§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Қарз олувчиларни скоринг модели орқали баҳолаш деганда нимани тушунасиз?


Download 0.52 Mb.
bet105/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

19. Қарз олувчиларни скоринг модели орқали баҳолаш деганда нимани тушунасиз?
Қарз олувчиларни скоринг модели орқали баҳолаш деганда мижоз томонидан қарз олиш учун тақдим қилган хужжатлар асосида ва(ёки) ахборот технологияларини қўллаган ҳолда автоматлаштирилган тартибда қарз олувчига тезкор баҳо бериш ҳамда шу орқали қарз ажратиш ёки рад этиш юзасидан қарор қабул қилиш тизими тушунилади.
20. Қарз олувчи(лар)нинг тўлов қобилиятини баҳолаш деганда нимани тушунасиз?
Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида, тўлиқ сўндириш имкониятини баҳолаш.


21. Банк Бошқарувининг қарорига кўра қайси санадан бошлаб, чакана йўналишидаги кредитлар андеррайтинг тизимига тўлиқ ўтказилган ва кредит комиссияларининг ваколатлари бекор қилинган?
“Агробанк” АТБ Бошқарувининг 2020 йил 17 сентябрдаги 96/3 сонли қарорига кўра чакана йўналишдаги кредитлар 2020 йил 1 ноябр санасидан бошлаб тўлиқ андеррайтинг тизимига ўтказилган ва кредит комиссияларининг ваколатлари бекор қилинган.


22. Кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги андеррайтер қарори қайси омиллар мавжуд бўлганда қабул қилинади?
а) кредит маҳсулотининг тасдиқланган шартларига номувофиқлик;
б) таъминотнинг йўқлиги (таъминот талаб қилинадиган кредит маҳсулотлари бўйича);
в) рад этилганлик мораторийсининг мавжудлиги;
г) минимал талаблар бўйича номувофиқлик;
д) юридик шахс мақомидаги ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи қарз олувчиларда “тўхтатувчи омиллар” бўйича номувофиқлик;
е) таклиф этилаётган таъминотнинг Банк талабларига жавоб бермаслиги, шу жумладан таклиф этилаётган гаров таъминотининг Банк томонидан қабул қилинмайдиган мулклар рўйхатида мавжудлиги;
ё) ички ва(ёки) ташқи кредит тарихини баҳолаш алгоритмига кўра, “қора ҳудуд”га тўғри келадиган салбий кредит тарихининг мавжудлиги;
ж) скоринг ёки кредит рейтинги “Е”дан юқори эмас;
к) бошқа сабаблар.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling