Термиз туманлараро Маъмурий ишлари буйича судига


Download 18.23 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi18.23 Kb.
#1027980
Bog'liq
mamur sud ariza


Термиз туманлараро


Маъмурий ишлари буйича судига.

Аризачи: Ўрозалиев Шамсиддин Нормаматович.


Шеробод туман «Чуқуркўл»
махалласида яшайди. Тел. 978088149
Жавобгар. Сурхондарё вилоят ҳокимияти
Термиз шаҳри. Ат. Термизий кўчаси
1-уй. Тел. 224 00 15..
А Р И З А
(Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 февралдаги 126-8-0-Q/22-сонли қарорини хақиқий эмас деб топиш тўгрисида)

Ушбу аризани ёзишимдан мақсад сиздан хуқуқий манфаатларимни химоя қилиш учун адолот истаб мурожад қилмоқдаман.


Шеробод туман ҳокимининг 2021 йил 7 июль кунидаги 20-8-119-Q/21-сонли қарорига асосан менга Шеробод туман “Гулчинор” маҳалласи худудидан туман ҳокимининг заҳирасида бўлган,қишлоқ хўжалиги харитасининг 345-дала контуридаги 0,80 га ер майдони вактинча фойдаланиб, илдизбоб мевали ва манзарали дарахтлар экиб, ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш учун ажратиб берилган эди. Шеробод туман ҳокимининг ушбу қарори Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 февралдаги 126-8-0-Q/22-сонли қарори биланз бекор қилинган.
Сурхондарё вилоят ҳокимининг ушбу қарорининг кабул қилинишига ушбу ер майдонларига хеч қандай бир алоқаси бўлмаган Шеробод туман “Чуқуркўл” маҳалласида яшовчи Алиқулов Феруз исмли шахснинг вилоят ҳокимиятига ёзган шикояти асос қилиб олинган бўлиб, у ўз аризасида низолашилаётган ушбу ер майдонлари яъни 345-дала контуридаги 0,80 га ер майдони “Шеробод Агропилла” МЧЖ корхонасига тегишли эканлиги,мазкур корхона шу ерларни унга тут дарахтлари экиб, пилла етиштириш учун ажратиб берганлигини важ қилиб кўрсатиб, вилоят ҳокимиятини алдаб,ёлғон маълумотларни киритиб шикоят ёзган.
Шеробод туман прокуратураси ва Кадастр агентлиги Шеробод туман бўлими ходимлари томонидан ушбу ҳолатлар текшириб чиқилганида ушбу 345-контурдаги 0,80 га ер майдони “Шеробод Агропилла” МЧЖга ажратиб берилмаганлиги, мазкур корхона раҳбари З. Қориев ушбу ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 2022 йил 2 январь (байрам дам олиш куни) ўзининг таниши Алиқулов Ферузнинг укаси Авазов Жўшқин ва келини Тўхташева Азизага ноқонуний равишда шартнома тузиб, шу ерлардан фойдаланиш учун уларга рухсат бериб кўйганлиги аниқланди. Шу ҳолатлар бўйича “Шеробод Агропилла” МЧЖ рахбари З.Қораев Кадастр агентлиги Шеробод туман бўлими томонидан 2022 йил 29 апрелда ЎзР. МЖтК нинг 60-моддасининг 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга 13.500.000 сўм жарима солинган. Бундан ташқари З. Қораевнинг ерга оид бўлган ҳужжатларни сохталаштирганлиги факти бўйича Шеробод туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан текширув ишлари олиб борилаяпди.
Сурхондарё вилоят ҳокимияти эса фуқаро Ф. Алиқуловнинг қуруқ бир бўхтондан иборат бўлган шикоят хатининг қанчалик асосли эканлигини текшириб ҳам қўрмасдан ва Шеробод туман ҳокимияти,Кадастр агентлиги бўлими ва бошқа мутасади идораларнинг хулосасини олмасдан туриб хамда бу ишлар туғрисида уларни хабардор ҳам қилмасдан туриб Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ходими М. Абдирахмонов исмли шахснинг 2022 йил 9 февралдаги нохолисона тарзда берган хулосасини олиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул килган. Ушбу хулосада бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи М. Абдирахмонов деб имзо қўйилган, лекин айна ўша пайтларда М. Абдирахмонов исмли шахс бошқарма бошлиғи лавозимида ишламаган экан. Бу ерда “Шеробод агропилла” МЧЖ рахбари З. Қораев ва унинг ҳамтовоғи Ф. Алиқуловлар вилоят ҳокимиятида ишлайдиган таниш-билишларини ишга солиб, сохта ҳужжатлар билан вилоят ҳокимиятини чалғитиб, ўзларининг манфаатларига мос келадиган қарорни чиқариб олишга эришганлар.
Алиқулов Феруз эса гарчан шу ерларга эгалик қилиш учун хеч қандай ҳуқуқ ва ваколати бўмаса хам бизга нисбатан зўровонлик қилиб, бизнинг шу ерларда ишлашимизга тўсқинлик қилиб, биз эккан экин махсулотларини хам куч ишлатиб олиб кўяпди. Шулар жумласидан Ф. Алиқулов, 2021 йил 7 июль куни акам Жўраев Файзулло менга ажратиб берилган ер майдонида ишлаб турган пайтида сен нима сабабдан менга тегишли бўлган ерда ўралашиб юрибсан, бу ердан чиқиб кет деб уни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.. Мен шу воқеадан хабар топиб, шу ерга етиб келиб, жанжални тухтатишга ҳаракат қилганимда у мени ҳам ҳар хил уятли сўлар билан ҳақорат қилиб ташлади.
Ф.Алиқулов ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳаракатлари учун Жиноят ишлари бўйича шеробод туман судинининг 2021 йил 15 октябрь кунидаги қарори билан ЎзР. МЖтК нинг 41 моддаси ва 60-моддасининг 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга 1715000 (бир миллион етти юз ўн беш минг) сўм миқдорида жарима солинган.
Ф. Алиқулов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил 19 декабрь куни соат 11:30 лар чамасида акам Жўраев Файзулло ўзимизга тегишли бўлган ер майдонида ишлаб турган пайтида гарчан у болаликдан 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамасдан ҳеч бир сабабсиз равишда уни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўлидаги таёқ билан дуч келган жойларига уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ф.Алиқулов ўзининг бу ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддасининг 2-қисми ва 140-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг 2022 йил 2 апрелдаги ҳукми билан унга 1 (бир) йил муддатга ахлок тузатиш ишларига жалб қилиш жазоси тайинланган.
Мен оила аъзоларимиз билан биргаликда туман ҳокимияти томонидан ажратиб берилган шу ер майдонига ишлов бериб, бир неча туб тарахтар экиб ва бошқа экинлар экиб ерни ободонлаштириб келаяпман. Бу ишларни амалга ошириш учун оила аъзоларимиз жуда кўп миқдорда пул сарфлаб харажат қилганмиз. Ҳозирги пайтда эса ердан ажралиб қолиб, жуда кўп миқдорда моддий зарар кўраяпмиз. Бу зарарларни ким коплаб беради?
Баён этилганларга кўра Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 февралдаги 126-8-0-Q/22-сонли қарорини хақиқий эмас деб топишларингизни С Ў Р А Й М А Н.

Илова: Аризанинг нусхаси жавобгарга юборилганлиги тўғрисида квитанса, давлат божи ва почта харажатлари тулланганлиги тўғрисидаги квитанциялар, паспорт ксериокопияси, вилоят ва туман хокими қарорларининг нусхалари, туман прокуратурасининг жавоб хати, кадастр агентлиги Шеробод бўлимининг маълумотномаси,Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошкармасининг ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг хулосалари, Ж. Авазов ва А. Тўхташеваларнинг паспортларининг ксериокопиялари ва улар билан “Шеробод Агропилла” МЧЖ ўртасида ерни ижарага бериш шартномаларининг нусхалари.Ф. Алиқуловнинг шикояти.


Даъвогар____________ Ш. Ўрозалиев.
Download 18.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling