Процессуал ҳуқуқ(Миср) Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган


Download 97.33 Kb.
bet1/13
Sana28.12.2022
Hajmi97.33 Kb.
#1014337
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Процессуал ҳуқуқ



Процессуал ҳуқуқ(Миср)

Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган. Жиноят ишлари ҳам фуқаролик ишлари сингари жабрланувчининг шикояти билан қўзғатилган. Суд ишларини юритишда ошкоралик ва оғзақилинк бўлмаган. Судда прокурорлик вазифаси, яъни айбловни қўллаш ҳуқуқи жабрланувчининг ўзига берилган. Жабрланувчи ўз шикоятида айбдорга қандай жазо берилиши кераклигини, унингча қанча миқдорда жарима ундирилиши лозимлигини кўрсатиши керак эди. Айбланувчи судда ўзини ўзи ҳимоя қилиши лозим эди.
Суд ишлари ёзма тартибда олиб борилган. Айбланувчи ёки жавобгар ёзма жавоб берган. Tомонлар ўз аризаларида иш бўйича фикр-эътирозларини баён қилганлар. Бироқ суд ишларни махфий равишда, мотивлар келтирмай, далилларсиз кўриб ҳал қилган ва қарор чиқарган. Судя кимнинг фойдасига ишни ҳал қилса, индамай туриб ҳақиқат тимсоли – худо Маатнинг тасвирини унинг лабига теккизган.
Судда гувоҳларнинг кўрсатмалари, гувоҳларнинг ва шикоятчиларнинг қасамлари, кўздан кечириш (масалан, қабрларни таҳқирлаш ишлари бўйича), қийнаш (қўли ва оёқларига оғриқ етказиш) кабилар далил ҳисобланган. Жиноят ишларида ҳам, мулкий низолар бўйича фуқаролик ишларида ҳам томонлар ва гувоҳлар қасам ичганлар, шу йўл билан кўрсатмаларига ишонтиришган.
Шундай қилиб, юқорида кўриб ўтганимиздек, Қадимги Мисрда ҳуқуқнинг алоҳида соҳалари ва институтлари бўйича у ёки бу манбаларда ҳуқуқий меъёрлар ўрнатилган бўлса-да, лекин улар маълум тизимга солинмаган, ягона ҳуқуқий тўпламга келтирилмаган ва ҳуқуқ соҳалари бўйича ишлаб чиқилмаган эди. Бизнинг юқоридагича тарзда ҳуқуқни тизимга солишимиз, албатта, шартли бўлиб, уни ўрганишимизга ёрдамлашиши мумкин, холос.


Процессуал ҳуқуқ (Месопатамия)

Суд жараёни жиноят ишлари бўйича ҳам, фуқаролик ишлари бўйича ҳам бир хил бўлган. Иш жабрланувчи томонларнинг аризаси билан бошланган. Айблов хусусий шахслар томонидан қувватланган. Жамоат айблови ёки қандайдир прокурор айблови бўлмаган. Пул жарималари кўп ҳолларда айбланувчидан жабрланувчига келиб тушган ва жабрланувчи ташаббуси билан ундирилган.


Судда гувоҳларнинг кўрсатмалари, қасам, ёзма далолатномалар, шунингдек, ордалия исботлаш (гумон қилинувчини сув билан синаш) воситаси сифатида хизмат қилган. Xаммурапи қонунларидан кўринадики, ордалиядан, биринчидан, хотин бевафолик қилишда айбланаётганда, иккинчидан, кимдир сеҳргарлик (афсунгарлик) қилишда айбланаётганда фойдаланилган. Процессуал ҳуқуқ меъёрлари судялардан “ишни кўриб ҳал қилишни” шахсан ўзлари амалга оширишларини талаб қилган. Судя ўз қарорини ўзгартириши мумкин эмас эди. Агар судя ўзининг биринчи чиқарган қарорини ўзгартирса, юқорида айтиб ўтганимиздек, даъвонинг ўн икки баравар миқдорида жарима тўлаган ва мансабидан абадул-абад маҳрум этилган.
Суд қайдномалари лойтахтачаларга ёзилган. Уларда томонларнинг кўрсатмалари, қасамлари, гувоҳларнинг исмлари ва суд ҳукмининг мазмуни ёзиб қўйилган. Tомонлар қоида бўйича айнан бир ишни иккинчи марта қўзғатишлари мумкин эмас эди.


Download 97.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling