Мавзу: Компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурларига киритилган ўзгаришлар ва унинг тақвим-мавзу режасини тузиш


Download 29.68 Kb.
bet1/5
Sana28.02.2023
Hajmi29.68 Kb.
#1235884
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-rкун 5-дарс текст Word (4)


Мавзу: Компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастурларига киритилган ўзгаришлар ва унинг тақвим-мавзу режасини тузиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги187-сонли қарори билан
тасдиқланган кимё таълимининг давлат таълим стандарти асосида компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув дастури ишлаб чиқилди.
Билим – кўникма- малака- компетенция
Амалдаги ўқув дастурида мавзуларнинг фақатгина соати кўрсатилган эди.
Такомиллашган ўқув дастурида боблар ва уларга тегишли мавзулар кетма- кетликда алоҳида соатларда берилди.
Шунингдек 7-синф ўқув дастурида умумтаълим фанларини ўрганишнинг таянч даражаси А1, умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси А1+ босқичларда белгиланди.
7- синф АНОРГАНИК КИМЁ
(68 соат ҳафтасига 2 соат,
(А1+: 102 соат ҳафтасига 3 соат))

  • Мавзуларни ўрганиш учун - 51 соат (А1+: 84 соат)

  • Назорат иши учун - 8 соат (А1+: 8 соат)

  • Амалий машғулотлар -7 соат (А1+: 7 соат)

  • Хатолар устида ишлаш учун - 2 соат) (А1+: 3 соат)

  • Жами: 68 соат (А1+: 102 соат)

  • 1-мавзу. Кимё фани ва унинг вазифалари фан сифатида ривожланиш тарихи

  • Ўзбекистондаги кимёгар олимларнинг кимё фанига қўшган ҳиссалари

  • Кимё фанининг предмети ва вазифалари ва Ўзбекистондаги кимёгар олимларнинг кимё фанига қўшган ҳиссалари мавзулари 1 соатда бир-бирини тўлдириб, боғланган ҳолатда ўқитилиши, бунда мутафаккирлар, олимларнинг кимё фанининг ривожланишига қўшган ҳиссалари билан бирга маълумот бериш белгиланди. Мавзу асосида келтирилган ишлаб чиқариш маҳсулотлар, олимларнинг олиб борган ишлари ҳақидаги маълумотлар янгиланди

  • Амалий машғулот

  • Лаборатория штативи, қуруқ ёнилғи ва электр иситгич жиҳозлари, спирт лампаси билан ишлаш усуллари, аланганинг тузилишини ўрганиш

  • Амалдаги ўқув дастурдаги газ горелкаси ҳақидаги маълумотлар эскирганлиги учун олиб ташланиб, унинг ўрнига уротропин, электр иситгичлар билан ишлаш, уларни ёқиш ва ўчириш усуллари ҳақида маълумот келтирилди

  • Эквивалентлик қонуни

  • Амалдаги дастур бўйича “Эквивалентлар қонуни”ни аввал оксид, кислота асос ва тузлар ҳақида аниқ билимларга эга бўлмасдан ўзлаштириш мураккаблик қилди.

  • Оксид, асос, кислота ва тузларнинг хоссаларини ўрганиб бўлгандан сўнг эквивалентлик мавзуси осон тушунтирилади

  • 7-синфда “Кимёвий энергия” мавзусини ўрта махсус таълимига ўтказилганлиги ва такрорлаш дарслари ҳисобидан 7-синфда 15 та (22%) мавзу матнига ва савол-топшириқларига ўзгартириш киритилди. Шундан 7 та (10 %) мавзуга тегишли формулалар аниқлаштирилди, савол-топшириқлар мавзу мазмунига мослаштирилди, 8 та (11 %) расм алмаштирилди.


  • Download 29.68 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling