Сийдик ажратув системаси


Download 3.28 Mb.
bet1/5
Sana27.10.2023
Hajmi3.28 Mb.
#1727362
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7.Siydik ayiruv sistemasi




Мавзу№7: Сийдик ажратиш системаси.

Cийдик айирув системасига буйраклар, сийдик найлари, сийдик пуфаги, сийдик чиқарув найи киради.


Функцияси:
1. айирув (модда алмашинуви жараёнининг охирги моддаларини организмдан чикариш;
2. ички муҳит доимийлигини саклаш;
3. сув-туз алмашинувини бошқариш;
4. артериядаги босимни бир меъёрда ушлаб туриш;
5. ички муҳитнинг кислота-ишқорий мувозанатини бошқари;
6. эндокрин функцияси эритропоэтин, простогландин ва ренин ишлаб чиқариш билан ифодаланади;
7. Буйраклар организмда ёғ, оқсил, углерод ва витаминлар алмашинувида ҳам иштирок этади:
8. янги туғилган чақалоқларда ичак ўз фаолиятини рўй-рост бошлаб олгунига қадар буйракда оқсилнинг парчаланиши кузатилади. Бу ҳолат ёш организмда буйракнинг овқатни ҳазм қилиш процессида муҳим ўрни борлигини кўрсатади.
Буйракларнинг бу хилда кўп қиррали фаолият кўрсатиши улар структурасининг мураккаб тузилганлигидан далолат беради.
Тараққиёти. Буйрак тараққий этиш жараёнида кетма-кет уч даврни: олд буйрак, бирламчи буйрак ва иккиламчи-охирги буйрак ҳосил бўлиш даврларини бошдан кечиради.
Олд буйрак ва бирламчи буйрак, аслида мустақил ажратув орган бўлса ҳам, буйрак тараққиёти учун мансуб бўлмайди ва аста-секин йўқолиб кетади. Буйракнинг ҳар бир янги босқичи краниал-каудал томонга йўналишда каудал томонга яқинроқ жойлаша боради ва натижада охирги — иккиламчи буйрак кра-ниал қисмдан энг узоқда, бел соҳасида бўлади.
Олд буйрак. Пушт ўрта варағининг олдинги 8—10-сегмент оёқчаларидан ҳосил бўлади. Сегмент оёқчалари сомитлардан ажралиб эгри-бугри найчалар — протонефридийларга айданади. Буларнинг учи тананинг иккиламчи бўшлиғига— целомга очилади. Иккиламчи— сомитларга қараган учи эса каудал йўналишда ўсувчи мезонефрал найга очилади. Одам эмбрио-нида бу буйрак сийдик ажратиш органи сифатида хизмат қилмайди ва тезда қайта акс тараққиётга учрайди.
Бирламчи буйрак— эмбрионал ҳаётда анча узоқ вақт ишлайди. У кўп сонли (25 тага яқин) сегмент оёқчаларидан ҳосил бўлади. Сегмент оёқчалари сомитлардан ажралиб чиқади ва бирламчи буйрак найчалари — метанефридийларга айланади. Метанефридийнинг бир учи мезонефрал най томонга ўсади ва у билан бирлашади. Метанефридийнинг иккиламчи бўшлиққа қараган қисмидан аорта томонга ён ўсимталар чиқади. Бу ўсимталарга аортадан капиллярлар тўрини шакллантирувчи қон томирлар келади. Усимталар капиллярларни қоплайди ва бирламчи буйрак коптокчасини ҳосил қилади.
Олд буйрак даврида ҳосил бўлган мезонефрал канал каудал йўналишда ўсиб, клоакага очилади.
Одам эмбрионида доимий буйрак ривожланиши эмбрионал ҳаётнинг иккинчи ойидан бошланиб, туғилишга яқин ниҳоясига етади. Аслида у ўз фаолиятини эмбрионал ҳаётнинг иккинчи ярмидан бошлайди. Иккиламчи буйрак икки манбадан: мезонефрал найча ва нефроген тўқимадан ҳосил бў-лади. Нефроген тўқима эмбрионнинг каудал қисмларида жойлашган бўлиб, мезодерманинг сегмент оёқчаларининг бўлинмаган қисмидан иборат.
Мезонефрал най (Вольф найи) деворининг нефроген тўқима томон, юқорига ва орқага ўсувчи бўртмаси сийдик найи буйрак жомчаси, косачалари ҳамда йиғув найлар и н и ҳосил қилади. Нефрон нефроген тўқимадан ҳосил бўлади.
Тузилиши. Буйрак жуфт аъзо бўлиб, қорин бўшлиғининг орқа деворида умуртқа поғонасининг икки ёнида жойлашади. Унинг шакли ловиясимон, ботиқ юзаси буйракнинг дарвозаси ҳисобланади. Дарвозага буйрак артериялари кириб, буйрак веналари, сийдик найи ва лимфа томирлари чиқади. Бу ерда сийдик чиқарув йўллари—буйрак косачалари, жомлари ва сийдик чиқарув найлари хам жойлашади. Буйрак бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан қопланган. Буйракни узунасига кесиб кўрилганда унда оддий кўз билан икки зонани — тўқ қизғиш рангли ва донадор пўстлоқ ва оч буялган мағиз моддаларни кўриш.
Пўстлоқ ва мағиз модда чегараси текис бўлмай, балки пўстлоқ модда мағиз моддага устунчалар шаклида (Бертини устунчалари), мағиз модда эса пўстлоқ моддага мағиз нурлари (Феррейн нурлари) шаклида ботиб киради.
Нефрон — буйракнинг структур функционал бирлиги. Уларнинг умумий сони буйракда бир миллионга етади.
Нефронда қуйидаги бўлимлар тафовут этилади:

  1. Томирлар чигали ва уни ўраб турувчи капсуладан иборат буйрак таначаси (коптокчаси).

  2. Нефроннинг проксимал бўлими.

  3. Нефрон (Генли) қовузлоғи.

  4. Нефроннинг дистал бўлими.

Бир неча нефронларнинг дистал бўлимлари қўшилиб, бир йиғув найига, йиғув найлари ўзаро бирлашиб йириклашади ва буйрак косачаларига очилади.
Буйракда икки хил нефронлар фарқ қилинади. Биринчи хили деярли пўстлоқ моддасида жойлашади — буларни пўстлоқ нефронлари дейилади ва улар нозик бўлимларининг қисқа бўлиши билан характерланади; иккинчи хили — юкстамедулляр (мия моддаси ёнидаги) нефронлардир.
Юкстамедулляр нефроннинг буйрак таначалари магиз мода яқинида жойлашади. Юкстамедулляр нефронларнинг бўлимлари узун бўлиб, буйрак сўрғичларига бориб етади.
Пўстлоқ ва юкстамедулляр нефронларнинг ўзаро нисбати 5:1 дан иборат.
Буйрак таначаси капиллярлар коптокчаси ва Шумлянский — Боумен капсуласининг (париетал ва висцерал) варақларидан иборат.
Капиллярлар коптокчаси олиб келувчи ва олиб кетувчи артериолалар орасида жойлашган капиллярларнинг ажойиб тўридан иборат. Капиллярлар девори эндотелий ҳужайраси ва унинг остида ётувчи базал мембранадан тузилган. Ҳужайра танасида кўп миқдорда фенестралар ва тешиклар (7 нм) бўлиши билан фарқланади. Шу тешиклар орқали фильтрация вақтида турли моддалар қондан капсула бўшлиғига ўтади.
Қон капиллярларининг базал мембранаси уч қаватлилиги (ўрта — электрон зич, ички ва ташқи — электрон оч) ва узлуксизлиги билан характерланади. Базал мембрананинг қалинлиги ўзгарувчан бўлиб, ёш улғайиши билан ҳар хил патологик ҳолатларда қалинлашади. Базал мембрананинг таркибий қисмлари эндотелий ва капсула висцерал варағининг ҳужайралари цитоплазмасида синтез қилинади. Базал мембрана диаметри 6—7 нм ли гемоглобин таначаларини ўтказиб юборади. Шунга кўра базал мембранада — диаметри 10 нм дан кичик, аммо 6 нм дан катта-роқ кўп сонли каналчалар бор деса бўлади. Базал мембрана манфий зарядга эга.
Буйракнинг Шумлянский — Боумен капсуласи висцерал, париетал варақлардан ва капсула бўшлиғидан иборат.
Капсуланинг висцерал варағи ясси эпителий ҳужайралари— подоцитлар билан қопланган. Подоцитлар бир оз чўзилган нотўғри шаклга эга. Ҳужайра танасидан катта узун ўсимталар цитотрабекулалар (ҳар бир ҳужайрадан 2—3 тадан) чиқиб, улар (цитотрабекулалар) капиллярларига яқинлашиб, кичик ўсимта — цитопедикулаларга бўлиниб кетади.
Бир подоцитдан ёнма-ён ўтувчи 2—3 та капиллярга ўсимталар йўналади. Цитопедикулалар капиллярнинг базал мембранасига тегиб турувчи ва охирги бир оз йўғонлашган ингичка цилиндр шаклидаги ҳосиладир. Цитопедикулалар орасидаги бўшлиқлар— тирқишлар бўлиб, улар нисбатан бир хил (30—50 нм) ўлчамларга эга. Ҳужайраларнинг асосий таркибий қисмлари подоцит танасида ва йирик ўсимталари (цитотрабекулалари)да жойлашган бўлади. Ядро ҳужайранинг узун ўқи бўйлаб бир оз чўзилган. Ядро қобиғида тешиклар кўп бўлиб, юзаси нотекис-дир. Юқорида келтирилган 3 тузилма: капиллярлар тўрининг эндотелий ҳужайралари, Шумлянский — Боумен капсуласи ички варағининг подоцит ҳужайралар ва улар орасида жойлашган уч қаватли базал мембрана фильтрацион барьер ҳосил қилади. Шу барьер орқали капсула бўшлиғига қон плазмасининг таркибий қисмлари ўтиб бирламчи сийдикни ҳосил қилади. Фильтрацион барьер қон шаклли элементларини ва қон плазмасининг йирик оқсилларини, иммун таначаларни, фибриноген ва бошқаларни ўтказмайди. Бу барьер орқали катталиги 7 нм кичик бўлган моддалар ўтади. Баъзи буйрак касал-ликларида (масалан, нефрит касаллигида) қон шаклли элементлари бемор сийдигида учраши мумкин.






Download 3.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling