Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти


Спортчилар умумий ва махсус тайёргарлик жараёнларининг


Download 316 Kb.
bet3/16
Sana10.01.2023
Hajmi316 Kb.
#1086449
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
401-06

Спортчилар умумий ва махсус тайёргарлик жараёнларининг
хусусиятлари
Спорт тайёргарлиги назариясининг асосий муаммоси, бу – спорт қонунияти ва имконияти бўлган спортчининг мусобақа имкониятини ошириш усуллари ва йўлларини кўрсатиб бериш. Дарҳақиқат, мусобақаларга нафақат спортчилар, балки мураббийлар, ҳакамлар ва бошқалар ҳам жиддий тайёргарлик кўради. Бироқ, беллашув пайтида бажариладиган жисмоний ҳаракатларни доимо спортчи бажарганлиги учун, айнан унинг мусобақа имконияти спорт натижаларининг ўсишига, ўзгаришига катта таъсир ўтказади. Шунинг учун, спорт тайёргарлиги назариясида спортчини тайёрлаш масаласига асосий эътибор қаратилади.
Спортчини тайёрлаш – спортчининг спорт ютуқларига тайёргарлигининг зарурий босқичини таъминлашга имкон берувчи бир қанча мослашган омилларни ишга солишнинг кўп қиррали жараёнидир.
Тайёрлик – жисмоний ва руҳий иш қобилиятининг босқичига эришиш ва зарурий билим ва ўқув малакасини ошириш босқичи билан ифодаланади.
Спортчининг тайёргарлиги, биринчидан, мусобақа имкониятининг таркибий қисмларидан бирини ўз ичига олади, иккинчидан, саралашдан ўтган спортчининг мақсад сари йўналтириган тайёргарлик натижасида орттирган ҳолатининг тавсифномаси ҳисобланади ва учинчидан, турли компонентлардан келиб чиқади. Бу компонентлар ичида, хусусан, спортчини тайёрлашга тегишли бўлимда орттириладиган жисмоний, техник, тактик, руҳий-иродавий тайёргарлик ажралиб туради.
Тайёргарликка эришишни таъминлаш, авваламбор, спорт машғулоти ҳисобига, шунингдек, мусобақалар ва бошқа омиллар ҳисобида амалга оширилади.
Спорт машғулоти спортчи тайёргарлигининг шундай қисмики, у мақсадлар усули асосида қурилади. Агар спортчи қайсидир мақсадни бажарса, бу тайёргарлик жараёнида спорт машғулоти амалга ошаяпди демакдир. Масалан, видео ёзувларни кўриш орқали рақиблар мусобақа фаолиятининг хусусиятларини ўрганаётган бўлса, унда бу пайтда тайёргарлик олиб борилади, машғулот эса - йўқ. Машғулотнинг ижобий натижаси спортчи организмини функционал имкониятларининг юқори босқичида, умумий ва специфик иш қобилияти, ҳаракатли билим ва ўқув орқали амалга ошади. Спортчи ҳолатининг ушбу хусусиятлари унинг тайёргарлигини аниқлаб беради. Демак, спортчининг ҳолатини машғулот жараёнидаги асосий объектидир.
Ҳар бир машғулотда, ҳар бир циклда, ҳар бир босқичда ва бошқа ҳолатларда мақсад ва вазифаларнинг тўғри йўлга қўйилиши етарлича қийинчилик туғдиради. Шунинг учун, мураббийга ишончли йўналиш зарур, яъни мусобақа потенциаллигини тузилиши ва катталиги нафақат беллашувлар шароитида, балки спортчининг ҳоҳлаган даврида ва шароитида қандай бўлиши тўғрисида максимал даражадаги билимга эга бўлиши лозим. Бундай асосланган талаблар иккита муҳим йўналишга эга: малакали мураббийларнинг назарий иқтидори ва спорт бўйича ахборот ёки маълумотлар билан таъминловчи йўналишлардан бирини ўзида акс эттирувчи махсус илмий тадқиқотлар натижалари. Спорт кўрсаткичлари динамикаси хақидаги маълумот муҳим ва қимматли саналади, яъни кўрсаткичлар динамикаси туфайли спортчи тайёргарлигини режалаштириш сифати ошади.
Спорт машғулотларида, биринчидан, спортчи организмидаги кўникиш, органик жараёнларнинг бир қанча қонуниятларига таяниш, иккинчидан спортнинг бир тури бўйича машғулотнинг энг яхши услубини қўллаш зарурдир. Ҳатто машғулотнинг тезкор ва айниқса келажак режаларини яхшилаб тузиб чиқилишида ҳам спортчининг ҳолатини бажараётган ишининг таъсирига кўра ўзгаришини аниқ айтиб бўлмайди. Спортчи режалаштирилган юкламани кутилмаганда анча осон ва тез бажариб ўтади ёки аксинча, техника жуда секин ўзлаштириши мумкин. Бундай ҳолатларда машғулотдан максимал фойда олиш учун ишлатиладиган режаларни ўз вақтида амалга ошириш зарур. Шунинг учун мураббий ўз спортчисининг ҳолати ва фаолияти ҳусусиятлари тўғрисида доимий равишда маълумотга эга бўлиши лозим.

Download 316 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling