Одамлар ишонмайди


Download 313.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana08.02.2023
Hajmi313.52 Kb.
#1177625
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OSTONAYEVA DILFUZA AJDODLAR RUHI 1



.
Аждодлар рухи
Арвоҳларни кўрмаганлар, улар борлигига ишонмайди
кўрганлар “одамлар ишонмайди”, деб гапириб юрмайди.
Сўз боши.
Бу вокеалар бўлганми- йўкми, айнан шундай бўлганми, балки бироз
бошкачарок, лекин Аждодларимиз жуда буюк инсонлар бўлган. Биз шундай
инсонлар авлодимиз, улар билан фахрланамиз, муносиб авлод бўлишга
интиламиз, рухлари шод бўлишини, бизлардан рози бўлишларини Оллохдан
тилаймиз.
Қалбим буюрганини, кўз ўнгимда гавдаланган воқеаларни, тушларимга
ўнгдагидек бўлган воқеа-ҳодисаларни тасвирлашга ҳаракат қилдим, сизларга
“манзур бўлади” деган умиддаман. Ўзи ва фарзандлари ҳаёти ҳавф остида
қолмаслиги учун аслида кимлигини бир умр сир сақлашга тўғри келган инсонлар
бўлган. Сирдан хабардор кишилар ҳам инсонийлик, аҳдига содиқлик туйғулари
устунлиги сабаб, сирни ўзлари билан қабрга олиб кетишган. “Аждодлар рухи”ни
ўқийдиган ҳар бир китобхонни тарихга қизиқиши ортади, тарихий инсонларни
ички кечинмалари билан яқиндан танишади, улар ҳақидаги салбий фикрларини ,
ижобий қаҳрамонлар эканлигига амин бўлиб, ўз реал фикрларига эга бўлишади.
Ўша давр тақозаси билан асардаги барча қаҳрамонлар, имкон қадар тўғри йўлни
танлаб, иймон ва эътиқодига кўра, яшаб ўтишганига тушуниб, тўғри хулосалар
қиладилар, деб ҳисоблайман. 
2015 йил. Ёз ойи. Июл.
Мен- Остонаева Дилфуза Фахритдиновна Қоракул туман Марказий
Поликлиникасида врач эндокринолог булиб ишлайман. Ҳар беш йилда 288
соатлик малака ошириш дарсини ўқиб, олий тоифа учун имтиҳон топширамиз.
Навбатдаги шундай дарс 2 кунлик семинар Самарқанд шаҳрида экан. Бухородан
икки киши, эндокринолог Мўътабархон билан бирга борадиган бўлдик. Дарс
шинамгина бир меҳмонхонанинг конфиренция залида жуда қизиқарли бўлиб
ўтди.
Тошкент Давлат врачлар малака ошириш Институтининг ўқитувчиси
Азиза Нурмуҳаммедовна дарс жараёнида бизни эндокринология соҳасидаги дунё
бўйича бўлаётган энг кейинги янгиликлардан хабардор қилди. Иштирокчилар
дарс услуби режасига кўра, гуруҳларга бўлиниб қизиқарли мусобоқа тадбирида
қатнашдик. Мени гуруҳимга берилган саволлар орасида “Гипергликемик ва
гипогликемик кома ҳолати”ни беморларга, айниқса болаларга, саҳна
кўринишида ифодалаб бериш шарти ҳам бор эди. Навбат бизга келганда бир-
биримизни қўлимиздан ушлаб олдик, оёқ учида туриб, қўлимизни баланд
кўтардик:- “Биз қондаги глюкозалармиз, шундай меъёрдан баланд бўлсак,
ўзингизга инсулин қиласиз ёки аксинча паст бўлсак”- қўлларимизни туширдик,
тиззаларимизни букдик:- “Ширинлик истеъмол қилинади, глюкоза килинади”
1


деб мени таклифимга кўра, топшириқни ифода қилдик. Устоз ва курсант
шерикларимизга қисқа ва осон тушунарли чиқишимиз маъқул бўлди шекилли
қарсак чалишди. Тадбир қизиқарли лаҳзаларга бой бўлиб ўтди. Бугунги кун
сувинир совғалар рағбат сифатида актив иштирокчиларга берилиши билан
якунланди.
Эртаси кунига Самарқанднинг тарихий мажъмуаларига ички туризм
саёҳати ташкил қилинган экан. Барчамиз хурсанд бўлдик. Олийгоҳни бу шаҳарда
ўқиганим ва Самарқандни “иккинчи Она- шаҳрим” ҳисоблаганим учун
қувончимни чеки йўқ эди.
Саёхат “Гўри-Амир” мақбарасидан бошланди. Бизга ҳамроҳлик қилишга,
сайрбон (гид) грек миллатига мансуб кишини бугунги саёхат
ташкилотчиларимиз томонидан таклиф қилинган экан. У одатдаги иш кунидек
Амир Темур ҳақида, устози, фарзанд-набиралари, Улуғбек мирзо ҳақида
маърузасини бу кўркам ва ҳамиша навқирон мақбарага киришимиз олдидан
бошлаб юборди. Мовийранг гумбазли, хатто суратида ҳам сеҳрли туюладиган
мақбарага унинг севимли мавзусида берилиб сўзлаётганинг гувоҳи бўлиб
ичкарига кирдик. Буюк Аллома Аждодларимиз ҳакида қанча эшитсак ҳам кам.
Мен суҳбатни тинглаб туриб, беихтиёр улуғвор баланд бинонинг тилларанг
нақшли жозибадор шифтига қарадим. 
Мен ҳам ўзим “Правда” газетасининг 1991 йил 30 октябр сонида, Қаюмов
Маликнинг “Восток аршинам не измерить” (Летературная газета 1993 йил 25
август) “Гўри Амир” мақбараси ҳақида ўқиганларим ҳақида айтиш учун суҳбатга
қўшилдим:
--“1941 йил, июн ойида, Ватанимизга фашистлар жанг бошламасларидан
олдин, Амир Темур қабрлари илмий текширувлар мақсадида Москвадан келган
олимлар М. М. Герасимов гуруҳи билан келиб, қабрни очишмоқчи бўлишган.
Тўсатдан 3та нотаниш нуроний чоллар пайдо бўлиб, “қабрни очиш мумкин
эмас”лигини, “уруш бошланиши мумкин” дейишган. Нуронийлар муйилишгача
бориб, тўсатдан яна ғойиб бўлишган. Олимларга хамроҳлик қилаётганлар ҳам
уларни танимаган, одатда урф одатга кўра кўпчилик, хеч бўлмаса бирор киши
қариялардан бирини, қайси махалладанлигини билиши керак эди. Қабр очилган,
Темур бобонинг бош суяклари Москвага олиб кетилиб, юз тузилишлари қандай
бўлганликлари аниқланган. Лекин иккинчи жаҳон уруши бошланиб асосан
мағлубият бўлаверган. Бош қўмондон шахсан Сталин ёнига кириб, бўлган
воқеани айтган ва уни топшириғига кўра Амур Темур бош суяклари мудофаа
чегаралари бўйлаб самолётда олиб учиб ўтилиб, Самарқандга олиб бориб,
эхтиром билан қайта жойига қўйилган. Шундан кейинги жанглар асосан
ғалабалар билан давом этган ва уруш ғалаба билан тезда тугаган.”-- деб
ҳикоямни тугатдим. Ҳаммага бу ҳикоя манзур бўлди. Шу пайт ичкарига сувинир
сотувчи кириб келди. Қўлида бир нечта деворга осиб қўйиладиган оятлар
ёзилган кичикроқ сувинирлар бор эди. Шерикларимиз билан уни ўраб олиб,
етганича бир жуфтдан сотиб олдик. Баъзилар сотувчини изидан бориб дўконидан
сотиб олишди. Кейинроқ мен ҳам, бу сувинирларни мақбарада эмас, сотувчининг
дўконигача бориб, сотиб олмаганимдан афсус қилдим...
2


Дунёга машхур Регистон майдонида саёхат давомини қилдик. Бу улуғвор
бинолар бизни яна мафтун этди. Минорага чиқдим, дўконларидаги
сувинирларни, айниқса заргарларни қўл меҳнати, қадимий ва миллий асл
тошлардан, замонавий ва анча олдинги услубларда бежирим ишланган
тақинчоқларни роса томоша қилдим. Ҳаммамиз эсталик расмга бирга тушдик.
Яқинларимизга совға-саломлар сотиб олдик. Тўғридаги Тиллакори
мажмуасининг эсталик совғалари сотиладиган расталарни охиргисини сайрбон
ўзиники эканини суҳбати давомида бизга айтиб ўтди.
Кейинги манзилимиз “Бибихоним”, “Шохи-зинда”, “Ал-Бухорий”
зиёратгоҳлари эди. Сайрбон бизга ҳамроҳлик қилиб, қизиқарли маълумотлар
билан таништириб борди. “Шохи-зинда” даги мовийранг кошинкорлик санъати
билан безатилган деворларни томоша қилаётганимизда сайрбон:
-“Муҳташам юз йил” сериалини ким кўрган?- деб қолди.
-Мен – дедик бараварига, бир нечтамиз. Сериал ҳақида баъзилар ўз
фикрини билдирди. Мен:
-Бизни тарихимизда қанча Буюк аждодларимиз ўтган, улар ҳақида сериал
ишланса эди, бирор ролни топширишса, астойдил ижро қилган бўлар эдим.
Артистларни ролига мос кийиниши, қадимий қимматбахо тақинчоқларни
кийимларига мослаб тақилиши, саройлар безатилиши, гўзал урф-одатларимиз
ҳар қандай томошабинни қизиқтирадиган сериал бўлади. Сериал хорижлик
томошабинларни ҳам қизиқтириб, юртимизга янада сайёҳлар келишини,
туризмни ривожлантиришига ҳам катта аҳамият касб этади. Кимдир қачондир
албатта бу ишга киришиб, савобли иш бошлайди ва насиб бўлса уддалайди ҳам!
-деб ўз орзуларимни айтдим. Самарқанддан катта таъсуротлар, орзулар билан
қайтдик!
Орадан бир неча кун ўтиб, шундай кўп ва ғалати ғайритабиий воқеа ва
ходисалар содир бўлдики, масалан телевизор кўриб ўтирганимда ўз-ўзидан
бошқа каналга ўтиб қолиши, телефон ўз-ўзидан ишлаши, телефонни ёки пультни
гўё, кўзга кўринмайдиган кимдир бошқараётгандек эди. Уй шифтидан бармоқ
билан ургандек товуш чиқиши, оқ ёки қорамтир шарпа бўлиши, деворни
тилларанг гул қоғозидан ялтироқ шакл бирдан пайдо бўлиб яна йўқолиши жуда
ғалати эди. Яхшиям, ғайритабиий воқеа ва ҳодисалар, политергейс ҳодисалар
ҳақида болаликдан кўп ўқир эдим, киноларни қизиқиб кўрар эдим. Шунинг учун
қўрқмадим. Мен ниҳоят бу воқеадан, орадан тўрт йил ўтгач, ўтмишда яшаб
ўтган, машҳур ва мағрур, лекин ўзи ҳақида одамлар нотўғри фикрда эканлигидан
ҳафа, энди мустақиллик даврида, ҳақиқат рўёбга чиқишини ҳоҳлаган, улуғ бир
аждодим руҳи мени таниб ва ишониб менга ўзлари ҳақида ёзишимга “ишора
қиляптилар” деб тушундим. Балки тугатилмаган савобли ишлари бор бўлса,
ниҳоясига етказишимни исташаётган бўлишлари ҳам мумкин.
Чунки, Самарқанд сафаридан кейин орадан 2 ой ўтиб, “Гўри-Амир”
мақбарасидан сотиб олинган бир жуфт оятлар ёзилган сувинирни жойига олиб
бориб, ўша ерга қўйиб келсам, шунда ғайритабиий ҳодисалар, балки, “рўй
беравермас” деб ўйлаган эдим. Шу ниятда мен “Гури-Амир” мақбарасига яна
бордим. Мақбарага кираверишда, шу ерда ишловчи, бир масъул ходимга бугунги
ташрифим сабабини тушунтирдим. У аввалига, қора мармар қабр тош яқинидаги
3


чамбара устига мен қўядиган сувинирни дарров қайтиб олишга ҳеч кўнмади.
Мен унга илтимос қилиб тушунтиришдан чарчамадим:
-Ахир туристлар ҳайрон бўлишига ҳаққим йўқ! Ғайриоддий ҳодисалар
балки буларни ичкаридан сотиб олганим билан боғлиқдир? Ғайриоддийлик
сабабини англашим учун, сувинирларни яна “олган жойимга қайтариб, қўйиб
кетишим керак” деб ҳисоблаяпман. Илтимос менга ёрдамингиз керак!- дедим.
-Лекин мени иш фаолиятимда, ҳеч ким сотиб олган нарсасини қайтариб
келтириб қўйиб кетмаган!- деди.
-Демак ҳеч кимда ғайриоддий ҳолат бўлмаган. Менда эса бўляпти, лекин
сабабини мен тезроқ англашим керак! Барибир, мен бугун сувинирларни шу
ерга қўйиб кетмоқчиман! Кун охиригача, ҳаммани мақбарадан чиқишини
кутишимга тўғри келса ҳам, икки ойдан бери бўлаётган воқеа, ҳодисалар
сабабини аниқлашим лозим!-дедим. Қарорим қатъий эканлиги сабабли, у ниҳоят
рози бўлди. Биз мақбара ичкарисига кирдик. Мен қора мармар қабр тош
яқинидаги чамбара устига, оҳистагина авайлаб, сувинирларни қўйдим. У дарҳол
мени илтимосимга кўра, уларни чамбара устидан олиб қўйди. Бизга маҳаллий ва
хорижлик туристлар эътибор қилишмади. Бугун мен ғайриоддийлик сабабларини
ўрганиш учун биринчи қадамни қўйган эдим ва бу кишининг ёрдами билан, ҳеч
кимни ажаблантирмасдан, буни уддалаган эдик! 
Самарқанд саёҳатида бизга ҳамроҳлик қилган сайрбонни учратиб, ундан
“ўша кун ёки ундан кейин ғайри оддий ҳодисалар гувохи бўлмадингизми? “деб
сўрамоқчи эдим, афсуски у аллақачон ишдан чиқиб, чет элга кетиб қолибди.
«Гўри-Амир» мақбарасида шу куни шифтни узоқ кузатдим, ғайри оддий
хеч нима содир бўлмади. Лекин уйга келгач, яна шу аҳвол! Хатто ҳали-ханузгача
тушларимда айнан ўнгдагидек, 100 йил аввалги даврга тушиб қолгандек, ажойиб
воқеа-ҳодисалар гувохи бўламанки, бу ҳақда ёзмаслик, “гуноҳ” бўлади деб
ҳисобладим ва қўлимдан келганича тасвирлашга ҳаракат қилдим. Фақат баъзи
қаҳрамонларни исми бироз бошқачароқ бўлиши мумкин, Чунки уларга савол
берганимда, баъзида эшитмадилар, баъзида эшитсалар ҳам, жавоб бермадилар.
Баъзида мен ўзимни шундай ҳис қилдимки, агар икки дунё ўртасида биргина
эшик бўладиган бўлса, мен ўзимни шу эшик ёнида тургандек, эшикни бу
тарафидаги одамлардан, баъзида нариги тарафидаги одамлар мени кўпроқ
тушунадигандек ҳолатларга дуч келдим! Нима бўлганда ҳам, уларнинг барчаси
бизни аждодлар! Шу маконда, ушбу заминда, биздан атиги бир аср олдинроқ
замонда, оёқларимиз остидаги тупроқни босиб юриб, бир кун хурсанд, бир кун
маъюс, баъзида бахтли, баъзида бахтсиз, аввалига Ватанда, кейин йироқда, ўз
юртида шоҳ, ўзгасида ватангадолик азияти гирдобида яшаб ўтган кишилар
бўлганлар!
Асарда эзгулик ва ёмонлик, дўстлик ва душманлик, муҳаббат ва рашк
туйғуларини бошидан ўтказаётган бош қаҳрамонлар ёки кўпгина катта-кичик
образлар бор. Салбий образларсиз ижобий образларни тўлиқ номоён қилиб
бўлмаганлиги сабабли, улар ҳақида ҳам ёзишимга тўғри келган. Албатта улар
ҳам бу дунёни тарк этиб бўлганлар. Биламизки, вафот қилганлар ортидан ёмон
сўз айтиш, ҳаммага, шунингдек, мусулмон аҳлига ҳам мумкин эмас! Шунинг
учун, кечиримли Оллоҳимдан кечирим сўрайман, салбий образларим руҳини ҳам
4


мағфират қилишларини сўрайман, уларнинг авлодларига ҳам чуқур таъзия изҳор
қиламан!
Аждодларимизнинг бу дунёни тарк этишдан олдин қилмоқчи бўлган савоб
ишларини давом эттириш; охиригача бажарилмай қолганини, адоғига етказиш;
нафақат ёзма, балки оғзаки айтилган васиятларини ҳам бажариб, улар олдидаги
бурчимни бажаришни ният қилдим! Иншооллоҳ, кўпчилик инсонлар қатори
менга, бу ният қилган вазифаларимни, ушбу савобли ишларни охиригача
уддалаб, рисоладагидек адо этиш бахтига эришиш насиб этсин!
Оллоҳ марҳум аждодларимизни мағфират қилсинлар, уларнинг
охиратлари обод бўлсин! Аждодларимизнинг рухлари бизлардан рози бўлсин ва
иншооллоҳ руҳлари доим шод бўлсин!
1868 йил. 1 май. Самарқанд. Чўпонота тепалиги.
Бир неча юз отлиқ навкарлар узоқдан отларини чоптириб кетишмоқда.
Отларнинг “гупур-гупур” туёқлари товуши бутун қир-адирлар бўйлаб
эшитилмоқда. Бу навкарлар Самарқанд яқинидаги Чўпонота тепалигида, Рус
подшосининг генерал Кауфман бошчилигидаги қўшини билан жанг қилаётган
маҳаллий аҳолига ёрдамга бораётган Бухоро амири Музаффархон қўшинлари
эдилар. Маҳаллий аҳоли жангчилари сони оз бўлсада қаҳрамонларча, ўз
юртларини ҳимоя қилаётган эдилар. Навкарлар етиб келмаса, бу жанг тез орада
мағлубият билан тугаши аниқ эди. Уларни кўрган жангчиларнинг шижоати
ошиб, биргаликда бор имкониятлари билан янада кучлироқ курашдилар. Икки
тараф қўшинлари бир-бири билан узоқроқдан қилинган отишма жанглари,
яқинлашганларидан кейин, яккама-якка қиличбозлик, ойболталар билан давом
этди. Айниқса маҳаллий аҳоли, дуч келган қуроллар билан қуролланиб,
курашаётган эдилар. Қиличларнинг бир-бирига урилиб жаранглаган овози,
отлиқлар отининг кишнаган товуши, замбараклардан отилган ўқларнинг
дахшатли шовқини бутун дарани қамраб олди. Икки ёки уч кишини ўлдирган
жангчи, навбатдаги душман жангчининг тўсатдан қилган атиги биргина
зарбасидан ўзи уруш қурбонига айланаётган эди. Қирғин-барот жанг жадал
давом этиб, борган сари тириклар сони камайиб, ўликлар сони ортиб борди.
Эрталаб бошланган жанг кун ботгунича давом этиб, аксарият жангчилар қонга
бўялиб, ҳаёт билан видолашган эдилар. Тепалик лолақизғалдоқлари, гўёки шу
одамлар қонидан ранг олгандек, ботаётган қуёш ёғдусида қип-қизил алвон
рангига кириб, бетакрор ҳилпираб турар эдилар... Шамолда узилган бир неча
лолақизғалдоқ гул тож барглари, ерда ёйилиб ётган ҳалок бўлганлардан оққан
қонлар узра учиб ўтиб, бир жасаднинг қонга бўялган пешонасига капалак каби,
оҳиста келиб қўнгандек, секингина ҳилпираб бориб, жароҳат қонига ёпишиб
қолди. Жанговор жангчининг жасадига яна қайта жон ато этмоқчи бўлгандек,
шамол уни ҳилпиратса ҳам, бошқа жойга учиб кетмади. Шу нозиккина гул тожи
барг, жангчини асло тарк этмади.
Маҳаллий аҳоли ва навкарлар қанчалик курашмасин бугун улар мағлуб
бўлдилар. Рус подшосини қўшинининг қўли бугун баланд келди. Кун ботганда
Чўпонота тепалигидан икки томонига қайтиб кетаётган қўшинларда, тириклар
5


сони икки қўшинда ҳам, анчайин камайиб қолиб, ортларига қайтишаётган
эдилар. Эртаси кун 1868 йил 2 май куни Самарқанд, Каттақўрғон бекликлари
тугатилиб, Зарафшон округи тузилди. ( 1886 йилда Самарқад вилояти номи
билан аталади.)
Июнь ойида Бухоро амири Музаффархон қўшинлари Зирабулоқ ёнида,
сўнгги қатъий зарбага дуч келишди. Қўшинда навкарлар сони жуда оз қолган
эди. Бош қўмондон энди, қолган аскарлар билан ортга қайтмаса, Амирига
ҳисобот беришга, кейинги жангдан ҳеч ким омон қолмаслиги мумкинлигини
тушунган эди. Бу жангдан кейин улар, Бухоро томон қайтишди.
Мағлубият ва узоқ йўлдан чарчаб келаётган бир неча аскарлар Бухоро
шахрига Самарқанд дарвозасидан кириб келдилар.
Улар шаҳар кўчаларидан отларини секинлатиб юриб келишди. Отлиқлар
ортидан болаларга хос беғуборлик билан, келажакда аскар бўлиш орзулари
билан, бир неча бола уларга анчагача эргашиб келишди. Арк дарвозаси олдида
отлиқлар тўхтади. Бош навкар ёнида икки киши билан ичкарига йўл олди.
Бухоро Амири Музаффархон айни вақтда, ўз маслахатчилари ва
мулозимлари билан уруш муаммолари ҳақида маслаҳатхонада кенгашаётган эди.
Амир Музаффархонга эшик оғаси изн сўраб кириб, бош қўмондон келганини
айтди. Амир уларни киришига рухсат берди.
Ўнг қўлини кўксига қўйганича, бош кийимини чап қўлида ушлаганича,
кирган бош қўмондон сўз бошлади:
-Амирим, бизни кечиринг! Ишончингизни оқлай олмадик. Навкарлар
қанчалик жон олиб-жон беришсада, оқ подшонинг навкарлари сони кўплиги ва
бизникига нисбатан тўп-замбараклари кўплиги боис, биз чекинишга мажбур
бўлдик! Агар жангни ҳалиям давом эттирсам, қолган навкарлар ҳам ҳалок
бўлиши тайин эди. “Амир ҳукми вожиб” деб, яна сизнинг олдингизга, айни
вақтда буйруғингиз қандай бўлса, шунга кўра иш тутмоқ учун келдик. 
- Ҳа, сон жихатидан ва қуролланишдан уларнинг кўплиги ва кучлар тенг
эмаслиги олдиндан маълум эди, сизларда айб йўқ! Вазирлар сизлар нима
дейсизлар?-деб Амир вазирларига савол берди.
-Амирим, уруш халқни ҳам тинкасини қуритди! Ҳар маҳалладан кунига 2-3
хонадонда жаноза ўқилиши маросими бўлмоқда. Бу кетишда қариялар, аёллар ва
болалар қолади. Менимча, сулҳ тузиб, урушни тўхтатмоқ даркор!-деди биринчи
бўлиб журъат қилган бош имом –хатиб.
-Қўшни давлатлардан ҳам ёрдам сўраш имконимиз ҳам бор, лекин ҳалқ
барибир азият чекишда давом этиши тайин, шунинг учун мен ҳам сулҳ тузишни
маъқул деб ҳисоблайман!- деди бош вазир. Бошқа ҳеч ким индамади.
-Унда ёши улуғлар! Сулҳ музокараларини олиб боришга отланингиз!
Чегаралар даҳлсизлиги, имкон қадар камроқ бож тўлови, доимий ўз
навкарларимиз бўлиши, савдо-сотиқ эркинлигимиз бўлиши ҳақида келишиб
олингиз! Агар рози бўлишмаса, хориждан қурол-яроғ сотиб олишимиз ва
навкарлар ёллашимиз мумкинлигини уқтиринг, бош вазир бу ишларда бош
бўлиш сизга юклатилади. Менга вазиятни ўз вақтида билдириб туринг!- Амир
Музаффархон шундай деб тахти-равондан туриб, мажлисни якунлади ва ўз
хонаси томондаги эшикдан чиқиб кетди.
6


1868 йил 23 июнида Рус подшоси ва Бухоро амири Музаффархоннинг
ишончли вакиллари иштирокида, икки томон ўртасида сулҳ тузилиб, шартнома
имзоланди. Уруш тугади. Бош вазир Амирга:
-Амирим, сулх шартномаси бўйича, рус подшосига 500 минг товон
тўлашга, чегаралар даҳлсизлигига, яъни улар ишғол қилган жойлар, улар
тасарруфида қоладиган бўлди. Хуллас уруш тугашига эришдик. Кейинчалик ҳам,
навкарларимиз сони маълум сонда қолиши, яъни 1200 мингдан оширмаслик, ҳар
йил тўланадиган бож солиғи аниқ меъёрда қолиши ва савдо-сотиқ эркинлигига
келишиб олинди.- деб вазир Амир Музаффархонга ўзи билан келтирган
ҳужжатларни тақдим қилди.
Орадан бир неча йил ўтиб, Амир Музаффархон хос хонасига бош канизак
қиз Умриниса эшик қоқиб, изн сўраб кириб келди:
-Амирим, суюнчи! Сиз ўғил набиралик бўлдингиз, Амири-волида менга
тайинладилар болага исмни сиз айтинг экан! –деб қўл қовуштириб турди.
-“Саййид Олимхон” деб ном бердим, мамлакатимизга олимлар керак!
Менинг хузиримга мирзани чақиринг. Мирза кириб келди. Амир унга топшириқ
берди:
-Ёзиб олинг! Бош соқчи Муҳаммадга топширасиз! Мамлакатимизга
зиёлилар керак. 200 та болани танлаб олсин, “Мир-Араб” мадрасасидан, кўча-
куйдан, маҳалла-гузарларни айланиб чиқиб, болалар ва ота-оналари билан
суҳбатлашиб, рўйхат қилсин. Русияга ўқишга юборамиз. Болаларни ва уларга
бириктирилаган 3-4 та домласини ўқиш ҳаражати, бориш-келиш, кийим-кечаги
каби барча харажатини Амирлик ҳисобидан экан деб тайинланг. Келажакда бу
ўқиб келган болалар, шу ерда болаларни ўқитиб зиё нурини тарқатишсин!
Навоий, Беруний, Улуғбек, Хоразмий каби, аҳли донишмандларга мамлакатимиз
яна илхак.(муҳтож). Улардан умидимиз катта! Мени фикрларимни қоғозга
тушириб, муҳр учун олиб киринг, сўнг унга етказинг! Саволлари бўлса мендан
келиб сўрасин!-деди.
Бу топшириқни олган бош соқчи Мухаммад рўйхат қилиб юрган эди.
“Мир-Араб” мадрасаси ёнида пояфзал мойлаш билан шуғулланиб турган косиб
болага кўзи тушди. Пояфзалини мойлатиш баҳонасида уни гапга солиб кўрди:
-Салом, мулла йигит!
-Ассалому-алайкум! Пояфзалингизни мойлаб қўяйми?
-Ҳа, неча пул бўлади?
-Одатдагидек, 2 мис танга!
-Майли, қани унда ишни бошлангчи, мулла йигит! –деди Муҳаммад соқчи
курсига ўтириб.-Хўш, савод чиқариш масаласи қандай?
-Саводим бор. Араб алифбосида ўқиш-ёзишни биламан, хар қалай пул
санашни ҳам биламан!
-Русияда ўқиб келиш таклифига нима дейсан? Барча харажатлар Амирлик
ҳисобидан. Фақат яхши билимлар эгаллаб, келажакда мамлакатга фойда
келтирадиган инсон бўлишингиз керак бўлади! - деди Муҳаммад соқчи.
-Рахмат жон дердим, лекин аввал ота-онамдан рухсат сўрашим керак.
Катта бўлганимда пояфзал ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш орзуим бор
эди. Чунки анча нарсани бу ҳақида биламан. Чарм қандай бўялади, чидамлилиги
7


нималарга боғлиқ, асосийси ҳаридорлиги нималарга боғлиқ, отамдан ўрганиб
олдим. Катта бўлганимда бу иш билан фақат ўз оиламиз билан эмас, яна
ҳоҳловчи қўшнилардан ишга олиб, чарм пояфзалдан кўпроқ ва сифатли қилиб,
хорижга терини арзон сотганимизча, тайёр пояфзални қимматроқ сотилиб,
хориждан кўпроқ фойда кўриш мумкинлигига амин бўлдим. Бу орзу учун
албатта яхши билим олиб эришиш мумкин. 
Уларга яқинроқда ўриндиқ бўлиб, оддийгина тўн ва эскигина ковуш
кийган бир бола, ёши 10 ёшлар атрофида, қўлида бир даста газета билан келди-
ю, газета ўқишга тушди.
-Бу бола ким? У ҳам мадрасада ўқийдими?- Муҳаммад соқчи сўради.
-Садриддин. “Мир-Араб” мадрасасида ўқийди, Яқинда ота-онаси вафот
қилди.-деди. Сўнг, дўсти Садриддинга мурожаат этди:
-Ҳой, Садриддин дўстим! Газеталаринг айниб қолмасидан аввал сотиб
юбор! Энг охирида қолганини ўқиб чиқарсан. Эскирган газетани хеч ким сотиб
олмайди-ку! Катта бўлганингда ҳали “Айний” тахаллуси билан ижод қиларсан!-
деди жилмайиб. Садриддин ҳам жилмайиб газеталарини йиғиб кетмоқчи эди.
Унинг ёнига олифтароқ кийинган, ундан чамаси 2-3 ёш каттарок яна бир бола
келди. Муҳаммад соқчи уста болани рўйхатига ёзиб, хизмат ҳақини бериб, бу
болалар билан суҳбатлашиш учун ўрнидан турди.
-Болалар, шошманглар! Менга қаранглар, Русияда ўқишингизни давом
этиш таклифимга нима дейсизлар?
-Ассалому-алайкум, устоз! Бу ўқишни талаб ва шартлари қандай экан?-
сўради кейин келган, 12 ёшлар атрофидаги бола.
-Ҳаражатлари Амирлик ҳисобидан, фақат яхши билим олиб, келажакда
юртимизга билим тарқатиб, олим бўлиш ёки болаларни ўқитиш, хуллас
маърифат йўлида ўз ҳиссангизни қўшишингиз керак бўлади!-деди соқчи.
-Жуда яхшику! Менинг отамнинг ниятлари бор эди, “Оврупода илм
олишга сени юборишим керак” деган эдилар. Аммо кейинчалик иқтисодлари бир
оз ёмонлашдими, индамай қўйдилар. Менимча менинг хорижга ўқишга кетиш
имкони бўлганини айтсам хурсанд бўладилар. Рўйхатингизга мени ёзақолинг! 
-Жуда яхши! Исми-шарифингиз, йигит?-деб сўраб, бу бола рўйхатга
ёзилди.
Орадан бир неча йил ўтиб, яна шундай рўйхат тузилаётган эди. Бир неча
бола хурсанд бўлиб, ўз исм-шариф, манзилларини ёздиришди. Навбатдаги бир
бола:
-Исмим Абдурауф. Аммо мени отамни иқтисодлари яхши, Туркия,
Афғонистон, Ҳиндистонга илм олиш учун юбормоқчилар, чунки ўзлари ҳам бу
юртларга тижорат ишлари бўйича кетмоқчи эканлар. Оллоҳ ризолиги билан,
насиб этса аввал тез орада, яъни 1902 йил ҳаж зиёратига ота-онам билан кетиш
ниятимиз бор Устоз!
-Ҳа, Ундай бўлса, Абдурауф Абдуроҳим ўғли, онангизни исми Мустафо
биби эдиларми? -“Мир-Араб” мадрасаси талабаси, ота-онаси билан бу йигит
аввал “ҳожи” мақомини олиб, кейин ўзлари ҳорижда ўқишни давом этмокчилар,
деб ёздим.-деди унинг устози ва рўйхат тузишда давом этди.
8


 Хўш мулла йигит сиз нима дейсиз бу таклифимга?
-Афсуски, “хўп” дея олмайман, мени яқинда ота-онам вафот қилганлар.
Укаларим ёлғиз қолишган. “Мир-Араб” мадрасасидаги илм олишим ҳам чала
қолиб, Ғиждувонга укаларим ёнига қайтишимга тўғри келса керак!
- Аттанг, агар фикрингиз ўзгариб, укаларингизни қариндошларингиз
эплашса, мени Аркдан топишингиз мумкин. Муҳаммад соқчи кераклар десангиз,
бошлаб боришади. Рўйхатимга ёзганим кейин, хорижга бириктирилган домла
билан кетар эдингиз. Хорижга сизникидек илмга чанкок болалар бориши керак.
Майли мулла йигит, ўйлашиб кўрингиз!..
Орадан йиллар утиб, Саййид Олимхон 13 ёшга кирди. Бу даврга келиб
Амирликни бобоси Музаффархон вафот этиб, унинг отаси бошқараётган эди. У
киши ўз ҳузурига ўғилларини чақирдилар.
-Шахзодам, мадрасада олаётган илмингиз сизга маъқул бўляптими?
-Ха, албатта! Падари-Бузрукворим!- деди Саййид Олимхон отасига ҳурмат
эътибор билан.
-Яхши. Аммо мен Петрбургдаги дўстларим бор биласиз, маслаҳат солдим.
7 йиллик таълимни 3 йилда сизга илм бериб, “хужжати-аъло” билан, бисёри-илм
билан юборишга ваъда беришди! Сиз нима дейсиз?- Амир ўғилларидан жавобни
кутиб сукут сақладилар.
-Ишончингизни оқлайман падарим! Волидам ҳам розилик билдирдиларми
отажон?
-Ҳа, келажакда давлатлар устунлиги жангу- жадалларга эмас, ақлу-
заковатга, кони-илмга боғлиқ эканлигини айтган эдим, волидангиз розилик
билдирдилар! Унда узоқ йўлга хозирлик кўринг, ёнингизда устозингиз ҳам
борадилар, сизга кўз-қулоқ бўладилар. Ахир келажакда сиздан умидимиз катта.
Сизга омад тилайман!..
Орадан 3 йил тезда ўтиб кетди. Олимхон талабаликни мувоффакиятли
тугатиб қайтгач, отаси уни вазирни қизи, ўзидан 2 ёш катта бўлган
Зарифабонуга уйлантиришди ва Насаф, яъни Қаршига ҳоким қилиб юборишди.
Волидаси Мухтарама бека урф-одатга кўра бу шаҳарга улар билан бирга
келган эди. Бир куни синглиси Мухтарама бекани кўришга қизи Гулсара билан
келди. Суҳбат чоғида опасига:
-Опа, сиз Аркда малика бўлиб юрганингизда, сизга ҳавас қилар эдим.
Ўғлингиз ҳали ҳадемай, насиб бўлса, албатта Амир бўлади. Бахшидангиз
кундошларингизни уғилларини эмас, Олимхонни тахт вориси қилиб, тайинлаши
аниқ. Келинг унга иккинчи никоҳ қилиб, Гулсарани келин қилинг! Қизимни
саройда сизникидек малика бўлиб юришини истардим.-деди.
-Вой, синглим-эй! Менга осон бўлган деб ўйлайсанми? Маликаликни ҳам
ўзига яраша азоб-уқибатлари бор. Эрингни биров ўзиники қилиб олса, кўз
олдинга келтириб ўйлаб кўр, сени узинга ёкармикин?
-Ҳа, сиз ҳақсиз! Ҳеч кимга ҳам ёқмайди, аммо камбағалга берганларни ҳам
кўрганман, баъзиси бир умр ночор яшаб ўтса, баъзи бирови, озгина бойлик
қўлига тегса, хотин устига хотин олишга тушади. Шунга, қизимга қайнона ўз
опам бўлганларидан кейин ҳеч қачон ўз жиянларини опам кўнглини ўкситиб
9


қўймайдилар деб ўйладим. Опа! Олимхон жияним ва бахшидангиз билан бир
кенгашиб кўринг, кейин менга аниқ бир гапни айтарсиз.-деди.
-Қизингни ўзини чакир-чи, у нима дейди?
-Вой, опа! Қиз бола нарса сиздан уялади-да! Мен аввал бу ерга келишдан
олдин кўнглига қўл солиб кўрдим, қизим рози, қолаверса кичкиналигида сизни
кўргани саройга келар эдик, эсингиздами? Ўз орзумни унга ҳам айтган эканман,
қулоғида қолган экан денг, ўзи менга эслатди.
Мухтарама бека ўғли Олимхонни хонаси томон ёнида икки канизаги билан
келди. Эшик оғаси:
-Маликам, ўғлингиз усталар билан машғул эдилар!-деди.
-Унда, кирмайман. Ўзига «волидангизга қарар экансиз» денг!
Эшик оғаси зшикни икки бора тақиллатиб, изн сўрагач, эшикни очиб;
-Волидангиз келдилар! Сизни сўраяптилар!-деди эшик оғаси ерга
караганича.
Олимхон бу кенгина хонада шахар макети олдида, янги қурилиб
битказилган кўприк, мачит ёнига яна кандайдир иншоотни режа килишаётган
эди чоғи, гапини тухтатиб:
-Узр, ўзаро кенгашиб туринглар, мен хозир!-деди-ю, волидасини олдига
чикди.
-Ассалому-алайкум, волидам! Келинг, боғга чикамиз менга мухим
гапингиз борга ўхшайди!-деб, волидасини боғга чорлади. Атиргуллар ёнидаги
ўтирғичларга ўтиришиб, онасига савол назари билан каради.
-Ўғлим соғлигингиз, ишларингиз яхшими? 
-Раҳмат. Волидам! Ўзингиз соғ-саломатмисиз?
-Мен яхшиман. Аммо сиздан хавотирдаман. Ҳеч дам олмасдан ишлаяпсиз
ўғлим! Кейин бир масалада кенгашмоқчи эдим. Иккинчи никоҳ қилиб, Гулсарага
уйланиш масаласига нима дейсиз ўғлим?
-Ахир уни синглимдек кўраман! Ўзи ҳам канизаклардан рашк қилиб
юришни ҳоҳламаса керак
-Гап шунда-ки, бу фикр улардан чиқди. Онаси билан бирга келганига
қараганда, у сенга турмушга чиқиш истагида. Уларга қандай жавобни берай?
-Яқинда наврўз байрамини нишонлаш учун, отамни олдиларига борамиз.
Ўзингиз отам билан бу масала хусусида кенгашиб кўринг. Бундай нозик
масалани ечимини топишга, отамни фикрлари мен учун қадрли, волидам!
Наврўз байрами арафасида улар отаси Амир Саййид Абдуллаҳадхон
ҳузирига боришди. Шахарда ва Аркда байрам тантаналари бўлиб ўтди. Миллий
ва қадимий байрамнинг ўзига хос анъаналари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Полвонлар ўртасидаги беллашувларда ғолиб бўлган Қоракўллик полвон
Муҳиддиндан Амир Саййид Абдуллаҳадхон илтифот қилиб сўради;
-Полвон! Тилагингизни тиланг! Ахир энг катта соврин сизники!-деди
Амир. Ҳамма жим бўлиб, полвон нима дейишини кутишди.
-Амирим, мен марҳум Муҳаммад хос соқчининг ўғиллариман. Тилагим
отам каби хос соқчи вазифасида хизмат қилиб, отамнинг рухларини шод этиш!-
деди полвон.
10


-Э, бу йигит менга кимни эслатяпти десам, падари-бузрукворимни бир
пайтлар дайди ўқ найзадан омон сақлайман деб, ўзлари вафот қилган қаҳрамон
Муҳаммад соқчининг демак фарзандлари бор бўлган экан-да. Онангиз нафақа,
қаҳрамоннинг беваси сифатида моддий таъминот олиб турганларми?-сўради
Амир.
-Ҳа, Амирим! Онам нафақа пули борлиги сабабли опам иккимизни ҳеч
нимага зориқтирмай катта қилганлар.
-Ундай бўлса яхши! Полвонга энг катта соврин новвос, бир туя, оналарига
совға- салом ва полвоннинг тилаги бажо келтирилсин, яъни Мухиддин полвон
бугундан бошлаб, менинг ўғлим Олимхоннинг хос соқчиси лавозимига
тайинлансин!-деди Амир.
-Қуллуқ Амирим!-деб полвон йигит Амирга ўз миннатдорчилигини изхор
қилди.
Байрам тантаналари тугагач, малика Мукарраманинг бахшидаси билан
суҳбатида Амир ўғиллари Олимхонни иккинчи никоҳига розилик беради ва
Аркда кичикроқ тантана билан тўй маросими бўлиб ўтади. 2 кундан кейин
файтун араваларда Олимхон онаси ва оиласини олиб яна Қарши шаҳрига
қайтишади.
Орадан 4 йил вақт ўтиб,1908 йил эди. Олимхонни отаси ўзига яқинроққа,
Карманага валий қилиб тайинлайдилар. Кенг хонада газета ўқиб турган
Олимхон;
-Мухиддин дўстим! Менга қаранг, сафарга ҳозирлик кўришни буюринг
кетамиз-деди.
-Тинчликми шахзодам қаерга?-сўради Муҳиддин дўсти. У Олимхоннинг
ҳам дўсти, ҳам хос соқчиси эди. Баъзида унинг энг яхши маслахатчиси ҳам
Муҳиддин эди.
-Самарқандга! Мана “Туркистанская извесьтия” газетасида ёзилишича рус
археологи Вяткин Василий Лаврентевич Улуғбек обсерваториясини аниқ
жойини излаб топибди. Олдинги фараз бўйича бу обсерватория Улуғбек
мадрасасида бўлган деган тахмин бор эди. Ундай эмас экан. Шахар четида бир
баландликда экан. Маҳаллий аҳолидан кўнгили бир неча киши ёрдам
беришаётган эканлар. Туркистоншунос В. П. Наливкин Самарқанд
оқсоқолларининг кўрсатмасига асосланиб ҳозирги жойини тахмин қилиб,
қазилма ишларини олиб боришибди. Бу борада тадқиқотчилар М. С. Булатов, Ю.
Ф. Бурляков, Вяткиннинг ўзларини номини ёзишибди. Яна Я. Ғ. Ғуломов, Т, Н,
Қори Ниёзий, М. Е. Массон. В. А. Нильсен. П, А, Пугаченков. В. А. Шишкин
сермахсул иш олиб боришди” деб ёзишибди газетада. Уларга моддий ёрдам ҳам
керакдир балки. Саҳоватпеша инсонлар ҳайрия қилишса, дунёга машҳур ўзбек
олими Улуғбек мирзо ҳайкалини шаҳар марказига ўрнатиш масаласи ҳам
кўрилар экан. Астрономия жамияти ҳузурида ёдгорлик учун ҳайр-эҳсон тўплаш
қўмитаси тузилибди. Петербургдаги Рус Астрономия жамияти, Рус Жуғрофия
жамиятининг Тошкентдаги Туркистон бўлими ва бошқа илмий ташкилотлар
томонидан бу фикр қўллаб қувватланибди. Астроном И. Сикора ёзибдилар “
Улуғбек ўзидан аввалги тадқиқотчиларга нисбатан бағоят мукаммал бўлган
юлдузлар жадвалларини яратгани туфайли ҳам буюкдир” деб ёзибдилар. Мана
қаранг буюк алломамизга қандай таъриф берибдилар.-деб, Олимхон, шунчалик
11


хурсанд эдики, агар иложи бўлганида эртага эмас, ҳозироқ йўлга чиқгиси
келаётгани кундек равшан эди.
-Шахзодам, ўзингиз боришингиз шартми? Мен ёки Тўрақул, хатто бирор
чопар йигит, уларга ажратган ҳайрия пулингизни олиб бориб, қўлларига
топшириб келишни эплар эдик. Ҳар ҳолда Русия тасарруфидаги шаҳарга
чегарадан ўтиб бориладиган жой-деди Муҳиддин полвон. У келбатли, полвонлар
мусобоқасида ғолиб бўлгани учун, унинг исмига полвон сўзини қўшиб айтар
эдилар.
-Бир неча рус олимлари шунча жойдан келиб, бизнинг тарихимиз билан
қизиқар эканлар, маҳаллий аҳоли ҳам қўлидан келганича ёрдам беришаётган
эканлар, биз қўл қовуштириб ўтира олмаймиз-ку, дўстим! Ўзим бораман дўстим,
шахсан ўша археолог билан танишмоқчиман-деди Олимхон.
-Ҳа! Демак, эрга гонгда йўлга чиқамизми?-деди полвон. Хожасини яхши
биладиган Муҳиддин полвон, уни дарров тушунди. Олимхон бир нимани
айтдими, бажармаса қўймайди. Ҳеч ким уни тўхтатиб қола олмайди. 
-Албатта!-деди Олимхон. Эрталаб онасидан фотиха олиб, ёнига 5 кишини
олиб, отларига минишди.
-Ой бориб, омон қайтинг ўғлим! Амирлик чегарасидан чиқар экансиз,
отангизга чопар билан мактуб юборишингиэ лозим эди.-деди Мухтарама бека.
-Ҳа! Волидам, кеча чопар мактубимни олиб кетди. Аммо мактуб жавобини
кутишга сабрим йўқ, унгача балки қайтармиз ҳам. Агар ҳали қайтмасам, чопар
бизни карвонсаройдан топади! Волидам ҳайр!-деди-ю, шерикларига, “қани
кетдик” деб, отларини чоптириб кетишди.
У даврда Самарқанд, Тошкент каби йирик шаҳарлар Чор Россиясининг
мустамлакаси тасарруфида бўлиб, чегараларда асосан, оқ подшонинг
чегарачилари бўлган. Бож тўлови ва суҳбатни улар карвонбошилар билан амалга
оширишган. Шаҳарлардаги аксарият амалдорлар ҳам, Чор Россияси ҳукумати
томонидан тайинланган кишилар бўлган. Рус тилини яхши билган Олимхон,
ҳайрия учун ҳам етарли маблағ олгани сабабли, улар ҳеч қандай муаммога дуч
келмаслиги равшан эди.
Қош қорайганда Самарқандга кириб келган мусофир отлиқлар карвон
саройда тунадилар. Аввал зиёратни режа қилган Олимхон ёнида икки соқчи
дўстлари билан саёҳатга чиқди. “Гўри-Амир”, Регистон майдони, кейин
“Бибихоним” масжиди томонга боришди. Олимхон отидан тушиб, оти
тизгинини шериги, хос соқчиси Мухиддин полвонга тутқазиб, ўзи шу жойдан
туриб, яъни бир оз узоқроқдан туриб, машхур “Бибихоним” саройини
дарвозасининг олд кўринишини, бетакрор бежирим нақшларига махлиё бўлиб,
машҳурлиги сабабини англашга ҳаракат қилди. Шу пайт ичкаридан бир неча
аёллар, қизлар чиқиб, ҳар тарафга тарқалиб кета бошлашди. Кўпчилик
паранжида эди. Уларнинг орасида бир рус ёки татар қизи бўлиб, мусулмон
динини яқиндагина қабул қилган бўлса керак, бошида катта рўмоли бўлиб,
паранжида эмас эди. Бу гўзал қиз Надежда бўлиб, уни кўрган Олимхон, “бир
кўришдаги муҳаббат” туйғусига дуч бўлганини, ҳали ўзи ҳам билмади. Бутун
12


борлиқ бирдан ўзгариб, дақиқалар жуда секин ўтиб, майин, ёқимли куй таралиб,
хатто муаттар ҳидни туйиб, тўйиб нафас олди... 

Download 313.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling