Ммк ва хт буйича саволлар


Download 174.5 Kb.
bet1/8
Sana19.06.2023
Hajmi174.5 Kb.
#1602937
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Савол ва жавоб

ММҚ ва ХТ бўйича саволлар




Баландликда ишлаш тўғрисида



  1. Қандай баландликдан бошлаб ортиш-тушириш ишлари механизм ёрдамида амалга оширилиши керак? Жавоб: - 3 метр

  2. Қандай холларда томда ишлаш тақиқланади? Жавоб 1. Қор, ёмгир ёғиш, чақмоқ чақиш арафасида қор, ёмғир ёғаётганда ва чақмоқ чақаётганда; 2. Шамолнинг тезлиги 15м/с дан ошса; 3. Ҳаво даражаси белгиланган меъёрдан паст бўлса. Ҳаммаси ҳам тўғри.

  3. Кандай холларда 10 метрдан юқори бўлган иморатлар томида устунлар ўрнатиш тақиқланади? Жавоб- агар томга чиқиш люклари ёки томга чиқиш ойнаси бўлмаса тақиқланади

  4. 16 дан 18 ёшгача булган ўспирин ўғил болалар учун қўл билан кўтариш мумкин бўлган юк оғирлиги меъёр бўйича неча килограммни ташкил қилиши мумкин? Жавоб – 13 кг

  5. Якка ўзи ишлаётган навбатчи ходим қандай ишларни бажариши керак? Жавоб – корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган ишлар рўйхати бўйича

  6. Суяма нарвонда ишлаётган ишчи нарвоннинг тепа қисмида энг ками қанча жой қолдириб ишлаши керак? Жавоб – 1м

  7. Қандай баландликдан бошлаб суяма нарвонда электр ускуна билан ишлаш таъқиқланади? Жавоб-2,5м

  8. Томга чиқишда томга чиқиш ойнасидан ушлаб чиқиш мумкинми? Жавоб-таъқиқланади

  9. Агар том муз билан ёки юпқа қор билан қопланган бўлса ишлаш мумкинми? Жавоб- авария ҳолатларида ишчилар сони икки кишидан кам бўлмаса мумкин

  10. Қутқарув арконларини мустаҳкамлигини текшириш муддати қанча вақт бўлиши керак? Жавоб- 6 ойда бир марта

Бахтсиз ходиса тўғрисида

  1. Оқибати оғир бахтсиз ҳодиса ўрганилиб далолатнома тузилгандан кейин Н-1 форма далолатномаси қанча вақтда тузилиш керак? жавоб – 1 суткада

  2. Жароҳатланган одам ёки бахтсиз ҳодиса гувоҳи қанча вақтда бўлган воқеа ҳақида раҳбарни огоҳлантириши керак? Жавоб – ўша заҳоти

  3. Агар маъмурият Н-1 далолатомасини тузишдан бош тортса бу можаро қанча вақтда ўрганилиши керак? Жавоб – 10 кунда

  4. Бахтсиз ҳодиса корхонада яширилса ёки кейинчалик ходимнинг саломатлигига таъсир ўтказса, соғлиги йўқотилганлиги тўғрисида жабрланувчининг ҳимоя қилувчи шахс аризасига асосан қандай муддатда кўриб чиқилади? Жавоб – бир ой ичида

  5. Н-1 далолатномаси (ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғликка бошқа турдаги зиёнлар етказиш ҳақидаги далолатнома) неча нусхада тузилади? Жавоб – 3 нусхада

  6. Бахтсиз ҳодиса холати ўрганилиб чиқилгандан кейин неча кун ичида маъмурият жабрланувчига Н-1 далолатномасининг нусхасини бериши керак? Жавоб – 3 сутка ичида

  7. Оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса неча кун давомида ўрганилиши лозим? Жавоб - 15 кун ичида

  8. Ташкилотда нормал иш шароити яратиш учун жавоб берадиган раҳбар бахтсиз ҳодисани ўрганиш комиссияга киритиладими? Жавоб – киритилмайди

  9. Қандай бахтсиз ҳодисани махсус текширилади? Жавоб- 1. Гуруҳий бахтсиз ходиса, 2.Улим билан тугаган бахтсиз ҳодиса, оғир талофат билан тугаган бахтсиз ҳодисани

  10. Н-1 далолатномасининг сақланиш муддати қанча? Жавоб – 45 йил

  11. Амалиёт учун ажратилган участкаларда ўқитувчиси назорати остида амалиёт ўтаётган ўқувчилар, лицей ва олий ўқув маскани талабалари билан содир бўлган бахсиз ходисалар ким томондан ўрганилади ва ҳисобга олинади? Жавоб - ўқув маскани томонидан

  12. Бошқа ташкилотда ажратилган ерда ишлаёган корхона ишчиси билан содир бўлган бахсиз ҳодисалар ким томондан ўрганилади ва ҳисобга олинади? Жавоб – иш олиб бораётган корхона томонидан

  13. Маъмурият томондан бошқа ташкилотга вақтинча ишлаш учун йўналтирилган ёки ўриндош ишида ишлаётган корхона ишчиси билан содир бўлган бахсиз ҳодисалар ким томондан ўрганилади ва ҳисобга олинади? Жавоб – иш бажараётган корхона томонидан

  14. Ўз ишини бажариш учун бошқа ташкилотга юборилган ишчи билан бахтсиз ходиса руй берса ким томондан ўрганилади ва ҳисобга олинади? Жавоб – ишчи ишлайдиган ташкилот вакиллари иштирокида бахтсиз ҳодиса руй берган ташкилот раҳбарияти томонидан тузилган комиссия томонидан

  15. Н-1 форма далолатномаси кимга тақдим этилади (бахтсиз ҳодиса ёки соғлиғига зиён етказилганлиги ҳақидаги далолатнома)? Жавоб – 1-жароҳатланган шахсга ёки унинг вакилига, 2 – ММК муҳандисига, 3- Давлат мехнат техник инспекторига

  16. Ташкилот ММҚ хизмати кимга бўйсунади? Жавоб – ташкилот раҳбарига

  17. Ташкилотда содир булган бахтсиз ҳодисани ўрганиш учун қуйида санаб ўтилганларнинг қайсиниси комиссия таркибига аъзо қилиб киргизилади? Жавоб – иш беручининг вакили

  18. 2 киши ва ундан ортик ишчилар билан ва оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани ўрганиш учун комиссия раиси этиб ким тайинланади? Жавоб - бош давлат техник меҳнат инспектори

  19. 2 киши ва ундан ортик ишчилар билан ва оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани махсус ўрганилган материаллар бахтсиз ҳодиса содир бўлган худуд прокуратурасига ким юборади? Жавоб - бош давлат техник мехнат инспектори

  20. Бахтсиз ҳодисани ўз вақтида ва тўғри ўрганиш, уни ҳисобга олиш ҳамда унинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни бартараф қилиш кимга юклатилади? Жавоб-1-меҳнат техник инспекциясига, 2 – корхона касаба уюшмасига, 3- юқори хўжалик органига

  21. Агар корхона раҳбарияти Н-1 шаклли далолатномасини тузишдан бош тортса ёки жабрланувчи Н-1 далолатномада ёзилгани билани рози бўлмаса келишмовчилик ким томондан кўрилиб чиқилади? Жавоб – касаба уюшмаси томонидан.

  22. Қандай ишда ишлаётган корхона ишчилари касб касаллиги ва бахтсиз ҳодисадан суғурта қилинадилар? Жавоб – 1-хавфли ва зарарли иш шароитида ишлаётганлар, 2 – ўта хавфли ва зарарли иш шароитида ишлаётганлар, 3- оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитида ишлаётганлар

  23. Гурух билан содир бўлган ёки оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисларни ўрганиш учун тузилган комиссия қайси орган томонидан тузилади? Жавоб-вилоят меҳнат бошқармаси буйруғига асосан

  24. Тасдикланган Н-1шаклдаги далолатнома нусхасини талаб қилинса иш берувчи кимга тақдим қилиши мажбур? Жавоб- Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигига

  25. Ўз жонига қасд қилиш ёки ишчи ўз ўлими билан ўлган бўлса бахтсиз ҳодиса деб ҳисобга олиниб, ўрганилиши шартми? Жавоб- шарт эмас

  26. Иш жараёнида ҳашорот ёки ҳайвонлар билан ишлаганда жароҳатланса, чўкиб кетса, совуқ урса, куйса, иссиқ урса, захарланса бахтсиз ҳодиса деб ҳисобга олиниб, ўрганилиши шартми? Жавоб- “Низом”га асосан ҳисобга олинади ва ўрганилади

  27. Шанбалик вақтида бахтсиз ҳодиса содир бўлса бахтсиз ҳодиса деб ҳисобга олиниб, ўрганилиши шартми? Жавоб- “Низом”га асосан ҳисобга олинади ва ўрганилади

  28. Агар иш вақтида ишчига бошқа шахс томонидан зарар етказилса, режалаштириб уни ўлдирса бахтсиз ҳодиса деб ҳисобга олиниб, ўрганиладими? Жавоб - ўрганилади

  29. Агар ходим шахсий автомобилида маъмурият топшириғи билан кетаётганда ёки маъмурият унга шахсий автомобилидан иш юзасидан фойдаланишга рухсат берган бўлса бахтсиз ҳодиса деб ҳисобга олиниб, ўрганиладими? Жавоб- ўрганилади

  30. Агар ходим маъмурият топшириғи билан иш жойига ишга кетаётганда ёки унинг иши объектлараро юриш билан боғлиқ бўлиб, у пиёда кетаётганда ёки жамоат транспортида бахтсиз ҳодиса юз берса, ҳисобга олиниб ўрганиладими? Жавоб- ўрганилади

  31. Ишчи неча кунга иш фаолиятини йўқотса Н-1 далолатномаси тузилади? Жавоб- 1 кун

  32. Ташкилотда содир бўлган бахтсиз ҳодисани комиссия неча кун ичида ўрганиб чиқиши лозим? Жавоб-3 кун ичида

  33. Иш раҳбари бахтсиз ҳодиса содир бўлгани ҳақида маълумот олиши билан нима қилиши керак? 1. Жавоб- Жабрланувчига биринчи ёрдам бериш ва ишчини тиббиёт масканига еткзишни ташкил килиш, 2. Бўлиб ўтган воқеа ҳақида ташкилот раҳбарига етказиш, 3. Бахтсиз ҳодиса юз берган жойни комиссия текширгунигача сақлаб туриш


Download 174.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling