Режа: Номинал узиш токи
Download 0.53 Mb.
|
МАЪРУЗА-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЖА: 1. Номинал узиш токи 2. Мойли бакли ўчиргичлар 3. Кам мойли ўчиргичлар
- Номинал узиш токи
МАЪРУЗА- 3 ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ ЎЧИРГИЧЛАР. МОЙЛИ БАКЛИ ЎЧИРГИЧЛАР. КАМ МОЙЛИ ВА ХАВО ЎЧИРГИЧЛАР. ЭЛЕКТРОМАГНИТ, ВАКУУМ ВА СИНХРОН ЎЧИРГИЧЛАР. ЭЛЕГАЗ ВА АВТОМАТИК ГАЗ (АВТОГАЗ) ЎЧИРГИЧЛАРИ. ЮҚОРИ КУЧЛАНИШЛИ АЖРАТКИЧЛАР. РЕЖА: 1. Номинал узиш токи 2. Мойли бакли ўчиргичлар 3. Кам мойли ўчиргичлар Ўчиргич бу коммутатсион аппарат бўлиб, токни улаш ва узиш учун хизмат қилади. Ўчиргич электроқурилмаларда асосий коммутатсион аппарат ҳисобланиб, у исталган режимларда: узоқ муддатли юкламада, ўтаюкланишда, қисқа туташувда, салт ишлашда, асинхрон ишлашда занжирларни улаш ва узиш учун хизмат қилади. Қисқа туташув токларини узиш ва мавжуд қ.т. га улаш энг оғир маъсулиятли оператсия ҳисобланади. Юқори кучланишли ўчиргичларга қуйидаги талаблар қўйилади: исталган катталикдаги токларни ишончли узиш (ўнларча ампердан номинал узиладиган токкача); тез таъсир этиш, яъни узиш вақтининг энг кичик бўлиши; автоматик қайта улаш учун яроқлилиги, яъни ўчиргичллар узилган заҳоти қайта тез улаш; 110 кВ ва ундан юқори ўчиргичлар учун фаза (қутб) бўйича бошқариш имконияти; контактларини қараш ва ревизия қилиш қулайлиги; ёнғин ва портлашга хавфсизлиги; транспортировка қилиш ва уни ишлатиш қулайлиги. Юқори кучланишли ўчиргичлар узоқ вақт номинал ток Ином га ва номинал кучланиш Уном га чидаши керак. ўчиргичлар қуйидаги параметрлар билан характерланади: 1. Номинал узиш токи Иуз.ном - оператсияларнинг берилган вакти ва берилган шартларда тикланаётган кучланишнинг энг катта иш кучланишига тенг бўлган кучланишида, ўчиргичнинг узиш қобилиятига эга бўлган пайтидаги қ.т. нинг энг катта токи (таъсир этувчи қиймати). Узилувчи номинал ток контактларининг ажраш вактидаги даврий ташкил этувчининг таъсир этаётган қиймати билан аниқланади (қ.т. токи даврий ва апериодик ташкил этувчилардан иборат). 2. Узиш токидаги апериодик токнинг ташкил этувчисининг рухсат этилган нисбий миқдори βном 56-расмдаги эгри чизиқдан аниқланади: βном нинг нормаланган миқдори контактларнинг ажраш моменти учун қуйидагича аниқланади: 3. Эксплуататсияда ўчиргич мавжуд қ.т. га бир неча марта уланиб кейин узиши мумкин, шу сабабли ўчиргичлар учун аниқ оператсиялар сикли берилади. Агар ўчиргичлар автоматик қайта улаш (АПВ) учун мўлжалланган бўлса, у ҳолда қуйидаги сикллар таъминланиши керак: АПВ сиз ўчиргичлар қуйидаги сиклга бардош бериши лозим: бунда О-узиш оператсияси; ВО-улаш ва тезда узиш оператсияси; 180-секундлардаги вақт оралиғи; тб - АПВ ли ўчиргичлар учун кафолатланган минимал токсиз пауза вақти (ёй сўнишидан то кейинги улашдаги ток келгунча бўлган вақт). АПВ ли ўчиргичлар учун. 0,4-1,2 с; БАПВ ли ўчиргичлар учун 0,25-0,4 с оралиғида бўлиши керак. Қ.т. нинг паррон ўтувчи токларидаги турғунлик - термик турғунлик токи Ит ва паррон ўтувчи ток чегараси Ипр.с - таъсир этувчи қиймати, Ипр.с - амплитуда қиймати билан характерланади, бу токларга ўчиргич уланган ҳолатда, кейинги ишлашига халақит қилувчи бузилишларсиз, бардош беради. 4. Номинал улаш токи - қ.т. токи бўлиб, унда тегишли юритмага эга бўлган ўчиргич контактларни пайвандланмай ва Уном да бошқа бузилишларсиз ҳамда берилган сиклда улаш имкониятига эга бўлади. Каталогларда шу токнинг таъсир этувчи қиймати ва амплитуда қиймати Иул.ном берилган бўлади. ўчиргичларни лойиҳалашда қуйидаги шартларга амал қилинади: 6. Узишнинг ўз вақти тс.в - узишга берилган команда вақтидан бошлаб то ёй сўндирувчи контактларнинг ажрашигача бўлган вақт. Узиш вақти то.в - узишга берилган команда вақтидан бошлаб то ҳамма қутбларда ёй сўнгунча бўлган вақт. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling