Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти


Download 316 Kb.
bet1/16
Sana10.01.2023
Hajmi316 Kb.
#1086449
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
401-06


Бобожонов Мамажонов
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


З.М.Бобур номли


Андижон давлат университети

Жисмоний маданият факультети





МАВЗУ: Спортчиларнинг умумий ва махсус
тайёргарликларини режалаштириш моҳияти

БАЖАРДИ: Юлдашев Фурқат


ИЛМИЙ РАҲБАР: Зухрутдинов Р.


Андижон 2011
Мавзу: Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш моҳияти
Режа


I. Кириш
Спортчилар умумий ва махсус тайёргарлик жараёнларининг
хусусиятлари


II. Асосий қисм
Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларининг восита ва услублари
Спортчилар умумий ва махсус тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш методикаси


III. Хулоса
Спортчилар умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш қонуниятлари


IV. Фойдаланилган адабиётлар


Кириш
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинган кундан бошлаб, Президентимизнинг шахсан эътибори туфайли миллий қадриятларимизнинг таркибий қисми бўлмиш - спорт ва жисмоний тарбия масалалари ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Ўзбек миллий кураши бўйича Европа ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган спорт мусобақалари бунинг яққол исботидир. Миллий спорт ва жисмоний тарбиянинг ёшларни умуминсоний қадриятларни ҳис қилиш асосида юксак ватанпарварлик халқчиллик, ўзларининг жамиятга, Ватанни зарурлиги руҳида камол топишида, уларни турли диний-экстремистик оқимлар таъсиридан сақлаб қолиши ҳам шубҳасиз.
Шу ўринда юртимиз спортчиларининг ютуқларига бир назар ташлаб ўтсак, мустақилликнинг афзаллиги янада равшан намоён бўлади. Республикамизда 1967 йилга қадар бирорта жаҳон ва Европа чемпиони бўлмаганини кўрамиз. 1967 йилдан бошлаб, юртимизнинг ўша йиллардаги раҳбари муҳтарам Шароф Рашидовнинг бевосита тадбиркорлиги ва ўзларининг машаққатли меҳнатлари туфайли Эркин Каримов оғир атлетика бўйича жаҳон рекордчиси, Сайфиддин Ходиев, Собир Курбоновлар самбо кураши, Руфат Ризкиев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлдилар.
Мустақиллик маънавиятимизнинг барча соҳалари қатори спортимиз учун ҳам истиқлол йўлини очиб берди. Мамлакатимиз спортчилари 1997 йил 298 та, 1998 йил 283 та, 1999 йилда 350 дан зиёд медаллар соҳиби бўлдилар. Бу медалларнинг 96 таси жаҳон ва Осиё чемпионатларида, 14 таси Жаҳон кубоги беллашувларида, 240 таси турли халқаро нуфузли мусобақаларда қўлга киритилди. Мустақиллик йиллари мобайнида спортчиларимизнинг 2310 дан зиёд медалларга мушарраф бўлишгани спорт оламидаги мислсиз ғалабамиздир.
Ўзбекистон футболчиларининг Осиёда бешинчи, жаҳонда эллик бешинчи ўринга кўтарилгани билан ҳам хар қанча фахрлансак арзийди. Анъанавий қадриятларимизнинг таркибий қисми - миллий спорт ўйинларимизни тиклаш ва оммавийлаштириш ҳам мустақилликнинг самараларидан биридир. Бу борада 1999 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳрида «Аёллар йили»га бағишлаб хотин - қизларнинг Республика «Тўмарис» фестивали, ой охирида Навоий шаҳрида «Улоқ» - от спорти бўйича халқаро чавандозлар турнири ўтказилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги спорт ва жисмоний тарбия тўғрисидаги қарори, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан уч даражали «Барчиной» ҳамда «Алпомиш» кўкрак нишонларининг таъсис этилиши спорт оламида муҳим воқеа бўлди.
Мустақиллик туфайли Ўзбек кураши жаҳонга танилди. 1998 йил 6 сентябрда халқаро «Ўзбек кураши уюшмаси» тузилиб, унга Президентимиз фахрий Президент этиб тайинланди. 1999 йил май ойида пойтахтимизнинг «Жар» спорт мажмуида жаҳонда биринчи марта миллий курашимиз бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиблари - Акобир Курбонов, Камол Муродов, Тоштемир Мардиевлар дунёнинг энг кучли полвонларини лол қолдирди.

Download 316 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling