Тикка режалаштириш усуллари


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana16.09.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1679587
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-амалий вертикал режалаштириш усуллари



Тикка режалаштириш усуллари 
 
Тикка режалаштиришнинг асосий 3 та усули мавжуд: 
• бўйлама ва кўндаланг профиллар (қизил профил) усули; 
• лойиҳа горизонтлари (қизил горизонтлар) усули; 
• графо - аналитик усул. 
Бўйлама ва кўндаланг профиллар (қизил профил) усули - лойиҳа 
қилинаётган рельефнинг хусусиятли жойларидан турли йўналишлар бўйича 
тўғри чизиқлар ўтказиб, тўрларга бўлинади. Тўрдаги ҳар бир тўғри чизиқ учун 
алоҳида қирқим - профиллар қурилади. Бунда профиллар сони қанча кўп 
бўлса, жой ҳақида шунча аниқ маълумот тўпланади. Жойнинг ва профилнинг 
масштаблари ер сатҳини қайси мақсад учун ишлатилишига қараб танланади. 
Бу усулда тикка режалаштириш маълум кетма - кетликка риоя қилган ҳолда 
амалга оширилади. Дастлаб, режадаги жой турли йўналишдаги чизиқлар 
орқали тўрларга бўлиниб чиқилади; кейин эса турли йўналишлар бўйича 
бўйлама ва кўндаланг профиллар чизилади. Профилларда лойиҳа чизиқлари 
чизилади. Лойиҳа профиллари кесишган нуқталар баландликлари бўйича бир 
- бирига боғланиб, мослаштирилади ва ниҳоят қазиб чиқариладиган ва 
суриладиган тупроқ ҳажми ҳисоблаб чиқилади. 
Тупроқ ҳажмининг фарқи минимал бўлиши таъминланади.
Одатда профиллар турли катталикдаги тўртбурчак ёки квадратлар 
бўйича бўлинади, уларнинг ўлчовлари эса тикка режа лойиҳасининг босқичи, 
жойи ҳамда унинг қайси мақсадда фойдаланишига ва табиий рельеф 
кесишганлигига боғлиқ. 
Квадратлар томони кичик майдонлар учун 20-40 ёки 50 м, катта 
майдонлар учун эса 100-120 м га тенг қилиб олинади. Шаҳар ёки туман 
ҳудудининг тикка режаси ишланаётганда профил кўчанинг ўқлари бўйлаб 
чизилади. Кўчанинг профилини қуриш шу усулнинг хусусий ҳоли деб 
қаралади. Бунда йўлнинг асосий ўқи ва ҳар бир пикети (маълум оралиқ) учун 
алоҳида кўндаланг профиллар қурилади (2.7 - расм). 


Шартли белгилар: 
2.7 – расм. Профиллар (қизил профил) усули асосида тикка 
режалаштириш лойиҳаси. 
1- хусусиятли нуқталар; 2 – грунт суриладиган майдон; 3 – шундай 
тўкиладиган жой; 4 – мавжуд рельеф чизиғи; 5 – шундай лойиҳа чизиғи; х –
ишчи белги; у – шундай лойиҳа белгиси; z – шундай табиий рельеф белгиси.


2.8 – расм. Қизил горизонталлар усули бўйича тикка лойиҳалаш.
а – майдон бўйлаб; б – кўча бўйлаб; 1 – мавжуд горизонталлар; 2 – 
лойиҳаланаётган горизонталлар; 3 – тиргак девор; 4 - табиий сатҳ; 5 – лойиҳа 
сатҳи. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling