Мавзу: Кристалланиш жараёни. Кристалланишнинг статикаси ва кинетикаси. Режа


Download 254.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana21.02.2023
Hajmi254.24 Kb.
#1216896
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-maruza.



17-маъруза 
Мавзу: Кристалланиш жараёни. Кристалланишнинг статикаси ва кинетикаси. 
Режа: 
1. Умумий тушунчалар. 
2. 
Кристалланиш статикаси ва кинетикаси. 
3. Кристалланиш усуллари. 
Эритмалардан эриган қаттиқ компонентларни кристалл ҳолда ажратиб олиш кристалланиш 
жараёни деб номланади.
Кристалланишга тескари жараён эритиш жараёни дейилади.
Кристалл деганда ҳар хил шаклдаги, текис қирралар билан чекланган бир жинсли қаттиқ 
моддалар тушунилади.
Кристалланиш қаттиқ моддаларни тоза ҳолда олишнинг асосий усули, чунки кристалланиш 
жараёнида ҳар доим шундай шароит яратиш мумкинки, кераксиз моддалар эритмада қолиб, фақат 
тоза модда кристалланади. 
Кристалланиш жараёни кимё, нефть кимёси, металлургия, медицина, фармацевтика, озиқ – 
овқат ва бошқа саноатларда кенг миқёсда қўлланилади. Кристалланиш жараёнини ўтказишдан 
мақсад: эритмалардан кристаллик фазани ажратиш; бир ва кўп босқичли кристаллаш усулларида 
аралашмаларни ажратиш; моддаларни аралашмалардан ўта тозалаш; монокристаллар етиштириш. 
Кристалланиш жараёнида турли ўлчамли кристаллар, яъни сочилувчан маҳсулот олинади. 
Ҳар бир модда кристалларининг ўзига хос геометрик шакллари бор. Ҳаммаси бўлиб 32 хил 
кристаллар симметрия ўқлар сони мавжуд ва улар 7 та кристаллографик гуруҳга ажратилган: 
кубик, тригонал, тетрагонал, гексагонал, ромбик, моноклин, триклин. 
Бир кимёвий модда бир неча хил кристаллар ҳосил қилиши полиморфизм деб юритилади. 
Ўз таркибида сув молекулаларини тутган кристалл кристаллогидратлар дейилади.
Кристалланиш жараёни рўй бериши учун бошланғич эритма ўта тўйинган ҳолатда бўлиши 
керак. Агар, эритмадаги эриган модда концентрацияси унинг эрувчанлигидан юқори бўлса, бундай 
эритмалар ўта тўйинган деб номланади. Лекин, ўта тўйингган эритмалар нотурғун система 
бўлгани учун, ундан эриган модданинг ортиқча миқдори ажралиб чиқади, яъни кристалланиш 
жараёни содир бўлади. Кристаллар ажраб чиқиши тугагандан кейин тўйинган эритма қолади. 
Саноат технологик жараёни 3 босқичдан иборат: 1) кристалланиш; 2) кристалларни 
эритмалардан ажратиш; 3) кристалларни ювиш ва қуритиш. 

Download 254.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling