидан республикада халк хужалик тармокларининг ривожланиш хусусиятларидир. Кишлок жойларда туб миллат вакилларининг сони купайиб, бошка миллат вакилларининг нуфузи камаймокда. Каракалпаклар тула-токис уз республикаси доирасида яшайдиган миллат хисобланади ( 94.5% ). Узбекистоннинг мустакил тараккиёти даврида ахоли миллий таркибида катта узгариш содир булди. Хозирда Узбекистонда узбеклар салмоги 1989-йилга нисбатан 8.6% га ошди.
Узбекистонда ахолининг ижтимоий таркиби турли даврларда турлича булган. Республикада ишчи ва хизматчиларнинг сони ва улуши ХХ асрнинг 90-йилларигача булган даврда усиб борган. Мазкур даврда ишчи ва хизматчиларнинг улуши 32.2 % дан 79.9 % гача купайган. Мустакилликка еришилгач, куп укладли иктисодиёт ва бозор муносабатларининг шаклланиши таьсирида ахолининг ижтимоий таркибида катта узгаришлар булди. Хусусий мехнат фаолиятида банд ахолининг тез сурьатлар билан усиши Республика ахолисининг ижтимоий таркибига катта атьсир курсатмокда.
Кейинги йилларда руйхатга олинган ишсизлар сони хам кискариб бормокда.2002- йилда уларнинг сони 40.3 минг кишини ташкил етган булса, 2005-йилда 27.7 минг кишига тушди. 2005-йилда мехнат органларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сураб 410.3 минг фукаро мурожаат килди. Бу 2004-йилдагига нисбатан 14.7 минг кишига ёки 3.4 % га камдир. 2005-йилда мехнат ресурслари сони 10196.3 мингни ташкил етиб, 2004-йилга нисбатан 2.9 % га купайди. Нодавлат секторида банд булганлар улуши 2004-йилдаги 76.9 % дан 77.1 % га етди. Ахолининг маьлумотлилик даражаси ортиб бораётганини Республикада олий ва урта махсус укув юртлари ва уларда тахсил олаётган талабалар сонининг ортиб бориши билан таккосласа булади. Узбекистонда 2002-2005-йилларда урта махсус, касб-хунар таьлими укув муассасалар сони 973 тагача купайди.
2005-йилда ахоли 292.1 минг кишига ёки 2004-йилдагига нисбатан 1.1 % га купайди. Узбекистонда тугиш ёши коеффициентлари хам кискармокда. Тугилган болаларнинг асосий кисми нисбатан ёш аёлларга тугри келади. Бу холат сунги йилларда янада баркарорлашди. Республикада 1980-1995-йилларда улим коеффициенти 7.5 промилледан 6.4 промиллегача кискарди. Бу жараён, асосан гудаклар, болалар ва урта ёшдаги кишилар уртасида улим даражасининг камайиши билан боглик. Ахолига тиббий хизмат курсатиш сохаларининг ривожланиши биринчи навбатда ахоли улимининг кескин камайишига олиб келди.
Аҳолини ўсиш даражасини кўрсатувчи карталарни тузиш билан мамлакатни келажакдаги демографик масалаларни маълум даражада ҳал қилишда ёрдам бериш мумкин.
Аҳолини бу соҳасини ўрганувчи фан демография деб юртилиб, унда аҳолини ўсиши, камайиши билан бирга унинг жинси ҳам, оилавий ҳолати, аҳоли динамикаси сингари масалалар ўрганилади. Бу соҳа бўйича ҳам алоҳида карталар яратишни давр тақозо қилмоқда.
Аҳолини географик жойланиши аҳолишуносликнинг бошқа соҳаларига қараганда аҳамияти кам эмас, чунки шаҳар ва қишлоқ аҳолисини географик жойланиши кўп ижтимоий-иқтисодий хусусиятларни очиб беришга ёрдам беради. Картада агар аҳоли денгиз бўйида кўпроқ жойлашганлиги тасвирланган бўлса унда денгиз кемачилиги ва балиқчилик билан ва иқлими иссиқ ва мўътадил ҳудудларда дам олиш ва туризм билан боғлиқлигини кўрсатади.
Агар шаҳар аҳолиси картада кўпроқ тасвирланса, саноат ривожланганлигини, агар аҳоли дарё бўйи ҳудудларида (иссиқ минтақаларда жойлашган бўлса) кўпроқ қишлоқ хўжалиги билан боғлиқлигини кўрсатиб беради. Масалан, Ўзбекистонда Хоразм, Қорақалпоғистон ҳудудлари Амударё бўйида жойлашганлигини кўрсатиб картада қишлоқ аҳолиси қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишини кўриш мумкин.. Тошкент вилоятида тоғолди ҳудудларида аҳоли жойлашганини сабаби қазилма бойликлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган тоғ кон саноати билан боғлиқлигини кўриш мумкин.
Аҳоли карталарида белгилар усулидан ташқари нуқталар усули, картограмма ва картодиаграмма, сифатли микдорли ранг усулларидан фойдаланилган. Баъзан бу усуллар билан белгилар усулини ҳам қўшиб ишлатса бўлади. Бундай вақтда карта тасвирлаётган ҳудуд аҳолисининг зичлигига боғлиқ бўлади. Масалан тоғли ҳудудларда дарё бўйидаги аҳоли жойланишининг нуқталар усулида кўрсатса бўлади. Ахоли зичлиги шахарлар ва шахарчалар, кишлоклар ахолиси буйича нукталар усулидан фойдаланилган.
Эркаклар ва аёллар уртасидаги асосий ёш гурухлари буйича ахолининг таксимланиши турли йилларда турлича булиб келмокда. Масалан 2000 йил маьлумотларига карасак уша йилда 0-15 ёш ораликдаги ахолии сони билан 16-54 ёшдаги ахолии сони орасидаги фарк жуда ката булмаган. Лекин 55ёш ва ундан катта ёшдаги ахолининг сони жуда кам булган. Кейинги йилларда хусусан 2011 йилга келиб бу курсаткич анча кутарилган. Бу йилга келиб 16-56 (59) ёшдаги ахоли сони хам бирмунча купайди.
Асосий ёш гурухлари буйича ахолининг таксимланиши
( минг киши 2011 йилга )

Республикамизда 2012 йил маьлумотларига кура эркаклар аёлларга нисбатан купрок. Бу курсаткични фоиз хисобида берадиган булсак эркаклар Республика жами ахолисининг 50.02% ини ташкил этса аёллар Республика жами ахолисининг 49.98% ини ташкил этади.


Эркаклар ва аёллар нисбати ( фоизда 2012 йил)


50.02

49.98

Жами 29 555.4 минг киши


Демографик вазиятнинг шаклланишида ахолининг жинсий таркиби асосий омил хисобланади. Ахоли таркибида еркаклар ва аёллар салмогининг тенглиги, яьни мутаносиблиги уларнинг никохга кириш ва оилаларнинг ташкил топишига кулай вазият яратади, бирок хар доим хам жамиятда еркаклар ва аёллар салмоги тенг булавермайди. Статистик маьлумотларнинг курсатишича, Узбекистонда XIX асрнинг 2-ярми хамда ХХ аср бошларида ахолии таркибида еркаклар салмоги анча юкори булган. Тошкент шахар ахолиси микдорида аёллар салмоги Республиканинг уртача курсаткичидан юкорирок булиб, 51 % ни ташкил етади ( 2004 ). Бунинг асосий сабаби шахар ахолисининг миллий таркибига боглик: Тошкент шахри ахолисининг 40-45 % ни бошка миллат вакиллари ташкил етади, уларда аёллар микдори эркакларга нисбатан 1кадар юкори. Бундан ташкари шахар жойларда эркаклар улими кишлок жойларга нисбатан анча юкори. Масалан 1989-йилда Узбекистонда 50-54 ёшдаги хар мингта эркак орасида кишлокда 10 таси улган булса, шахарда улим 13 тага етган. Бу курсаткич 70-74 ёш гурухларида 49-62%ни ташкил етади. Ахолининг купайишида ёшлар айникса, 15-19, 20-24, 25-29 ёшли гурухларнинг жинсий таркиби алохида ахамиятга ега. Чунки ахоли, асосан мана шу ёшларда никохга кириб оила куради. Маьлумотларнинг курсатишича дунёдаги жуда давлатларда 15-30 ёшлардаги аёлларга нисбатан эркакларнинг сони бироз юкорилиги курсатилади. Бирок Европа, Австралия, Американинг баьзи давлатларида еса 59 ёшли гурухлардан бошлаб эркаклар самоги камайиб кетган. Бунинг сабаби, бу давлатларда угил болалар улимининг юкорилигидир. Узбекистонда асосий никохга кириш ёшларида эркаклар ва аёллар нисбати деярли тенгдир. Бу тенглик аёлларнинг тугиш ёшидаги гурухларида хам давом етади.
Узбекистонда ахолининг ёш таркиби унинг демографик хусусиятларига ва турмуш даражасига боглик. Узбекистон дуёда тугилиш даражаси нисбатан юкори булган давлатлардан. Бирок улкудаги тугилишнинг юкори даражаси хамма вакт хам ахолининг мунтазам купайиб боришини таьминлай олмаган. ХХ асрнинг 1-ярмида Узбекистонда болалар улими юкори булган ва тугилган болаларнинг 50-60 % болалик ва усмирлик давридаёк нобуд булишган.


Хулоса

Хулоса килиб айтганда ахоли карталари биз учун мухим булган карталар сирасига киради. Сабаби бу карта оркали биз узимиз яшаётган еримиз яьни Республикамиз хакида билиб оламиз. Бунда ахоли сони, вилоятлар ахолисининг сони, миллий таркиби, ахолининг жойлашиши , мехнат ресурсларида бандлиги каби маьлумотлар билан хар биримиз танишиб чикишимиз лозим.


Аҳолини мажмуали картографиялаш аҳолига хос кўрсаткичларни уни ижтимоий-иқтисодий ва табиий шарт-шароитлар билан мураккаб ўзаро алоқаларга эга эканлиги туфайли алоҳида ахамият касб этади.
Республикада аҳолини картографиялаш жараёни Ўзбекистон илмий-маълумотнома атласини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда ривожлана бошлади. Атласда берилган 10 аҳоли карталари ижтимоий-иқтисодий ва тадқиқотлар воситаси бўлибгина қолмасдан, балки режалаштириш ва башорат қилишнинг муҳим илмий амалий қўлланмаси вазифасини ҳам бажаради.
Бироқ, бу карталар Ўзбекистондаги демографик вазиятни тўлиқ акс эттирмайди. Уларда аҳоли жойлашишининг типлари ва демографик хусусиятлар (аҳолининг жинсий ва ёш таркиби, оилавий ҳолати ва оилалар катта-кичиклиги, туғилиш, ўлим ва б.) акс эттирилмаган.
Ўзбекистонда илмий-маълумотнома атласининг тайёрланиши мавзули картографияни ушбу тармоқнинг ривожланишини тезлаштирди. Аҳолига хос демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларни тўлиқ тасвирлаш учун Республика аҳолисининг хамма сохасини ўз ичига оладиган Ахолишунослик атласи зарурдир. Аҳолини ўсиш даражасини кўрсатувчи карталарни тузиш билан мамлакатни келажакдаги демографик масалаларни маълум даражада ҳал қилишда ёрдам бериш мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий карталаштиришнинг янада ривож топишига янги ҳисоблаш технологияларининг, математик ва автоматик методларнинг картографияга кириб келиши сабабчи бўлмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар



  1. Мирзалиев Т. Картография (университет география факультети талабалари учун ўқув қўлланма), Тошкент: ТашГУ, 1982.

  2. Асомов М., Мирзалиев Т. Топография ва картография асослари (ўқув қўлланма). Тошкент. Ўқитувчи 1986.

  3. Мирзаалиев Т.М Отамирзаев Ижтимоий-иктисодий картография. Назария ва амалиёт.

  4. Егамбердиев А. Ижтимоий-иктисодий картография. Тошкент 1989 й.

  5. Интернет материаллари.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling