Презентацияси мавзу: болаларда пастки жағ синишлари


Download 20.56 Kb.
bet1/4
Sana11.11.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1766173
TuriПрезентация
  1   2   3   4
Bog'liq
Шокиржонов.М СТ.510

Андижон давлат тиббиёт институти Стоматология факултети 510-гурух талабаси Шокиржонов Муҳаммадсиддиқнинг Болалар стоматологияси кафедраси Болалар жаррохлиги фани бӯйича таёрлаган ПРЕЗЕНТАЦИЯСИ

Мавзу:


БОЛАЛАРДА ПАСТКИ ЖАҒ СИНИШЛАРИ.
Ҳаракатдаги жисмнинг тўқимага механик таъсири остида юзага келадиган жароҳатларнинг оғирлик даражаси бир қанча омилларга боғлиқ, жумладан: зарбнинг кинетик энергияси, предметнинг шакли, ташқи юзаси ва ички структураси. Маълумки, механик таъсирнинг “жонли кучи” шикастловчи предмет массасининг квадратдаги тезлиги ярмининг кўпайтмасига тўғри пропорционал. Бошқача қилиб айтганда, жароҳатнинг оғирлик даражаси зарб бераётган предмет массаси ва унинг ҳаракат тезлигига боғлиқ.
Агар механик жароҳат ҳаракатда бўлмаган тинч турган жисмга йиқилиш ёки урилиш натижасида юзага келган бўлса,, “жонли куч” тана массаси ва унинг ҳаракатининг тезлигига боғлиқ бўлади. Механик жароҳат ҳаракатда бўлган (жароҳатланувчи) шахс ва жароҳатловчи жисм бир-бири билан тўқнашиб кетиши оқибатида содир бўлган бўлса, таъсир этувчи жонли куч уларнинг ҳар бирининг жонли кучи йиғиндисига тенг бўлади.
Жароҳатлантирувчи кучнинг йўналиши ва таъсирининг пировард натижаси ҳамда шикастланиш соҳасига кўра синишлар қуйидагиларга бўлинади: а) бевосита синиш – суякнинг айнан жароҳатловчи куч таъсир этган жойи синади. Бундай синиш одатда, даҳан соҳасида учрайди; б) билвосита (акс эттирилган) синиш – суякнинг жароҳатловчи куч таъсир этган соҳадан бошқа (узоқроқ) қисми синади; одатда, бундай синиш бўғим ўсиғи асосида ёки қарама-қарши томонда юзага келади.
Билвосита синиш якка ҳолда алоҳида камдан-кам учрайди. Одатда, синишлар биргаликда учрайди. Бундай синиш пастки жағнинг даҳан ёки тана соҳасига юзаси кенг, ўткир бўлмаган нисбатан юмшоқ жисмдан зарб етганда вужудга келади.
Жароҳатланиш механизмидан келиб чиққан ҳолда, суякда синиш уч турда содир бўлади.

Download 20.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling