Олий таълим муассасасида укув тарбиявий жараённи бошкариш асослари


Download 30.22 Kb.
bet1/3
Sana25.03.2023
Hajmi30.22 Kb.
#1295572
  1   2   3
Bog'liq
Олий таълим муассасасида укув тарбиявий жараённи бошкариш асослари




Олий таълим муассасасида укув тарбиявий жараённи бошкариш асослари
Режа

  1. Ўзбекистоннинг Кадрлар тайёрлаш миллий модели

  2. Технология ва педагогик технология тушунчаларининг талқини ва ўзаро қиёси

  3. Педагогик технологиялар моҳияти

Ўзбекистоннинг Кадрлар тайёрлаш миллий модели

Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири "шахс манфаати ва таълим устуворлиги"дир. Бу омил давлатимизнинг ижтимоий сиёсатини белгилаб берганлиги туфайли таълимнинг янги модели яратилди.


Унинг асосий ташаббускори ва раҳнамоси бўлган мамлакатимиз Президенти И.Каримов томонидан мазкур моделни педагогик жараёнда амалга ошириш билан боглиқ бўлган, ҳаётимиз жабҳаларида рўй берадиган "портлаш эффекти" натижалари рўй-рост кўрсатиб берилди, яъни у:

  • ижтимоий-сиёсий иқлимга ижобий таъсир қилади ва натижада мамлакатимиздаги мавжуд муҳит бутунлай ўзгаради;

  • инсоннинг ҳаётдан ўз ўрнини топиш жараёни тезлашади;

  • жамиятда мустақил фикрловчи эркин Шахснинг шаклланишига олиб келади;

  • жамиятимизнинг ижобий потенциал кучларини рўёбга чиқаришда жуда катта аҳамият касб этади;

  • фуқаролик, эркин, демократик жамияти қурилишини таъминлайди, мазкур модел воситасида дунёдан муносиб ўрин олишга, ўзбек номини янада кенг ёйиб тараннум этишга эришилади .

"Портлаш эффекти" сари шижоат билан қадам ташлаш, йўлларда учрайдиган "тўсиқ"ларни босқичма-босқич ва изчил ҳал этиш масалалари нафақат педагог назариётчи ва амалиётчиларни жунбушга келтиради, балки жамиятимизни тўлиқ педагоглаштириш муаммосини ижтимоий буюртма сифатида келтириб чиқаради. Демак, жамиятимизнинг ҳар бир фуқаросини тарбияшунослик асослари билан таништириш, ёш авлодни баркамол инсон қилиб вояга етказиш жараёнини янги педагогик "қурол" ва воситалар билан таъминлашни давр тақозо этади.
Технология ва педагогик технология тушунчаларининг талқини ва ўзаро қиёси
Педагогик технология - шундай билимлар соҳасики, улар воситасида учинчи минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатида туб бурилиш юз беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талаба ёшларда ҳурфикрлилик, билимга чанқоқлик, Ватанга меҳр-муҳаббат, исонпарварлик туйгулари тизими шакллантирилади.
Маълумотлилик асосида ётувчи бош гоя ҳам табиат ва инсон узвийлигини англаб етадиган авторитар ва сохта тафаккур юритиш усулидан воз кечган, сабр-бардошли, қаноатли, ўзгалар фикрини ҳурматлайдиган, миллий-маданий ва умуминсоний қадриятлар каби шахсий сифатларни шакллантиришни кўзда тутган инсонпарварлик ҳисобланади. Бу масаланинг ечими қайсидир даражада таълимни технологиялаштириш билан боглиқдир.
Дастлаб "технология" тушунчасига аниқлик киритайлик. Бу сўз техникавий тараққиёт билан боглиқ ҳолда фанга 1872 йилда кириб келди ва юнонча икки сўздан - "технос" (techne) - санъат, маҳорат, ҳунар ва "логос" (logos) - фан сўзларидан ташкил топиб "ҳунар фани" маъносини англатади. Бироқ, бу ифода ҳам, замонавий технологик жараённи тўлиқ тавсифлаб беролмайди. Технологик жараён, ҳар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланган ҳолда, операцияларнинг муайян кетма-кетликда бажарилишни кўзда тутади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, технологик жараён - бу меҳнат қуроллари билан меҳнат объектлари (хом ашё)га босқичма-босқич таъсир этиш натижасида маҳсулот яратиш борасидаги ишчи (ишчи машина)нинг фаолиятидир. Ана шу таърифни тадқиқот мавзусига ўчирадиган бўлсак, яъни: Педагогик технология - бу ўқитувчи (тарбиячи)нинг таълим-тарбия воситалари ёрдамида ўқувчи (талаба)ларга муайян шароитда таъсир кўрсатиши ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахсий сифатларни шакллантириш жараёнидир.
Юқорида келтирилган таърифдан кўриниб турибдики, педагогик технология тушунчасини изоҳлашда технология жараёни асос қилиб олинди. Аслини олганда ҳам, бу тушунчага берилган таърифлар педагогик адабиётларда ниҳоятда кўпдир. Педагогик адабиётларда "технология" атамасининг хилма-хил кўринишларини учратиш мумкин: "ўқитиш технологияси", "таълимли технология", "маълумот технологияси", "ўқув жараёни технологияси" ва ҳоказо. ўқитиш технологияси педагогик технологияга яқин тушунча бўлса-да, айнан ўхшаш маънони англатмайди, чунки у маълум предмет, мавзу ва саволлар доирасидаги аниқ ўқув материалини ўзлаштириш йўлини муайян технология атрофида ифода этади. У кўпроқ хусусий методика билан бир қаторда туради.
Педагогик технология эса маълумот технологиясини жорий этиш тактикасини ифодалайди ва "ўқитувчи - педагогик жараён ўқувчи (талаба)" функционал тизим қонуниятларига тегишли билимлар асосида қурилади.
Хозирги кунда ўқитувчилар методикани кўп ҳолларда технологиядан ажрата олмаяптилар. Шу боисдан бу тушунчаларга аниқлик киритиш керак бўлади. Методика .ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар мажмуасидан иборат. Педагогик технология эса ўқитувчининг касбий фаолиятини янгиловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган тадбирлар мажмуаси, йигиндисидир.
Шу билан биргаликда, қатор йиллар давомида педагогик технология олимлар орасида ўқув жараёнини техник воситалар ёрдамида амалга ошириш сифатида қараб келинди. Фақат 70-йилларга келиб педагогик адабиётларда бу тушунчанинг моҳияти янгича талқин этила бошланди. Япон олими Т.Сакамото томонидан "ўқитиш технологияси - бу ўқитишнинг мақбуллигини таъминловчи йўл йўриқлар тизими билан боглиқ билимлар соҳаси" эканлиги эътироф этилади (Takashi Sakamoto.- Telewizja i kszalcenie pracu-jacych).
Объектив борлиқни ўрганишга системали ёндошув методи фанда кенг кўламда қўлланилгач, унинг таъсири остида аста-секинлик билан педагогик технология моҳиятига ҳам аниқлик киритила борди: таниқли педагог олима Н.Ф.Тализина технологияни "белгиланган ўқув мақсадига эришишнинг оқилона усулларини аниқлашдан иборат"1 деб тушунтиради.
И.Я.Лернернинг фикрича педагогик технология - "ўқувчилар ҳаракатларида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли, англаб олинадиган ва аниқланадиган мақсадни ифодалашни тақозо этади"2.
Юқорида келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики, педагогик технология белгилаб олинган бошлангич мақсад ва мазмун асосида ўқув жараёнини лойиҳалаш сифатида талқин этиляпти. Бу бир жиҳатдан тўгри, лекин теранроқ фикр юритилса, унинг бир ёқламалиги яққол кўзга ташланади чунки бундай ёндошувларда ўқувчи шахси инкор этиляпти. Бу камчиликни биринчи бўлиб академик В.П.Беспалько пайқади ва ўзининг йирик асарида "педагогик технология - бу ўқитувчи маҳоратига боглиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойиҳасидир” деб таърифлади3.
Педагогик технология тушунчасини ойдинлаштиришга қаратилган таърифларнинг хилма-хиллиги, бир томондан, ривожланган мамлакатларда бу мавзунинг у ёки бу даражада ечилаётганлигини кўрсатса, иккинчи томондан педагогик технологияни педагогик амалиётга жорий этишга бўлган уринишларнинг маълум натижасини ифодалайди.
Узоқ йиллар давомида педагогик технология назарияси ва амалиёти бир-бирига боглиқ бўлмаган ҳолда ўрганиб келинди. Натижада, ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга ёки ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган у ёки бу илгор методикалар технология даражасига кўтарила олмай, аста-секинлик билан ўз мавқеини йўқотиб педагогика фанидан узоқлаша бошлаган эди. Масалан, асримизнинг 60-йилларида катта шовқинга сабаб бўлган "Дастурлаштирилган таълим" (программированное обучение) ёки 70-йилларда собиқ иттифоқ миқёсидаги "Шаталовчилик ҳаракат"ини эслашнинг ўзи кифоядир.
Бугунги кунда мамлакатимизда мутахассисларнинг илмий салоҳиятини бирлаштиришга имкониятлар етарли. Назария ва амалиёт бирлигини таъминланиши педагогик технологиянинг асл моҳиятини аниқлашга йўл очади. Фикримизча, янги педагогик технология педагогика фанининг алоҳида тармоги сифатида ёки фақат таълим амалиётини мақбуллаштиришга йўналтирилган тизим, деб қараш мумкин эмас. Педагогик технология бу соҳадаги назарий ва амалий изланишларни бирлаштириш доирасидаги фаолиятни акс эттиради.

Download 30.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling