Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах давлат педагогика университети


Download 37.55 Kb.
bet1/4
Sana31.12.2022
Hajmi37.55 Kb.
#1073537
  1   2   3   4
Bog'liq
НИЗОМ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ПЕДАГОГИКА – ПСИХОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ


УМУМИЙ ПЕДАГОГИКА КАФЕДРАСИНИНГ
Н И З О М И


ЖИЗЗАХ 2022
Тасдиқлайман”
Университет Кенгашининг 2022й
___”____- сонли қарори
асосида Кенгаш раиси, ректор
_________проф.Ш.С. Шарипов
___”____-2022й

  1. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4358 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 апрелдаги №267-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289 сонли Қарорига асосан институтимизнинг мақоми университет сифатида ўзгарганлиги муносабати билан “Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари кафедралари фаолиятини ташкил этиш ҳамда кафедра мудирлари фаолиятини баҳолаб бориш тартиби”, асосида ишлаб чиқилди. Жиззах давлат педагогика университети «Умумий педагогика» кафедраси тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда кафедра деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, кафедра мудирлари масъулияти, ўрни ва ролинн кучайтириш, уларнинг функсионал вазифаларини қатий белгилаш ҳамда кафедрадаги ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ва кафедра мудирлари фаолиятини баҳолаб бориш тартибини белгилайди.


2. «Умумий педагогика» кафедраси А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, унда бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, ўқув-услубий, илмий- тадқиқот шунингдек, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ҳамда маънавий-маърифий ва устоз-шогирд ишларни амалга оширилади.
Кафедра таркибига профессор-ўқитувчилар ва ходимлар тоифасига кирувчи кафедра мудири, профессор, дотсент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), ўқитувчи-стажорлар ҳамда докторант, мустақил изланувчи, шунингдек, ўқув-ёрдамчи ходимлар киради.
3. А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети Педагогика - психология факултети «Умумий педагогика» кафедрасиги профессор – ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ишга қабул қилинади.
4. Кафедра ўқув-тарбиявий ва илмий жараённи таъминловчи ўқув кабинетларга эга.
«Умумий педагогика» кафедраси мажбурий ва танлов фанларидан дарс олиб бориладиган кафедралар кадрлар буюртмачилари бўлган корхона (ташкилот)лар худудида филиаллар ташкил этиши ва уларнинг моддий-техника базасидан келишилган ҳолда фойдаланиши мумкин.`
Кафедра филиали фаолияти университети ва корхона (ташкилот) ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилади.
5. Вазирлик тасарруфида бўлмаган олий таълим муассасаларига ушбу тартибдан бўйсунувчи вазирлик (идора)нинг буйруқ (ёки қарор)лари асосида фойдаланиш тавсия этилади.

Download 37.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling