Мавзу: Психокоррекция фанининг максади ва вазифалари. Режа: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»


Download 126.5 Kb.
bet1/6
Sana07.02.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1173859
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
psixo




Мавзу: Психокоррекция фанининг максади ва вазифалари.

Режа:




  1. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Таълим тугрисида»ги конуннинг миллий тажрибаларнинг тахлили ва таълим тизимидаги жахон микёсида ютуклар асосида тайёрланганлиги.

  2. Психокоррекция фанининг предмети ва вазифалари.

  3. Психокоррекция фанинг психология фанининг асосий тармоклари билан алокаси.

  4. Психологик диагностика ва коррекция фанларининг укитишда хозирги замон Ватан ва чет эл психологияси сохасида эришилган ютуклар.

Таянч иборалар: фаннинг предмети, вазифалари, психокоррекция, психодиагностика.

Психокоррекция сузи – инглизча суздан олинган булиб, тугриламок деган маъноси бериб шахснинг камчиликларини тузатиш усулларини куллаш.


Психодиагностика сузи – юнонча суздан олинган булиб, диагнос билишга кодир, психо – Рух деган маънони англатади. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини аникловчи ва улчашни ишлаб чикувчи психология усули.
Инсон унинг хар томонлама уйгун камол топиши ва фаравон шахс манфатларини руёбга чикаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларни яратиш эскирган тафаккур ва ижтимоий хулк атрофнинг андозаларини узгартириш Республикада амалга оширалаётган ислохотларнинг асосий максади ва харакатлантирувчи кучидир. Халкнинг бой интеллектуал мероси ва умум башарий кадриятлар асосида замонавий, маданий, иктисодий Фан техника, технологияларнинг ютуклари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукамал тизимини шакллантириш Узбекистон тараккиётининг мухим шартидир. «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури» таълим-тарбия Узбекистон Республикаси Таълим тугрисидаги конунининг коидаларига мувофик холда тайёрланган булиб, миллий тажрибаларнинг тахлили ва таълим тизимидаги, жахон микёсидаги ютуклар асосида тайёрланган хамда юксак умумий ва касб хунар маданиятига ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий хаётда мустакил равишда мунжални тугри ола билиш махоратига эга булган истикбол вазифаларини илгари суриш ва хал этишга кодир кадрларнинг Янги авлодини шакллантиришга йуналтирилгандир. Бугунги кундаги Олий укув юртининг талабалари эртанги куннинг етук мутахасислари ва зиёлилари сифатида усиб келаётган авлод онги ва рухиятига адолатли Ватан билан фахрланиш, эртанчи куннинг етук инсонлари, эртанги кунга ишонч, миллий гурур, ифтихор туйгуларини сингдиришда шахсий урнак наъмунаси билан уз хиссаларини кушмоклари шарт. Чунки зиёлиликнинг мухим белгиси умуминсоний кадриятларни билиш, уларни кадрлаш, уз касби сир-асрорларининг чукур билимдони ва мохир устаси булиш касб этикаси, педагогикаси ва психологияси асосларини тулик англаш ва уларни уз фаолиятида куллашдир. Демак Янги замон кишиси уз-узини ва узгаларни психологиясини мохир билагони, керак булса, ПСИХОДИАГНОСТ ВА ПСИХОКОРРЕКТИРИДИР.
Психокоррекция фанининг максади талабаларни психологик коррекция сохасидаги Амалий психологиянинг хозирги замон ютуклари Билан таништириш, олган билимларини амалда ишлата билишни ривожлантиришдир. Шунингдек психокоррекция инсоннинг психик ривожланишидаги камчиликларни тузатишни усулларини кулан жараёнини хам урганади. Психокоррекциянинг асосий вазифаси Республикада ва чет эллардаги психодиагностика ва коррекция буйича эришилган ютукларни илмий адабиётлар оркали урганишни такозо этади.
Психологик ишлар мажмуаси укувчиларни мактаб, коллеж ва лицейларда укитиш давомида психологик, педагогик жихатдан чукуррок урганишга йуналтирилган булиб, уларнинг индивидуал хусусиятлари, таълим-тарбиясидаги нуксонларни аниклашга мунжаллангандир. Диагностика ва коррекцион ишлар гурухий ёки якка (индивидуал) тарзда утказилади. Бу аснода психолог яккол вазифаларни бажаради: ёш давр тараккаётининг муайян мезонларига муофиклигини аниклаш максадида, психолог болалар, укувчилар, махсус мактаб ва билим юрти тингловчиларини, Олий укув юрти талабаларини психологик даражаларини белгилайди.
Укитувчиларнинг касбий яроклигиги ва лаёкатини диагностика килади. Уларнинг шахс хислатлари, иродавий сифатлари, хис-туйгулари, уз-узини бошкариш имконияти, интеллектуал (аклий даражаси) ва педагогик кобилятини текширади. Психолог укувчилар ва талабаларнинг психик хусусиятлари, уларнинг кизикиш, майл, истак, илк иктидорлик кабиларни урганади. Уларга якка холл (индивидуал) муносабат ва ёндршувни йулга куяди. Мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишга муайян ёрдам курсатади, трейнинг (махсус машк) утказади.
Мактабгача ёшидаги болалар, укувчилар хунар, касб, билим юрти тингловчилари, янги типдаги мактаб укувчилари, олий укув юрти талабаларида учрайдиган укув малакалари ва куникмаларини эгаллашдаги нуксонлар, хулк – атрофдаги бузилишлар сабабларини диагностика килади ва уларни бартараф килиш, коррекция килиш усулларини ахтаради.
Болаларнинг вояга етган одам ва уз тенгкурлари Билан муамласи хусусиятини текширади. Уларнинг этнокиёфаси ва этномаданияти хусусини хисобга олган холда психофизиологик методикаларини муайян шароитга мослаштиради, яъни «адаптация», бошка сохани мутахассислари Билан биргаликда рухий ривожланишдаги нуксонларни хисбга олиб табакалашган дифференциал диагностикани амалга оширади.
Нуксонларнинг табий ва дифектологик (лотинча суздан олинган булиб, етишмаслик деган маънони билдиради) табиатини аниклайди.
Девиант (конунбузарлик) аксил ижтимоий хулк атроф сабаблари ва уларнинг шаклларини белгилайди. Гиёхвандлик, таксикоманлик, алкоголизм, угрилик, дайдиликнинг ижтимоий психологик илдизларини текширади. Уларни омилларини тахлил килади. Шунингдек рахбар кадрлар ва укитувчиларнинг касбга яроклилигини илмий асосда текшириш ва тавсияномалар ишлаб чикиш.
Олий мактаб ходимлари, синов, адаптация муддатини (стажор, ёш мутахасис, укитувчи, аспирант ва бошкаларни) урганиш ва Амалий курсатмалар бериш. Иш юритиш, сайлов, саралаш, танлов, кабул буйича илмий психологик прогноз килиш содир булиши мумкин булган хаводан маъмуриятни огох этиш.
Аттестация ижтимоий талаб ва буюртмалар асосида ижтимоий психик ахборотлар туплаш ва уларни туплаб яккол психологиялар яратиш, чет эл муассасалари Билан алока килиш, кадрларнинг малакасини ошириш уларнинг интеллектуал потенциалини аниклаш, фан ва техникани ривожлантириш имконияти ва олий мактабнинг нуфузи тугрисида материаллар йигиш, уларни психик жихатдан тахлил кили шва маслахатлар бериш, укув кулланмаларининг сифати, китобхонлилик муаммоси, ходимлар, талабаларнинг Давлат мулкига муносабати хакида маълумотлар туплаш ва уларни умумлаштириш, маъмуриятга ва касаба уюшмасига ахборот тайёрлаш, ётокхонада укувчилар ва талабаларнинг талаби, кизикиши, ижтимоий караши, нуктан назари, мослаш, турмушга нисбатан муносабати тугрисида маълумотлар туплаш ва уларнинг фаоллигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чикариш.
- Мактаб ходимлари укитувчилар ва талабаларнинг экологик, иктисодий, сиёсий, этнопсихологик билимлари савиясини текшириш ва мустакилликни мустахкамлаш имкониятини урганиш, ватанпарварлик хис туйгуларини шакллантириш максадида тадбирлар тизимини ишлаб чикиш.
- Анъанавий таълим-тарбия методларининг ютуги хамда камчиликларини тадкикот килиш, инновацион фаол услублар самарадорлигини амалиётда синаб куриш. Укувчиларнинг уларга нисбатан муносабатини аниклаш ва анна шуларга аслсан укитишни индивидуаллаштириш табакалаш буйича укув-услубий курсатмалар тавсия килиш.
- Иктидорли укувчилар, талабалар, ёш мутахассислар, аспирантларни танлашда иштирок килиш, илмий психологик тавсиялар ишлаб чикиш ва шуларга асосланиб уларга нафакалар бериш.
- Укувчилар, укитувчилар, ходимлар, талабалар уртасида буш вактни таъминлаш ва ундан омилкорлик билан фойдаланиш муаммосини, ижтимоий психологик нуктан назаридан текшириш ва буш вактни максадга муофик ташкил килиш йуллари хамда улардан этнопсихологик билимлар, маънавий кадриятларни эгаллашда фойдаланиш имкониятини психологик жихатдан тахлил килиш.
- Мактаб укувчилари, укитувчилари, ходимлари ва талабаларда ишбилармонлик кобиляти юзасидан илмий психологик дастур яратиш хамда унинг моддий бойлик ишлаб чикаришдаги улушини тахлил килиш.
Психологик диагностикаси ва психологик коррекциянинг мазкур йуналиши, психологдан инсон шахси ва индивидуаллигини таркиб топшириш жараёнига фаол таъсир курсатишни такозо килади. Халк Таълими сохасида фаолият курсатаётган психологнинг вазифаси муайян коида, мезонга асосланиб, уз фаолиятини ташкил килиб, ёш давр хусусиятларига биноан болалар, укувчилар, талабалар психикасини ривожлантириши, шахснинг шаклланиши конуниятларини амалиётга тадбик этиш. Укитувчилар жамоасига укувчилар, болалар ва талабалар таълим тарбиясини индивидуаллаштиришда ёрдам бериш, уларнинг кобилияти, майлининг даражасига караб укитувчиларга коррекцион тузатиш ишларини амалга оширишда курсатмалар бериш, оширишда курсатмалар бериш, коррекцион ишда алохида ахамият касб этадиган нарса бу болалар, талабалар, укувчилар усишида, ривожланишида оркали колиш, унда хулкнинг бузилиши, таълимида узлаштиришни ёмонлашуви хтсобланади. Бу борада психолог куйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим.

  1. Психолог болалар, укувчилар, талабаларнинг ёш хусусиятларини хамда жадал ривожланишини хисобга олувчи, улар психикасининг барча жабхаларини камраб олувчи, динамик тараккиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чикаришга бутун фаолиятни йуналтиради. Ижтимоий усиш талабига жавоб берувчи умуминсоний, этнопсихологик конуниятлар мухитида камолотга интилувчи шахсни таркиб топширишни бош максад деб танлайди.

  2. Психолог болалар, укувчилар ва талабаларнинг психик тараккиётидаги хулки ва муаммосидаги нуксонлар хамда камчиликларни аста-секин тузитиш дастурини ишлаб чикади ва амалиётга тадбик этади. Бунинг учун улар Билан махсус машгулотлар, бузилишни камайтириш машкларини утказади. Ижодий (крятив) кобилятларни устириш максадида трейнинглар олиб боради.

  3. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар дастури ичида психологик ва педагогик муаммоларни камраб олади. Коррекцион фаолиятнинг психологик кисми мутахассислар томонидан амалга оширилади. Мазкур ишнинг педагогик жихати эса психологнинг педагоглар, ота-оналар Билан хамкорлигида утказилади ва бутун маъсулият унинг зиммасига тушади.

  4. Ривожланувчи ва психокоррекцион ишлар психолог томонидан хар хил шаклларда, вазиятларда ва холатларда ташкил килинади:

А) психологнинг иши, машгулоти айрим болалар, укувчилар ва талабалар билан алохида утказишни режалаштирилади.
Б) психологларнинг бошка бир фаолияти махсус равишда амалга оширилиб болалар, укувчилар, талабалар гурухларига тарбиявий таъсир утказишга йуналтирилган булади.
В) ота-оналар, педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машгулотлар олиб бориш назарда тутилади.

  1. Ривожланувчи ва психокоррекцион ишлар дастурини шундай тузиш керакки, унда коррекцион ишлар дастурини шундай тузиш керакки, унда коррекцион ишга жалб килинувчилар гурухини кадрятга йуналганлиги этнопсихологик, этномаданият хусусиятлари уз аксини топсин. Дастурни халк, этнос, миллат-элат тарихи анъаналари, расм-русумлари, удуми кабиларни хисобга олган холда максадга муофик тузиш лозимдир.

  2. Хунар техника билим юртлари укувчилари билан мураббийлари уртасидаги номутаносибликни йукотиш максадида махсус машгулотлар утказиш, улардаги укишдан ижтимоий мухитдан, эгаллаган мавкеидан, урнидан, коникмаслик хиссини камайтириш учун тренинг, ишчанлик уйинлари психодраммадан фойдаланиш.

  3. Эмоционал зурикишнинг олдини олиш ва уни камайтириш ниятида махсус хоналар жихозлаш. Хона жахон стандартларига жавоб бериши, бошкарув пулти, экран воситалари, авидиотрейнинг, социалтрейнинг, техник воситаларга илмий Амалий методикаларга эга булиши лозим.

  4. Коррекцион ишлар маълум тартибда, илмий танлов асосида, муайян сеанс буйича утказилиши шарт. Бунда эмоционал зурикишга учраган шахс миллати, ёши, жинси, индивидуал, типалогик хусусияти, таъсирланиш даражаси хисобга олиниши керак. Тузатиш ишлари, машгулот, касб хусусиятига мос, мутаносиб булиши, таъсир утказиш самарадорлигини оширади.




Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling