Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режими Идеаллаштирилган трансформаторнинг салт ишлаши


Download 115.38 Kb.
bet1/6
Sana13.04.2023
Hajmi115.38 Kb.
#1351493
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Трансформаторнинг салт ишлаши

Трансформаторнинг салт ишлаши


Режа:


  1. Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режими

  2. Идеаллаштирилган трансформаторнинг салт ишлаши


  3. Хақиқий трансформаторнинг салт ишлаши
  4. Трансформаторнинг салт ишлаш режимидаги қувват исрофлари




Трансформаторнинг салт ишлаши


Трансформаторнинг бирламчи чулғами ўзгарувчан ток тармоғига уланиб, U1 кучланиш берилса ва иккиламчи чулғам истеoмолчига уланмаган бўлса, бу режим трансформаторнинг салт ишлаш режими дейилади. Трансформаторнинг салт ишлаш режимининг аҳамияти катта, чунки унинг ёрдамида тажриба усули билан трансформаторнинг муҳим қийматларидан бўлган:
а)трансформациялаш коэффициенти;
б) салт ишлаш токи: ва
в) салт ишлаш қувват исрофларини аниқлаш мумкин.
Трансформаторнинг салт ишлаш режими, айниқса, қисқа туташув режими билан биргаликда алоҳида аҳамиятга эга. Бу режимлар ёрдамида трансформаторнинг ф.и.к. ва юклама остида ишлаш режимларидаги маoлумотларни трансформаторларнинг юклама остида ишлашини тажрибада текширмасдан туриб, аналитик усуллар ёрдамида аниқлаш имконини беради. Биз салт ишлаш режимини, анча содда бўлган бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режимини ўрганишдан бошлаймиз. Бир фазали трансформаторнинг салт ишлаш режимини ўрганишда қўлланган усулларини уч фазали трансформаторни салт ишлаш режимини ўрганишда татбиқ этиб, уларнинг салт ишлаш режимларини хусусий томонларини алоҳида кўриб чиқамиз. Бошқа режимлардан фарқлаш учун трансформаторнинг салт ишлаш қийматлари «0» индекси билан белгиланади. Масалан, U`20, I0, I10, Р0 ва ҳоказолар.
Трансформаторнинг бирламчи чулғам клеммалари А-Х га f1 частотали кучланиши U10 га тенг бўлган ўзгарувчан ток манбага улаймиз. Иккиламчи чулғамнинг а-х учларига юк уланмаган (10-расм), шу сабабли I2=0.
U10 кучланиш таoсирида бирламчи чулғамдан салт ишлаш токи оқиб ўтади. Бу ток бирламчи чулғамлардаги катталиги i0W1 га тенг бўлган магнит юритувчи кучини ҳосил қилади. Магнит юритувчи куч салт ишлаш магнит майдони Ф0 ни ҳосил қилади.

2



Download 115.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling