«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Бухоро – 2015 й. «Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар»


Download 1.98 Mb.
bet1/12
Sana24.06.2020
Hajmi1.98 Mb.
#121325
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Метрология лаб.ишлари


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ

БУХОРО ФИЛИАЛИ


«Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» кафедраси

«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма

Бухоро – 2015 й.

«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатрия ишлари учун услубий кўлланма СХ ва МИМ, ЭЭ ва ТЖваИЧАваБ таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.

Тузувчи: Катта ўқитувчи Ҳ.Ҳ.Олимов


Тақризчилар: ТИМИ Бухоро филиали. т.ф.н., доц. И.С.Ҳасанов

Бухоро давлат университети. т.ф.н., доц. И.И.Рахматов

Услубий кўрсатма «Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» кафедра мажлисида муҳокама қилинган ва тасдиқланган

(Баённома № 9. 27 май 2015 йил)

Услубий кўрсатма ТИМИ Бухоро филиали факультет кенгаши томонидан тасдиқланган ва Филиал ўқув-услубий Кенгашгакўриб чиқишга тавсия этилган.

№ 9 сонли мажлис баёни, 2015 йил 6 июнь.

Услубий кўрсатма Филиал ўқув – услубий Кенгашининг

2015 йил “16” июльда бўлиб ўтган 5- сонли мажлисида кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия этилган.

1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ

ДЕТАЛ ЎЛЧАМЛАРИНИ ШТАНГЕН ВА МИКРОИНСТРУМЕНТ

БИЛАН ЎЛЧАШ


ИШНИНГ МАҚСАДИ
Ўлчаш усуллари ва воситаларинг метрологик тавсифлари билан танишиш, ўлчов асбобларини созлаш ва ишлатишда амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
ИШНИНГ МАЗМУНИ
Штанген ва микроинструментларнинг метрологик тавсифларини аниқлаш.

Штанген ва микроинструмент билан детал ўлчамларини ўлчаш.

Ўлчов натижалари бўйича юзаларнинг шакл хатоликларини аниқлаш.

Талабага берилади. Штангенинструмент-штангенциркул, штангенглубиномер ва микроинструмент-микрометр, микрометрик глуномер, ҳамда учун мўлжалланган деталлар.
ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ
Штанген ва микроинструментларнинг метрологик тавсифлари.

Штангенциркул, штангенглубомер, микрометр ва микрометрик глубомерларнинг метрологик тавсифларини аниқланг ва уларнинг кўрсаткичларини берилган ҳисобот шаклидаги 1-жадвалига киритинг.



Детал юзалаларида шакл хатолиги мавжуд бўлганлиги сабабли ўлчов икки ўзаро перпендикуляр 1-1 ва 2-2 йўналишда, детал ўқига перпендикуяр бўлган уч 1-1, 2-2 ва 3-3 кесим бўйича амалга оширилади (1-расм).

1-расм
ШТАНГЕНЦИРКУЛ БИЛАН ДЕТАЛ ЎЛЧАМЛАРИНИ ЎЛЧАШ



Ўлчовни бажаришдан олдин нониус шкаласининг нул ҳолати текширилади.

Бунинг учуи штангенциркулнинг штангасидаги (3) ьўзцалувчи рамкани (4) котирувчи винтлар (5 ва 6) бўшатилган ҳолатда харакатга келтириб, штанга ва рамкадаги (1 ва 2) ўлчов юзалари бир-бири билан бириктирилади (2 - расм). Бу ҳолатда штангада жойлашган асосий шкаланинг нул чизици рамкадаги нониус шкаласинннг нул чизици билан мос келиши керак.



Детал ўлчамларини ўлчаш қабул қилинган тартиб асосида (1- расм) бажарилади.

Қотирувчи винтлар (5 ва 6) бўш бўлган холатда кўзцалувчи рамкани (4) штанга (3) бўйлаб ҳаракатга келтириб уларнинг ўлчов юзалари детал юзалари билан бириктирилади. Сўнгра винт (6) ёрдамида хомут (7) қотирилади ва гайка (8) билан кўзғалувчи рамкани микрометрик силжитиб асбобни ўлчов юзалари детал юзаси билан тўлик, туташтирилади. Рамканинг шу ҳолатини винт (5) ёрдамида қотириб, ўлчамнинг бутун қисмини нониус шкаласининг нул чизиғи бўйича асосий шкаласидан олинади. Каср қисмини эса асбобнинг аниқлик меъёрини инобатга олган ҳолда нониус шкаласининг асосий шкала билан мос тушган чизиғига қараб ҳисобланади. Шу йўсинда деталнинг ҳамма кўрсатилган ўлчовларини ўлчаб, 2 - жадвалга ёзинг.

МИКРОМЕТР БИЛАН ЎЛЧАШ

Ўлчовни бажаришдан олдин микрометрнинг кўрсаткичи бошланғич ҳолатга келтирилади. Шу мақсадда 0-25 мм ўлчов оралиққа мўлжалланган микрометрнинг тартарагини соат стрелкасига қарши йўналишда бураб, микровинтни силжитиш йўли билан унинг ўлчов юзаси (1) скобада (3) жойлаш­ган қўзгалмас стержен (2) юзаси билан бириктирилади (3- расм). Бу ҳолатда барабаннинг нул штрихи тананинг бўйпама чизиги бўйлаб мос тушиши ҳамда барабаннинг қия чеккасида тананинг нул штрихи кўриниши керак.

Бошқа турли ўлчов оралиқларга мўлжалланган микрометрларни бошланғич ҳолатга келтириш учун шу ўлчов асбобнинг комплектига кирувчи белгиланган стержен шаклидаги меъёридан фойдаланилади.

Микрометрни нул ҳолатига келтириш жараёнида унинг кўрсаткичи нотўғри бўлса, барабаннинг (4) микровинтга (1) нисбатан ҳолатини ўзгартириш зарур. Бунинг учун стопор (6) ёрдамида микровинт (1) колдирилади. Сўнгра гайкани (7) бўшатиб, барабанни микровинт билан илашишдан чиқазилади, барабан нул холатига келтирилади ва гайка (7) билан қотирилади, стопор (6) бўшатилади ва нул ҳолат қайта текширилади.



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling