Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ҳамда замонавий касбларга ўргатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Download 27.79 Kb.
|
0. Қарор лойиҳаси печать
Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ҳамда замонавий касбларга ўргатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳозирги очиқлик сиёсати, чет эл инвестициялари ва янги корхоналарнинг ортиб бораётгани ёшларимизни замонавий билимлар ва хорижий тилларни ўрганишга ундаётгани ҳамда уларни мактабдан чет тилларини пухта ўзлаштириб, касб-ҳунарга қизиқишини ривожлантиришга бўлган интилишларини янада рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш заруриятини вужудга келтирмоқда. Мамлакатимизда 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да белгиланган устувор вазифалар, хусусан таълим-тарбия тизимини янги сифат босқичига олиб чиқишда мактаб таълими давомида ўқувчиларга битта касб ҳамда иккита хорижий тилни ўрганишларини ташкил этиш мақсадида: 1 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни мактаб таълими давомида иккита хорижий тилни ҳамда битта касб ўрганишларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2 Белгилаб қўйилсинки, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан мактабда иккинчи хорижий тилни ўқитиш йўлга қўйилади. Бунда: биринчи хорижий тилни 1-синфдан ҳамда иккинчи хорижий тилни 7-синфдан бошлаб ўқитилади; ўқувчиларга биринчи хорижий тилни 4-синфда А1 даражада, 11-синфда В1 даражада ҳамда иккинчи хорижий тилни 7-11-синф давомида А2 даражада ўзлаштириш талаби белгиланади; ўқув режани мақбуллаштириш ҳисобига 2 соатни 7-синфдан иккинчи хорижий тил ўқитишга ажратилади; маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда иккита хорижий тилни ўқитиш бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади; халқаро тажриба асосида ўқувчиларнинг хорижий тил билиш даражаси белгиланади; мактабларда иккинчи хорижий тилни ўқитиш учун ўқитувчиларни тайёрлаш ва мавжуд ўқитувчиларни малакасини ошириш дастури ишлаб чиқилади; инглиз тилига қайта тайёрлов курсларидан ўтган ва биринчи хорижий тили бошқа тил бўлган мутахассислар учун бепул тайёрлов курслари ташкил этилади. 3 2023-2027 йилларла иккинчи хорижий тил ўқитилиши жорий этиладиган умумий ўрта таълим мактабларининг прогноз кўрсаткичлари Download 27.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling