Тошкент ахборот технологиялари университети «ахборот хавфсизлиги» факультети «криптология» кафедраси


Download 442 Kb.
bet1/6
Sana13.06.2020
Hajmi442 Kb.
#118606
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Курс иши (НАЪМУНА)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ


«АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ» ФАКУЛЬТЕТИ

«КРИПТОЛОГИЯ » КАФЕДРАСИ
«Криптография усуллари» фанидан

КУРС ИШИ

Мавзу: «Ассимметрик шифрлаш алгоритмлари ва уларнинг ҳимоялаш масалаларини ечишда қўлланилиши»

Бажарди: 218-14 гуруҳ талабаси

А.А.Абдуллаев


Текширди: З.Т.Худойқулов

Тошкент - 2019

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Факультет Ахборот хавфсизлиги

Кафедра Криптология



«ТАСДИҚЛАЙМАН»

«Криптология» кафеда мудири

Худойқулов З.Т._______

«_____» _______ 2019 й.


Битирув ишини бажаришга
ТОПШИРИҚ

Абдулла Абдуллаев Абдуллаевич

(фамилия, исми, отасини исми)



1. Курс иши мавзуси: Ассимметрик шифрлаш алгоритмлари ва уларнинг ҳимоялаш масалаларини ечишда қўлланилиши

2. Кафедра қарори билан тасдиқланган: «___» ______ 201 й.

3. Ишни тўлиқ бажариш учун берилган вақт: 01.10.2019

4. Ишнинг бошланғич маълумотлари: Мавзуга доир илмий - техник адабиётлар, Интернет маълумотлари

5. Ҳисоб тушунтириш матни мундарижаси (ишни бажаришдаги масалалар рўйхати)

Кириш

1. Ассиметрик шифрлаш алгоритмларини яратиш усуллари

2. Ассиметрик шифрлаш усулларини ахборотни ҳимоялашда фойдаланиш

Хулоса
6. График материаллар рўйхати: Microsoft Office Power Point 2007 иловасида тайёрланган презентация слайдлари

7. Топшириқ берилган кун 01.09.2019 й.

Раҳбар _____________________

(имзо)
Топшириқни олди __________________

(имзо)


МУНДАРИЖА

Кириш .........................................................................................................

6

1. Назарий қисм. Ассиметрик шифрлаш алгоритмларини яратиш усуллари.......................................................................................


9

    1. Ахборотнинг криптографик ҳимояси.................................

9

    1. Ассиметрик шифрлаш алгоритмлари яратиш усуллари....

12

1.2.1. Муаммо тури бўйича ассимметрик криптотизимлар таснифи......................................................

12


1.2.2. Катта сонни туб кўпайтувчиларга ажратиш ва дискрет логарифмлаш муаммосига асосланган шифрлаш усуллари .................................................................................

17


1.2.3. Эллиптик эгри чизиқ ва параметрли алгебра муаммосига асосланган шифрлаш усуллари .....................

25


2. Асосий қисм. Ассиметрик шифрлаш усулларини ахборотни ҳимоялашда фойдаланиш .......................................................................


29

    1. Ахборотни махфийлигини таъминлаш ...............................

29

    1. ЭРИ алгоритмларида фойдаланиш ......................................

30

    1. Криптографик протоколларда фойдаланиш .......................

35

    1. Ассиметрик шифрлаш усулларини ахборот хавфсизлигини таъминлашда фойдаланиш таҳлили ........

47


Хулоса .........................................................................................................

59

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ....................................................

60

Илова ...........................................................................................................

61


Кириш

Аxборот ва коммуникация теxнологиялари, маълумотларни узатиш тармоқларининг ривожланиши ҳозирги кунда бизларга кўпгина қулайликлар ва янгиликларни тақдим этмоқда. Лекин шу билан бирга маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланиш хажмининг ортиши уни xавфсизлигини таъминлаш борасида қийинчиликларни юзага келтирмокда. Маълумотларни узатиш тармоқларида аxборот xавфсизлигини таъминлашнинг асосий масалаларидан бири бу аxборот xавфсизлигини таҳлил килиш масаласидир.

Ҳозирги кунда дунё мамлакатларида ва Ўзбекистон ҳудудида аxборот теxнологиялари сохасида жуда ҳам тезлик билан ривожланиш бормокда. Кундан кунга ривожланиш бор экан, турли xилда тартиб бузарликлар содир бўлади. Натижада жиноятга йўл кўйилади, бу жиноятчилик компъютер жиноятчилиги деб ҳам юритилади. Бу жиноятчиларга қарши бутун дунё бўйлаб кураш олиб борилмокда, шу катори Ўзбекистон Республикасида ҳам. Афсуски бу ҳаракатлар ўз натижасини тўлаконли равишда оқлай олганича йўк. Чунки замоновий теxникалар билан таминланган компъютер жиноятчилари кўпчилик жойларда ўз устунлиги билан олдинда бормоқда. Маълумотларни узатиш тармоқларида аxборот xавфсизлигини таъминлашнинг асосий масалаларидан бири бу аxборот xавфсизлигини таҳлил қилиш масаласидир.

Аxборот xавфсизлигини xукукий таъминлашнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормалари, “Аxборотлаштириш тўғрисида”ги қонун, “Электрон ракамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги бир қатор қонунларда кўзда тутилган моддалар ташкил этади.

1993-йил 7-майда қабул қилинган “Аxборотлаштириш тўғрисида”ги қонун 2003-йил 11-декабрда Олий Мажлиснинг сессиясида кайта кўриб чиқилган ва у 23 моддадан иборат. Бу қонунга кўра аxборот ресурслари ва аxборот тизимларининг теxника воситаларини сертификатлаштириш, аxборот тизимларининг тармоқлараро боғланишини амалга ошириш, аxборот ресурслари ва аxборот тизимларини мухофаза қилиш, xалқаро аxборот тармоқларидаги уланишни амалга ошириш, низоларни хал этиш, аxборотлаштириш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган [1].

Аxборот xавфсизлиги назарда тутилган қонунлардан яна бири бу “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонундир. Бу қонун 2003-йил 11-декабрда Олий Мажлис сессиясида қабул қилинган бўлиб, у 22 моддани ўз ичига олади [2].

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун билан биргаликда Олий Мажлис сессиясида “Электрон хужжат айланиши тўғрисида”ги қонун хам қабул килинди.

Ҳозирги кунга қадар ахборот хавфсизлигини таъминлашда энг ишончли воситалардан бири ахборотни криптографик муҳофазалаш воситалари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик муҳофазасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ-614–сон қарорининг асосий вазифаларидан бири ахборотнинг криптографик муҳофазаси соҳасида юқори даражадаги криптографик алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.

Ахборот хавфсизлигини таъминлашда криптографик тизимлар муҳим аҳамиятга эга. Криптографик алгоритмлар маълумотлар бутунлигини, махфийлигини таъминлашда ва аутентификациялаш жараёнларини амалга оширишда фойдаланилади. Бу учта хусусиятни таъминлашда ассиметрик шифрлаш усуллари кенг қўлланилади. Ассиметрик шифрлаш усуллари маълумотларни ширфлашда, электрон рақамли имзо алгоритмларида ва аутентфикация протоколларининг ажралмас қисмидир.

Курс ишининг мақсади ва вазифалари: Ушбу ишнинг мақсади ассиметрик ширфлаш усулларини тадқиқ этиш ва уларни ҳимоя масаласини ечишда фойдаланишини ўрганиш, бу мақсадга эришишда қатор вазифалар қўйилди:


  • ахборотнинг криптографик усулларини таҳлил этиш;

  • ассиметрик шифрлаш усулларини яратиш асосларини таҳлил этиш;

  • ассиметрик шифрлаш усулларидан хавфсизликни таъминлашда фойдаланиш усулларини таҳлил этиш.

1. Назарий қисм. Ассиметрик шифрлаш алгоритмлари

    1. Ахборотнинг криптографик ҳимояси

Ҳозирги кунда ахборот ҳажмини, қийматини ортиши натижасида, уларни ҳимоялаш муаммоси кенгайиб боради. Ахборотнинг кўплаб ҳимоя усуллари мавжуд бўлиб, улар ичида криптография ўзининг бардошлиги ва ишончлиги билан ажралиб туради.

Криптология фани ўзаро қарама-қарши бўлган, криптография ва криптоанализ соҳаларидан иборат. Криптография янги алгоритларни яратиш ишлари билан шуғулланса, криптоанализ ушбу яратилган алгоритмни қанчалик даражага бардошли эканлиги текширади [3].

Ҳозирги замон криптографияси қуйидаги қисмлардан иборат (1.1-расм):



Group 32

1.1-расм. Криптографиянинг қисмлари



Симметрик шифрлаш тизимлари асосан маълумотни махфийлигини таъминлашда фойдаланилиб, улар маълумотни шифрлашда юқори тезликга эга. Симметрик шифрлаш усуллари очиқ маълумотдан фойдаланиш тартибига кўра оқимли ва блокли турларга ажратилади. Ушбу тизимлар маълумотларни шифрлаш ва дешифрлаш учун айнан бир калитдан фойдаланганлиги натижасида уларда калитларни тақсимлаш муаммоси мавжуд.

Ассиметрик ширфлаш тизимлари ўзида симметрик шифрлаш усулларида мавжуд муаммоларни бартараф этган (маълумотларни шифрлашда ва дешифрлашда алоҳида калитлардан фойдаланади).

Электрон рақамли имзо тизимлари маълумотни бутунлигини ва аутентификациясини таъминлашга қаратилган бўлиб, ассиметрик криптотизимлар ва хэш функциялардан фойдаланган ҳолда қурилади.

Калитларни бошқариш тизимлари қолган барча криптографик тизимлар учун керакли бўлган калитларни генерациялаш, уларни сақлаш ва тақсимлаш каби вазифаларни бажаради.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ахборотнинг криптографик ҳимояси уни махфийлик, бутунлик ва аутентификациялаш жараёнларида фойдаланалишини кўриш мумкин (1.2 - расм).



1.2-расм. Ахборотнинг криптографик ҳимояси

Симметрик шифрлаш усуллари маълумотларни шифрлашда қанчалик юқори тезлик ва бардошлиликга эга бўлмасин, уларда калитни алмашиниш муаммоси мавжуд. Қуйида ушбу муаммо келтирилган (1.3 – расм) [9].






Download 442 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling