Олий таълим муассасасиларида битирув малакавий


Download 228 Kb.
bet1/11
Sana08.09.2023
Hajmi228 Kb.
#1674096
TuriЛекция
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БМИ Низоми


Олий таълим муассасасиларида битирув малакавий
ишини тайёрлаш тартиби ҳақида
НИЗОМ


1. Битирув малакавий ишининг максад ва вазифалари
Битирув малакавий иши (кейинги сатрларда малакавий иш) – олий ўқув юрти бакалавриатида талабаларни ўқитишнинг якуний босқичидир.
Малакавий ишнинг асосий мақсади:
талабаларнинг лекция, семинар, тажриба ва амалий машғулотларда, мустақил фаолиятда олинган назарий ва амалий кўникмаларни малакавий ишни тайёрлашда қўллай олишини намойиш этиш;
илғор ахборот ва педагогик технологиялар асосида талабалар олган тақдимот кўникмаларини ифодалаш, ҳимоя вақтида малакавий иш бажарилиши натижалари бўйича ўзини ишончли тута олиш, ҳар хил техник воситалар ва уларнинг дастурларидан фойдалана олиш қобилятини кўрсатиш;
ўқув жараёнида талабаларда шаклланган коммуникатив кўникмаларини ярата олиш хусусиятини намойиш этиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, диалогга қўшилиш, моҳияти бўйича саволларга асосланган жавоб бериш, қоидага риоя қилган ҳолда баҳслашиш, музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш этикасини намойиш этиш ҳусусиятларини ривожлантириш;
ишлаб чиқаришда зарур бўлган ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларини ривожлантириш, талабаларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини фаоллаштириш, олдинга қўйилган мақсадни бажариш бўйича қўшимча ташаббус кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш, умумий масалаларни ечишда ҳамкорлар билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш кўникмаларини кейс стадийларни ечиш, ишбилармон ўйинларини ўтказиш, лойихаларни тайёрлаш, ғояларни генерация қилиш ва қарорларни қабул қилишнинг ностандарт усулларини топиш намойиш этиш;
ижодий мустақил ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, ишлов бериш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологиялардан фойдалана олиш, ишлаб чиқилаётган масаланинг (муаммонинг) қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла нихоясига етказишгача масъулиятни хис этишга ўргатиш, юқори ташкилотларга аналитик хатлар ёзиш амалий кўникмаларини ривожлантириш;
Битирув малакавий ишида қуйидаги масалалар ечими кўрсатилиши лозим:
танланган мавзунинг долзарблигини илмий асослаш;
тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларини аниқ ифода этиш;
тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш;
тадқиқот усули ёки услубиятини танлаш;
тадқиқот жараёнини атрофлича ёритиш;
тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш;
хулосаларни изоҳлаш, олинган натижаларга баҳо бериш, амалий аҳамиятга лойиқ аниқ тавсифлар бериш керак.
Битирув малакавий ишни тайёрлашда талабалар қуйидагиларни бажариши лозим:
танланган мавзунинг илмий иқтисодий қиёсий таҳлил асосида долзарблигини асослаб бериш;
ечиладиган илмий иқтисодий муаммо бўйича қиёсий шарҳ ва муаммонинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш;
илмий иқтисодий талабларни изоҳлаш, қўйилган масала юзасидан илмий ечимнинг мумкин бўлган вариантларини таҳлил қилиш ва улардан оптимал вариантни танлаш;
илмий иқтисодий муаммони ечиш натижасида тегишли ҳулосалар ва таклифларни изоҳлаш, иқтисодиётнинг бирор бир секторида ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш керак.

Download 228 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling