Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети


Download 1 Mb.
Sana09.05.2020
Hajmi1 Mb.
#104409
Bog'liq
Биржа иши ишчи дастур 2019





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Фарғона давлат университети

Тасдиқланди”

Ўқув ишлари бўйича проректор

_______ Қ.Газиев


2019 йил “ 3 ” сентябр

Б И Р Ж А И Ш И


ФАНИНИНГ ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ


Таълим соҳаси:

230000

- Иқтисод










Таълим йўналиши:

5230100

- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Умумий ўқув соати - 52 соат
Шу жумладан:

Маъруза - 36 соат (VI-семестр)


Амалий машғулотлар - 36 соат (VI -семестр)
Мустақил таълим соати - 56 соат (VI -семестр)
Фарғона – 2019

Фаннинг ишчи ўқув дастури Фарғона давлат университетининг 2019 йил “3” 09 даги 1-сонли буйруғи (буйруқнинг 2-сонли иловаси) билан тасдиқланган “Биржа иши” фани муваққат фан дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.




Тузувчи:

Г.Хонкелдиева - Фарғона давлат университети

“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси

доценти, иқтисод фанлари доктори



Тақризчилар:
М.Адҳамов - Фарғона давлат университети

“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси

профессори, иқтисод фанлари доктори
З.Таджибаев - “Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси

доценти, иқтисод фанлари номзоди


Ижтимоий-иқтисодий

факультет декани:

2019 йил “30” 08 _______________ Д.Хакимов

(имзо)


“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси

мудири:


2019 йил “26” 08 _______________ Н.Олимова

(имзо)



  1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар

“Биржа иши” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.



Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  • биржа фаолиятининг шаклланиши ва тарихи, биржа ва ярмаркаларнинг ривожланиши, улар фаолиятини ташкил этиш ва бошқарув маданияти, биржа ишини ташкил этишнинг мазмун ва моҳияти, биржа ва ярмаркаларда савдо қилиш қонунлари ва тамойиллари, биржаларда фаолият юритиш усуллари, биржалар фаолияти самарадорлигини ошириш асосларини белгилаш тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • биржа савдолари объекти ва субъектларини ёритувчи назарияларни таснифлаш, замонавий бозор қонунлари ва тамойилларини қўллай билиши, биржа фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг илмий услубларини, уларнинг самарадорлигини ошириш асосларини белгилашни ва татбиқ этишни, моддий ресурс тушунчаси моҳиятини ва турларини аниқлаш ҳамда савдо усулларини белгилай олиш, биржа ва ярмаркаларда савдоларнинг бошқарув моҳиятини ва аҳамиятини асослаб беришни билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • биржалар фаолиятида электрон савдо усулларини қўллай олиш, биржа савдоларини ташкил этиш ва бошқариш, биржа ва ярмарка савдолари қонунлари ва тамойилларини татбиқ этиш, брокерлик вазифаларини бажариш, биржа котировкаларини таҳлил қилиш, чет давлатлар биржаларидаги котировкаларни таққослама таҳлил қилиш, савдоларда дилерлик ва маклерлик вазифаларини бажариш, биржа савдоларига маҳсулотларни олиб чиқиш усулларини қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.




  1. Маъруза машғулотлари

1-жадвал



Маърузалар мавзулари

Дарс соатлари ҳажми

1.

Биржаларнинг иқтисодий моҳияти

2

2.

Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолияти

4

3.

Биржалар: бошқарув органлари ва функционал воситачилар

4

4.

Биржа статистикаси кўрсаткичлари

4

5.

Биржа савдосини ташкил қилиш

4

6.

Биржа битимлари ва уларнинг турлари

2

7.

Фьючерс савдоси асослари

2

8.

Фонд биржаси

2

9.

Брокерлар ва брокерлик идоралари

2

10.

Биржа бозорида клиринг ва ҳисоб-китоблар

2

11.

Биржа савдосида рисклар ва уларни баҳолаш мезонлари

2

12.

Валюта биржалари

2

13.

Халқаро биржа марказлари

2

14.

Биржа фаолиятини автоматлаштириш

2

Жами

36 соат

Маъруза машғулотлари мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда академик гуруҳлар оқими учун ўтилади.




  1. Амалий машғулотлар

2-жадвал



Амалий машғулотлар мавзулари

Дарс соатлари ҳажми

1.

Биржаларнинг иқтисодий моҳияти

2

2.

Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолияти

4

3.

Биржалар: бошқарув органлари ва функционал воситачилар

4

4.

Биржа статистикаси кўрсаткичлари

4

5.

Биржа савдосини ташкил қилиш

4

6.

Биржа битимлари ва уларнинг турлари

2

7.

Фьючерс савдоси асослари

2

8.

Фонд биржаси

2

9.

Брокерлар ва брокерлик идоралари

2

10.

Биржа бозорида клиринг ва ҳисоб-китоблар

2

11.

Биржа савдосида рисклар ва уларни баҳолаш мезонлари

2

12.

Валюта биржалари

2

13.

Халқаро биржа марказлари

2

14.

Биржа фаолиятини автоматлаштириш

2

Жами

36 соат

Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда ҳар бир академик гуруҳга алоҳида ўтилади. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилади, “Кейс-стади” технологияси ишлатилади, кейслар мазмуни ўқитувчи томонидан белгиланади. Кўргазмали материаллар ва ахборотлар мультимедиа қурилмалари ёрдамида узатилади.




  1. Мустақил таълим

3-жадвал



Мустақил таълим мавзулари

Дарс соатлари ҳажми

1.

Биржаларнинг иқтисодий моҳияти

4

2.

Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолияти

4

3.

Биржалар: бошқарув органлари ва функционал воситачилар

4

4.

Биржа статистикаси кўрсаткичлари

4

5.

Биржа савдосини ташкил қилиш

4

6.

Биржа битимлари ва уларнинг турлари

4

7.

Фьючерс савдоси асослари

4

8.

Фонд биржаси

4

9.

Брокерлар ва брокерлик идоралари

4

10.

Биржа бозорида клиринг ва ҳисоб-китоблар

4

11.

Биржа савдосида рисклар ва уларни баҳолаш мезонлари

4

12.

Валюта биржалари

4

13.

Халқаро биржа марказлари

4

14.

Биржа фаолиятини автоматлаштириш

4

Жами

56соат

Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрланади ва уни тақдимоти ташкил қилинади, мавзулар бўйича конспектлар қилинади ва мавзу доирасида суҳбатлашилади.


Фан бўйича курс иши. Фан бўйича курс иши белгиланмаган.


  1. Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва

назорат қилиш мезонлари

Баҳолаш усуллари

Экспресс тестлар, ёзма ишлар, оғзаки сўров, тақдимотлар

Баҳолаш мезонлари

86-100 балл – “аъло”

  • фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштира олиш;

  • фанга оид кўрсаткичларни иқтисодий таҳлил қилишда ижодий фикрлай олиш;

  • ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш;

  • меҳнат муносабатларига оид таҳлилий натижаларни тўғри акс эттира олиш;

  • ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга тўла баҳо бериш;

  • таҳлил натижалари асосида вазиятга тўғри ва холисона баҳо бериш;

  • ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараён тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

  • ўрганилаётган жараёнларни аналитик жадваллар орқали таҳлил этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.

71-85 балл – “яхши”

  • ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш;

  • таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш;

  • ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараён тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

  • ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга тўла баҳо бериш;

  • ўрганилаётган жараёнларни жадваллар орқали таҳлил этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.

55-70 балл – “қониқарли”

  • ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларга тўла баҳо бериш;

  • ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараён тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;

  • ўрганилаётган жараёнларни аналитик жадваллар орқали таҳлил қилиш.

0-54 балл – “қониқарсиз”

  • ўтилган фаннинг назарий ва услубий асосларини билмаслик;

  • иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни таҳлил этиш бўйича тасаввурга эга эмаслик;

  • ўрганилаётган жараёнларга иқтисодий усулларни қўллай олмаслик.




Рейтинг баҳолаш турлари

Максимал балл

Ўтказиш вақти




Жорий назорат:

35 балл




машғулотларда фаоллиги, мунтазам равишда конспект юритиши учун

5

Семестр давомида

мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши

10

амалий машғулотларда фаоллиги, саволларга тўғри жавоб берганлиги, амалий топшириқларни бажарганлиги учун

20




Оралиқ назорат

35







машғулотларда фаоллиги, мунтазам равишда конспект юритиши учун

5

семестр давомида




мустақил таълим топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши

10

18-хафтада




биринчи оралиқ назорат (маъруза ўқитувчиси томонидан қабул қилинади) ёзма иш шаклида олинади, ўтилган фан бўлимлари таркибидан саволларга ёзма жавоблар берилади.

10

9-хафтада




иккинчи оралиқ назорат (маъруза ўқитувчиси томонидан қабул қилинади) талабаларга алоҳида танланган мавзулар бўйича реферат шаклида берилади. Талабалар мавзу бўйича реферат тайёрлайдилар, ҳимоя қиладилар.

10

18-хафтада




Якуний назорат




20-хафта




Ёзма иш

30




ЖАМИ

100



Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари

 

Асосий адабиётлар

1. М.Юнусов. Биржа ва ярмарка фаолиятини бошқариш. Ўқув-услубий мажмуа. Т.: ТДИУ, 2012.

2. Васильев Г.А., Каменева Н.Г. "Организация и техника биржевой торговли" Москва. Экономическое обозрение. 2008 г.

3. Дегтярева О.И. Биржевое дело. Учебник М: ЮНИТИ - ДАНА, 2007 г.

4. Дорси В. Анатомия биржевого рынка. Методы оценки уверенности и ожиданий трейдеров и рыночных тенденций. – СПб.: Питер, 2005. – 400 с.

5. Твардовский В.В., Паршиков С.В. Секреты биржевой торговли: Торговля акциями на фондовых биржах. – 2-е изд. – М.: Альпина Бизнес Букс, 2005. – 530 с.

6. Исматуллаев А.Х., Фаттахов А.А., Самадов А.Н. Биржевое дело. Учебник. – Т.:ТГЭУ, 2007.

7. Эльдер А. Как играть и выиграть на бирже. – М.: Диаграмма, 2005. – 349 с. 2 экз.


Қўшимча адабиётлар

8. Рахмонқулова С. Тадбиркорлар учун Интернет. Интернетдан бизнесда қандай унумли фойдаланиш мумкин. Қўлланма. Тошкент, 2010, 160 б.

9. Нир Вулкан. Электронная коммерция. Москва, «Интер-трейдинг», 2003, -296 стр.

10. Мажидов Р.Р. “Интернет технологиялари” ўқув фани бўйича ЎУМ. Электрон вариант. Т.: ТДИУ, 2013.


Интернет сайтлари

11.http://infocom.uz.

12.http://www.gov.uz.

13.http://www.tsue.fan.uz.

14.http://www.ziyonet.uz.

15.http://www.edu.uz.

16.http://www.bilimdon.uz.

17.http://www.lex.uz.



18.http://www.forex.uz.




Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling