Нерв системаси ва сезги аъзолари. Олий нерв фаолиятининг асослари


Download 78.5 Kb.
bet1/6
Sana31.01.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1142275
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нерв системаси ва сезги аъзолари.


Нерв системаси ва сезги аъзолари.
Олий нерв фаолиятининг асослари
Режа:

    1. Марказий нерв системаси турли булимларининг тузилиши ва функционал мохияти.

    2. Вегетатив нерв системаси.

    3. Рефлекс хакида тушунча.

    4. Олий нерв системаси фаолияти.

    5. Сигнал системалари.

    6. Куриш анализатори, унинг тузилиши, функциялари.

    7. Эшитиш ва мувозанат органи. Унинг тузилиши ва функциялари.

    8. Тери ва унинг функциялари.

Нерв системаси барча органлар ва органлар системаси фаолиятини бошкаради. Организмдаги барча органлар ва органлар системасини бир бутун килиб бирлаштиради. Улар фаолиятини бир – бирига мослайди ва бутун организмнинг функционал бирлигини таъминлайди. Организмни ташки мухит шароитига мослашишига ёрдам беради. Нутк, хотира, фикр нерв системасига боглик.
Нерв системасини тузилиши ва функционал тузилиш бирлиги нерв хужайраси нейрондир. Нерв системаси марказий ва переферик нерв системасига булинади. Марказий нерв системасига бош мия билан орка мия киради. Переферик нерв системаси скелет мускуллари ва ички органларга борадиган нервлар хамда нерв чигалларидан иборат.
Переферик нерв системаси саматик ва вегетатив нерв системасига булинади. Соматик нерв системаси скелет мускулларида ва баъзи ички органларда (тил ва халкум) тармокланади.
Вегетатив нерв системаси ички органларга, ички секреция безларига, тери ва кон томирларининг силлик мускулларига боради, хамда кундаланг таргил мускулларнинг озикланиши ва тонусини бошкаради.
Марказий нерв системаси билан переферик нерв системаси бир – бири билан чамбарчас боглик.
МНС кулранг ва ок моддадан иборат. Кулранг модда
нерв хужайраларининг тупламида, ок модда шу хужайралар усимталарида хосил булади. Бош мияда кулранг модда мияни ташки томонида орка мия ичида жойлашади. Бош мия катта ярим шарлари устидан коплаб турган кулранг модда бош мия пустлоги дейилади.
Нерв системасининг фаолияти рефлексларга асосланган. Ташки ва ички таъсиротларга жавобан организмда содир буладиган функциялар рефлекс дейилади. Масалан: овкат еганда сулак окиши, чирок ёкилганда куз корачиги торайиши. Рефлекс МНС иштирокида руй беради. Рефлекслар юзага келишига сабаб булган кузгалиш утадиган йул рефлектор ёй ёки рефлекс ёйи дейилади. Рефлекс ёйи марказга интилувчи (афферент), марказдан кочувчи (эфферент) ва кушимча ёки оралик нейронлардан хосил булади.

Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling