Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet1/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan


Мавзу: Диққат


РЕЖА:



  1. Диққат ҳақида тушунча.

  2. Диққатнинг физиологик асослари.

  3. Диққат ҳақида психологик назариялари.

  4. Диққатнинг хусусиятлари.

  5. Диққатнинг турлари.

Психологияда диққатдай одатий, шу билан бирга мураккаб ва драматик тақдирга эга бўлган тушунчани топиш қийин. Психология тарихида «юқориларга кўтарилиб, ер билан тенглашган», унинг мазмунига кескин ўзгаришлар киритилган, диққат тушунчаси гоҳ психологиянинг марказидан ўрин эгалларди, гоҳ психологиядан бутунлай олиб ташланган.


Хўш диққат ўзи нима?
Диққат – бу инсон онгини маълум бир вақтда, бир объектда тўпланиши ва йўналтирилишидир. Зарур информацияни танланиши, танланган дастур асосида хатти-ҳаракатларни таъминланиши ва уларни назорат қилиниши диққатдир.
Билим жараёнларидан фарқли ўлароқ диққат маълум мазмунга эга эмас. У шу жараёнларда, улардан ажралмаган ҳолда, уларнинг динамикасини ва ривожланишини характерлаган ҳолда мавжуд бўлади. Диққат доимо инсоннинг амалий фаолиятига киритилган бўлиб, уларни муваффақиятини таъминлайди, ўқиш фаолияти ҳам ўқувчиларнинг диққатисиз самарали бўлиши мумкин эмас.
Одатда диққатни жалб қилувчи уч гуруҳ омилларга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ – қўзғатувчи характери билан боғлиқ. Бунда қўзғатувчи кучли, янги, антиқа асосида йўналиш берувчи рефлекс («Бу нима экан») ётиши лозим.
Иккинчи гуруҳ – қўзғатувчи, ҳамда инсон эҳтиёжини ўзаро муносабати олинади (бунда сабаблар ташқи омилга эмас, балки субъект эҳтиёжи, қизиқишларига боғлиқ).
Учинчи гуруҳ – диққатни жалб қилиш билан боғлиқ сабаблар билан характерланади. Бунда диққат инсон фаолиятига, мақсадга қаратилади. Шундай қилиб, диққат фаолият тизимини ташкил қилиб, унинг кечиши ва жараёнини назорат қилади.
Маълум миқдорда диққат фаолиятнинг муваффақияти ва муваффақиятсизлигини таъминлайди. Ишнинг муваффақиятли якунланиши диққат ҳолатини тўхтатади. Ва аксинча, якунланмаган фаолият диққатнинг давомийлигига асос солади.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling