Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


Download 292 Kb.
bet1/14
Sana21.09.2023
Hajmi292 Kb.
#1683535
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


Мундарижа
Кириш …………………………………………………………
I-БОБ Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий
ёритилганлиги.
1.1. Замонавий психологияда лидерлик муаммоси………бетлар
1.2. Лидерлик масаласига турлича ёндашувлар………...бетлар
1.3. Спорт жамоаларида расмий ва норасмий лидерлар
муоммоси........................................................................бетлар


II-БОБ Тадқиқотнинг методологик асослари ва методлари.
2.1. Тадқиқотнинг методологик манбалари ...................бетлар
2.2. Тадқиқот босқичлари, ташкил қилиниши ва
қўлланилган методикалар тавсифи.............................
III-БОБ Экспериментал тадқиқот натижалари.
3.1. Расмий ва норасми лидерларнинг ўйинга салбий
таъсирини аниқлаш борасида олиб борилган тадқиқотлар
натижалари....................................................................
3.2. Психокоррекцион дастур моҳияти ва натижалари ….. бетлар


ХУЛОСА…………………………………………………….
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ……………………………….
ИЛОВАЛАР ……………………………………………


КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар ёш авлодни ҳар томонлама ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом руҳда тарбиялаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб, миллат генафондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва маданият дарсларининг сифатини яхшилаш, мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва уларни самарадорлигини ошириш, спорт турларини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ҳамда юқори малакали мураббийларни тайёрлаш долзарб масалалардан биридир.
Умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми хисобланган миллий маданиятимизни, ёшларнинг ахлоқий тарбиясини онгли равишда ёндашишсиз тасаввур этиш қийиндир. Инсон ижтимоий хаётда онгли равишда ўз ўрнини эгаллаши унинг вояга етиши, фарзандлик бурчини, ота-оналик бурчини ато этиши, ўзидан кейин маълум бир из қолдириши жамият тараққиётини белгилайди. Шунингдек, 2010 йилда Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Баркамол авлод йили” Давлат дастури “мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадига1 “ йўналган.
Спорт жамоаларида спортчилар ўртасидаги шахслараро муносабатларнинг шаклланишига объектив ва субъектив омиллар таъсир кўрсатади, шунингдек, ижтимоий психологик омиллар ҳам муҳим роль ўйнайди. Шундай ижтимоий-психологик омиллардан бири лидерлик феноменидир.
Мавзунинг долзарблиги шу билан асосланадики, спорт командасидаги ўзаро муносабатларнинг шаклланишидаги ижтимоий-психологик хусусиятларни билиш, спорт командасини бошқаришда махсус психологик билимларга эга бўлиш команда фаолияти самарадорлигини ошириш гаровидир. Команда аъзолари ичидан лидерларнинг ажралиб чиқиши тренер фаолиятини ҳам самарали қилиши, ҳамда уни мураккаблаштириши ҳам мумкин. Спорт жамоаларида лидерлик сифатларининг намоён бўлиши, командадаги норасмий ва расмий лидерларнинг ўйин фаолиятига таъсир курсатиши муаммоси спорт психологиясида ҳал қилиниши зарур бўлган муҳим масалалардан ҳисобланади. Афсуски, энг муваффакиятли жамоаларда хам шахслараро низолардан кочиб кутулиб булмайди. Гурухларда лидерлар хамда аутсайдерлар пайдо булиши тайин. Бирлари уз мавкеини саклаб колишга, иккинчилари эса кайта тиклашга уринадилар. Жамоанинг асосий кисми лидер ортидан кетади, лидер бу шундай феноменки у ўзининг кетидан барчани эргаштира олади ва муваффақиятга эришиш гарови ҳисобланади.

Download 292 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling