Мавзу: Фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 56 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi56 Kb.
#1408680
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу


Мавзу: Фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари.
Режа:
1. Фаннинг мазмуни ва аҳамияти ва иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни.
2. «Корхона иқтисодиёти»–иқтисодий фаннинг таркибий қисми ва бошқа фанлар билан алоқаси.
3. Фаннинг мақсади, вазифаси ва ўрганиш усуллари

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида, республикамизни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва шу асосда аҳолини моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлашда иқтисодиётнинг реал тармоқлари алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки, иқтисодиётимизнинг реал тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигига эришмасдан туриб, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ошириб бўлмайди. Шундай экан бу борада иқтисодий жиҳатдан назарий ва амалий билимга эга бўлган ходимларни тайёрлашда уларга иқтисодий асосларнинг назарий, амалий моҳиятини сингдиришда ҳамда кўникмалар ҳосил қилишда “Иқтисодиёт ва менежмент ” фани алоҳида аҳамият касб этади.


Иқтисодиёт” атамаси биринчи бор Аристотель томонидан киритилган ҳамда одамларнинг товар шлаб чиқариш ва айирбошлашдаги хўжалик фаолиятини англатган. Товар ишлаб чиқариш, йирбошлаш ва реализация қилиш тизими қанчалик яхши ташкил қилинган бўлса, иқтисодиёт кўрсаткичлари ва аҳолининг турмуш тарзи, ресурсларсдан оқилона фойдаланиш, баҳони шакллантириш, солиққа тортиш, самарали қўлланувчи бошқарув тизими каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, Шунчалик юқори бўлади.


Иқтисодиёт инсон ҳаётининг моддий, маънавий, физиологик ва бошқа эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган ҳар бир жабҳасини қамраб олади. Оила қуриш, келажак авлодни тарбиялаш, зарурий турмуш тарзини таъминлаш учун одамларга озиқ-овқат, кийим-бош, турар-жой ва бошқа воситалар керак бўлади. Бу предметлар, қоидага кўра, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарда ишлаб чиқарилади. Шу сабабли иқтисодиётнинг, айниқса, аввалги маъмурий-буйруқбозлик тизимидаги режали иқтисодиётдан фарқ қилувчи бозор иқтисодиётининг ривожланиш тенденциялари ва қонунларини билиш, рой бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тушуниш ва исталган хўжалик муаммоларини ҳал қилишда муҳим шарт ҳисобланади.
«Иқтисодиёт» фан сифатида табиатда ҳамда инсон, жамоа ва жамият ҳаётида вужудга келувчи турли хил иқтисодий жараён ва ҳодисаларни прогнозлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бойича бифода этади.

  • Менежмент – бу инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у:

  • бошқарув хокимияти ва санъати;

  • ресурсларни бошқариш бойича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.

Бошкача сўз билан айтганда, менежмент – бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир. Бошқарув эса ўз навбатида-бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир.

  • Демак менежмент фани бу – бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва оқил қарорни, қарор қабул килишни ўргатувчи фандир.


Download 56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling