Статик аниқ ясси фермаларни қЎЗҒалмас юкларга ҳисоблаш


Download 10.16 Kb.
bet1/6
Sana14.04.2023
Hajmi10.16 Kb.
#1356711
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-maruza


Маъруза 7,8

СТАТИК АНИҚ ЯССИ ФЕРМАЛАРНИ ҚЎЗҒАЛМАС ЮКЛАРГА ҲИСОБЛАШ
Режа:


1. Фермалар тўғрисида тушунчалар.
2. Фермаларнинг турлари.
3. Фермаларни қўзғалмас юклар таъсирига ҳисоблаш.


1. Фермалар тўғрисида тушунчалар.


Бикр тугунлари шарнирлар билан алмаштирилишидан ҳосил қилинган геометрик ўзгармас стерженли системаларга фермалар деб аталади.
Амалда, фермаларни стерженлари ўзаро бикр бириктирилган бўлади (8.1-расм, а). Масалан, м е т а л л ф е р м а стерженлари ўзаро пайвандланган ёки болтлар ёрдамида бириктирилган, т е м и р б е т о н ф е р м а л а р бутунлигича тайёрланган бўлади. Ё ғ о ч ф е р м а стерженлари ўзаро елимланган ёки болтлар орқали бириктирилади. Лекин, фермаларни ҳисоблашда бикр тугунлар идеал шарнирлар билан алмаштирилади (8.1-расм, б). Ферма стерженлари тўғри чизиқли, ташқи юклар тугунларга қўйилган деб қаралади. Бу ҳолда ферма стерженлари фақат чўзилиш ёки сиқилишга ишлайди.
Маълумки, стерженлар шарнирлар ёрдамида ўзаро бириктирилган бўлиб, унга кўнгдаланг кучлар таъсир бўлмаса, бундай стерженларда эгувчи момент нолга тенг бўлади. Бироқ амалда, ферма элементларида эгувчи момент ҳосил бўлади. Бу момент миқдори бўйлама кучларга нисбатан жуда кичик бўлгани учун ҳисобга олинмайди. Шунинг учун ҳам ферманинг бикр тугунлари шарнирлар ёрдамида алмаштирилади.
Стерженларнинг учларини туташтирувчи шарнир тугун деб аталади. Ферма контурининг юқориги қисмини ташкил этувчи стерженлар бирикмаси ю қ о р и б е л б о ғ, унинг пастки элементлари бирикмаси эса п а с т к и б е л б о ғ дейилади. Юқориги ва пастки белбоғларни туташтирувчи вертикал ва оғма элементлар ферманинг п а н ж а р а с и н и ҳосил қилади. Панжаранинг вертикал элементлари у с т у н ва оғма жойлашган элементлари ҳ о в о н лар дейилади. Ферманинг икки тугуни ораси п а н е л ь дейилади. Панель оралиги d билан белгиланади. Ферманинг таянчлари орасидаги масофа оралиқ ёки пролет деб аталади ва билан белгиланади. Ферма геометрик ўзгармас бўлиши учун, стерженлари билан тугунлари орасидаги боғланишни аниқлаймиз. Иншоотларнинг кинематик таҳлилида келтирилган таърифга асосан, система геометрик ўзгармас, статик аниқ бўлиши учун унинг эркинлик даражаси нолга тенг бўлиши керак, яъни


W = 2Т - С – СТ = 0


бу ердан статик аник фермаларни таянч стерженлари сони СТ = 3 эканлигини хисобга олсак,
С = 2Т- СТ = 2Т – 3 (6.1)


Демак, геометрик ўзгармас ва статик аниқ ферма тузиш учун (6.1) шарт бажарилиши зарур. Ушбу (6.1) формула зарурий шарт бўлиб, етарли бўла олмайди. Етарли шарт бажарилиши учун ферма тузилишининг геометрик ўзгармаслигини текшириш керак.


Агар учбурчак шаклидаги стержен-шарнирли бирикмага ҳар бир кейинги шарнир бир тўғри чизиқда ётмаган икки стержен ёрдамида уланган бўлса, ҳосил бўлган ферма геометрик ўзгармас ферма дейилади.



Download 10.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling