Тошкент Давлат Транспорт Университети


Download 397.72 Kb.
bet1/11
Sana18.06.2023
Hajmi397.72 Kb.
#1588936
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
XURSHID UER2

Тошкент Давлат Транспорт Университети


Темир йўлдан фойдаланиш ишларини бошқариш”кафедраси
«Темир йўлдан фойдаланиш ишларини бошқариш” фанидан
“Участка станцияси ишини ташкил этиш” мавзусидаги курс лойиҳаси
Бажарди : TLT2 гурух талабаси
Xudoyberdiyev Xurshid

Текширди :Ibragimova .G.R


Тошкент 2023


КИРИШ

Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши бевосита темир йўллари билан боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда мустақилликка эришилгандан кейин темир йўл иншоотлари ва қурилмаларини ривожлантириш, яхшилашга тобора катта эътибор берилмоқда ва катта ҳажмдаги сармоялар ажратилмоқда.


Темир йўл тизимида темир йўл станциялари муҳим рол ўйнайди. Темир йўл станцияси деб, йўллари поездларни қабул қилиш, жўнатиш, ўзаро кесишув ва қувиб ўтиш амалларини, юкларни қабул қилиб олиш, бериш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш амалларини бажариш, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник амалларни бажаришга қодир бўлган алоҳида пунктга айтилади. Темир йўлларда поездлар ҳаракати жадвал асосида ташкил қилинади. Поездлар ҳаракат графиги темир йўллардан фойдаланиш бўйича барча ишларнинг режасини ифода этади ва ташишларни ташкил қилишнинг асоси бўлади. Поездларнинг жадвал асосида аниқ юришига станцияларда, локомотив ва вагон деполарида, тортиш нимстанцияларида, техник хизмат пунктларида, йўл дистанциялари ва темир йўлларнинг ҳаракат билан боғлиқ бошқа бўлинмаларида технологик жараёнларни бажариш билан эришилади. “Темир йўл станциялари тўғрисида”ги Низомга асосан Ўзбекистон Республикасида жойлашган темир йўл станциялари оралиқ, участка, саралаш, юк, йўловчи ва ҳалқаро кесишув станцияларига бўлинади.
Участка ва терма поездларни тузиш ва тарқатишга, вагонларнинг техник ёки назорат кўригини ўтказишга, юк ва багажни ортиш ва туширишга, йўловчиларни вагонларга чиқариш ва туширишга хизмат қилувчи станциялар участка станциялари деб номланади.Участка станцияларида асосан қуйидаги турдаги амаллар бажарилади: транзит қайта ишланмайдиган ва қисман қайта ишланувчи (кўп гуруҳли ва оғирлиги ўзгартирилувчи) поездларга ишлов бериш, яъни таркиблар техник ва тижорат кўриги, локомотивлар ва бригадаларни алмашиши ва вагонларни таркибдан ажратмай таъмирлаш. Вагон оқимларини қайта ишлаш кам миқдорда бажарилади ва асосан маҳаллий поездлар-участка, терма ва чиқарувчи поездларни тарқатиш ва тузиш билан чекланилади.
Ушбу курс ишида узел участка станциясига техник-фойдаланиш тавсиф берилади, топшириқ асосида станциянинг иш ҳажми ҳисобланади, станцияда поездлар ва маневр ҳаракат таркиблари билан бажариладиган амаллар, шу жумладан маҳаллий вагонлар билан ишлаш технологиясиишлаб чиқилади ва улар меъёрланади, иш ҳажмидан келиб чиқиб станция учун зарурий маневр локомотивлари сони ҳисобланади.



Download 397.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling