Ўзбекистон республикаси халқ та


Download 40.46 Kb.
bet1/3
Sana22.12.2022
Hajmi40.46 Kb.
#1042819
  1   2   3
Bog'liq
Asosnoma S.B.Saidqulov (2)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАъЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти


Стажёр-тадқиқотчи Саидқулов Содиқжон Ботировичнинг
Умумтаълим мактабларининг бошқарув жараёнидаги муаммоларини ҳал қилишда менежментнинг ижтимоий-психологик усулларини қўллаш” мавзусидаги
13.00.07-Таълимда менежмент ихтисослиги бўйича
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини
олиш учун диссертатсия иши

АСОСНОМАСИ




Ихтисослик: 13.00.07 – Таълимда менежмент

Тошкент – 2022


Диссертатсия иши мавзусини танлаш бўйича
асоснома
Тадқиқотчининг фамилияси, исми-шарифи: Саидқулов Содиқжон Ботирович
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертатсия иши мавзуси:
“Умумтаълим мактабларининг бошқарув жараёнидаги муаммоларини ҳал қилишда менежментнинг ижтимоий-психологик усулларини қўллаш”
“ Применение социально-психологических методов управления при решении задач в процессе управления общеобразовательной школой ”
“Application of socio-psychological methods of management in solving problems in the process of managing a general education school”
Ихтисослик шифри ва номи: 13.00.07 – Таълимда менежмент
Диссертатсия иши бажарилаётган фан тармоғи: Педагогика
Диссертатсия иши бажариладиган ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили: А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, авлоний@.уз
Мавзунинг долзарблиги: Жаҳонда инсон омили ва капитали, қобилияти ва салоҳиятидан инновациялар жорий қилиш асосида самарали фойдаланиш, рақамли бошқарув тизими ва ахборот коммуникация воситалари шаклланаётган бир вақтда, бўлажак педагогларни касбга йўналтириш ва уни самарали бошқариш бўйича мутахассис-кадрлар тайёрлаш сифатининг пасайиб бориши оқибатида айрим давлатларнинг ривожланишдан ортда қолиши кузатилмоқда. Шу сабабдан, таълимнинг тинчлик ва тараққиёт йўлидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 24 январни “Халқаро таълим куни” деб эълон қилган. Бу ҳақдаги резолюция 2018 йил 3 декабрда қабул қилинган бўлиб ушбу кун бутун дунёда бешинчи бор нишонланмоқда.
“Таълим олиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи. У давлатларни барча учун бепул бошланғич таълим олишни таъминлашга чақиради” – дейилади Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 26-моддасида.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида таъкидланганидек: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳамда таълим тўғрисидаги бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши таълим мазмунини тубдан ўзгартирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 25-январдаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сон қарори халқ таълими тизимидаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш ва илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Шундай бўлсада, мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар илм-фан ва инновация соҳасида давлат бошқаруви механизмларини такомиллаштириш, илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантиришда шаффофликни ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда илм-фан ютуқлари ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда.
Республикамизда ўтказилган тадқиқотларнинг таҳлилларига кўра, мамлакатимизда фаолият юритаётган 10104 та мактаблардаги директорларнинг 1215 нафари (12%) ўз ишларидан қониқмаётганлигини билдиришган. Ушбу кўрсаткич тадқиқотда қатнашган ОЕСД давлатлари (Япония, Жанубий Африка, Эстония, Белгия) мактабларининг директорлари кўрсаткичлари (6%) дан нисбатан паст ҳисобланади.
Мактаб директорларининг, педагог ходимларнинг ишдаги стресс ҳолатига тушиши томонидан ҳам ОЕСД давлатлари ичида мамлакатимиз афсуски “юқори ўринларни” эгаллайди. Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, табиий ва инсон омиллари таъсирида келувчи ишдаги стрессларнинг энг кўпи ҳам айнан мактаб директорларига йўналтирилади. Ушбу омиллар ичида энг юқори кў֥рсаткични маъмурий ишлар (туман, шаҳар ХТБлари ва Вазирлик томонидан келадиган тез ўзгарувчи талаблар) ташкил этади.
Ўз иш жойини ва жамоасини “яхши иш жойи ва жамоа” деб ҳисобламайдиган мактаб раҳбарларимиз 3197 нафарни, агар танлаш имконияти берилса қайта мактаб раҳбари ёки педагогик фаолият соҳаларини танламаслигини эса жами иштирокчилардан 2771 нафари қўллаб-қувватлашган. Сўровномада қатнашган реcпондентларнинг 700 нафари жамиятда ҳеч қачон ўқитувчилик касби қадрланмаслигига ишонч билдиришган. Ушбу жавобларнинг аксарияти 45 ёшдан ошган педагоглар томонидан белгиланганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Шунингдек кейинги йилларда ўзбек мактаблари раҳбарларининг кўпчилик қисмини (29,8 %) ташкил этувчи 40-49 ёшгача бўлган директорлар имкони бўлса бошқа ишни танлар эдим деб, 50-59 ёшгача бўлган қисмида 46,9%, 30-39 ёшгача бўлганларнинг 48,4%, 30 ёшгача бўлган мактаб директорларининг эса 15,5% ўз касбини ўзгартирмоқчи эканлигини билдиришган.
Албатта ижтимоий-психологик муҳитнинг ижобий ҳолатда эмаслигига ҳамда юқорида келтириб ўтилган омилларнинг салбий таъсирида директорлар ўз касбларидан психологик тарафдан совиб бориши, жамоадаги ижтимоий- психологик муҳит яхши эмаслидан педагоглар жамоасини алмаштириш тўғрисида фикрда эканлиги, жамоа бошқарувида Халқ таълими вазирлиги, туман, шаҳар ва худудий таълим органларининг доимий ўзгарувчан талабларини бажариш, маъмурий ишнинг ниҳоятда ортиқчалиги ҳисобидан стресс ҳолатларининг кўпайиб бораётганлиги ва бошқалар мавзумизнинг долзарб эканлигини ўзида акс эттиради.
Шунингдек, адабиётларда келтирилган манбааларга таянсак, мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим тизимидаги замонавий ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Таълим тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясига мувофиқ бир қатор талаблар қўйилди. Улар ичида энг муҳимлари: ижтимоий-психологик диагностика, гуруҳлардаги ўзаро шахсий муносабатлар, таълим жараёнини ва ижтимоий ихтилофларни ҳамда стрессларни бошқариш, педагогик ходимларнинг касбий ва ижтимоий-психологик мослашуви муносабатлари масалаларидир. Бу нафақат таълим тизимидаги бошқарув муаммоларини, балки мактаб раҳбарлари томонидан бошқарувни такомиллаштириш ҳамда унинг услубларини амалиётга тадбиқ этиш, шунингдек, турли даражадаги раҳбарларнинг бошқарув фаолиятида муаммоларни олдиндан кўриш ва уларни ижобий ҳал этиш қобилиятларини шакллантиришни олға сурмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, диссертатсия мавзусини “Умумтаълим мактабларининг бошқарув жараёнидаги муаммоларини ҳал қилишда менежментнинг ижтимоий-психологик усулларини қўллаш” деб номладик.

Download 40.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling