Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти
Download 316 Kb.
|
401-06
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддий таъминот
Спорт машғулоти назарияси спорт назариясининг энг чуқур ишлаб чиқилган бўлимларидан биридир. Спорт мутахассислигидан қатъий назар спортчини тайёрлашнинг умумий мақсади унинг жисмоний ва ақлий сифатларини ривожлантиришдан иборат. Ўз навбатида, унинг специфик мақсади юқори спорт натижаларига эришиш тегишлича мусобақа имкониятини ташкил қилишни талаб қилади.
Спортчининг тарбиялаш ва тайёрлаш жараёнида қуйидаги вазифалар ечилади: Онгли, шахсий, аҳлоқий сифатларни тарбиялаш руҳий тайёргарлик соҳасидаги вазифалар. Жисмоний тайёргарлик соҳасидаги вазифалар. Техник ва тактик тайёргарлик соҳасидаги вазифалар. Спортчини тайёрлаш тизими ўзида қуйидаги жараёнларни жамлайди: беллашувлар, спорт машғулоти ва моддий ҳамда ахборат таъминотини ишлатиш. Беллашувлар ёрдамида тайёргарликнинг фойдаси мусобақа фаолиятининг барча талабларини инобатга олган ҳолда мусобақа имкониятининг ошиши билан тушунтирилади. Шунинг учун, шартлари беллашувлардан фарқ қиладиган спорт машғулоти албатта мусобақа амалиёти билан тўлдирилади, чунки унинг роли спорт натижаларининг ўсишига қараб ошади. Моддий таъминот спортчига зарур бўлган спорт базаси, анжом-ускуналар, спорт кийими ва оёқ кийимини етказишни овқатланиш, йўл ҳақи, тиббий хизмат ва назоратни, комплекс илмий гуруҳ ишлари, тикланиш ва соғломлаштириш ва бошқаларни ташкиллаштириш, молиялаштириш билан боғлиқ. Моддий таъминот нафақат тайёргарликнинг муваффақиятига таъсир кўрсатади, балки мусобақа имкониятининг кенглигини аниқлайди. Ўз-ўзидан маълумки, етарлича маддий таъминот замонавий спорт ютуқларининг зарур талабларини ўзида намоён этади. Шунинг учун ҳозирда мамлакатимизда спортнинг ривожланиши учун моддий базаларни яратишга катта эътибор бермоқдаки, бунга мамлакатимизда жаҳон стандартлари даражасидаги спорт базаларининг қурилиши яққол мисол бўлади. Спортда маълумотлар таъминоти ўзида мураббийга махсус маълумотларни етказиш, спортчининг мусобақа фаолиятининг тайёргарлиги ва уни назорат қилиш мақсадида ишлатиладиган назарий ҳолатлар, техник воситалар ва амалий йиғинларнинг тизимини жамлаган. Масалан, мураббий барча профессионал билимларни маълумотлар таъминоти туфайли олади. Бунга уларнинг маълумоти, спорт соҳасидаги махсус ўқуви, мақсад ва вазифалари ҳамда қонунияти фаолияти, спортчини тайёрлаш ва тарбиялашнинг илғор усуллари, воситаларини ўрганишлари, шахсий илмий изланишлари, имлий гуруҳлар жамланмаси тўғрисидаги материалларнинг таҳлилини ҳам киритиш лозим. Маълумотлар таъминотининг баъзи бир махсус турлари, яъни рақиблар, мусобақа ўтиш жойлари, оптимал тактикани танлаш мақсадида ишлатиладиган ҳакамлар хусусиятининг мусобақа фаолиятининг муҳим жиҳатлари тўғрисидаги маълумотларни олиш билан боғлиқ “Спорт разведкаси” номини олган. Спортчини тайёрлашда маълумотлар таъминотининг муҳим бўлими мусобақа фаолияти, машғулотлар юкламаси ва спортчи ҳолатини кузатишни ўз ичига олган комплекс назорат ҳисобланади. Маълумотлар таъминотининг юқори даражаси спорт натижаларига эришиш ниҳоятда зарур, чунки на спортчининг тажрибаси, на унинг тайёргарлигини яхши моддий таъминлови мураббийнинг етарли ёки тўлиқ бўлмаган билимининг ўрнини тўлдира олмайди. Аввал айтиб ўтилганидек спортчи тайёргарлигининг тўртта бўлимини кўриб чиқиш керак. Жисмоний, техник, тактик ва руҳий тайёргарлик. Хар бир бўлимда икки томон ажралиб туради, уларда тайёргарлик воситаларининг қўлланиши назарий ва амалий йўналишларга эга бўлиши мумкин. Жисмоний тайёргарлик ҳаракатли сифатларни тарбиялашга боғлиқ бўлиб у спортчига зарур тезлик, куч, давомийлик билан ҳаракатланиш имконини, шунингдек ҳар томонлама жисмоний ривожлантиришга ва соғлиқни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Спортчи тайёргарлигининг ушбу бўлими тайёргарликнинг меҳнат ва муҳофаза амалиётидаги вазифаларни ечишда катта аҳамиятга эга. Умумий жисмоний тайёргарлик тўғридан-тўғри мусобақа потенциалига кирмайдиган ҳаракатли сифатлар мажмуини тарбиялашга хизмат қилади. Бироқ умумий жисмоний тайёргарлик эвазига спортчи кейинги техник тайёргарлик учун зарур ҳаракатли билим ва ўқувлар заҳирасига эга бўлади ҳамда махсус жисмоний, техник ва тактик тайёргарликни самарали олиб бориш учун ёрдам берадиган махсус босқични ўзига таъминлайди. Масалан, ядро улоқтирувчининг аэроб чидамлилик босқичи етарли бўлмаса, у тезкор куч машқларни бажарганида тез чарчайди ва ҳолдан толади. Умумий жисмоний тайёргарлик воситалари умумий тайёрловчи машқлар бўлиб ҳисобланади. Махсус жисмоний тайёргарлик-спортчига мусобақа шароитида самарали қатнашиш имкониятини таъминловчи ҳаракатли сифатларни, қобилиятларни тарбиялашдан иборат. Шунинг учун махсус жисмоний тайёргарлик тўғридан-тўғри спорт имкониятига тегишли ва табиийки спорт натижасига таъсир этади. Тайёргарликнинг бу тури махсус тайёргарлик ва мусобақали машқлар ёрдамида олиб борилади. Download 316 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling