§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Андеррайтинг тизими асосан қайси риск турини баҳолайди?


Download 0.52 Mb.
bet104/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

15. Андеррайтинг тизими асосан қайси риск турини баҳолайди?
Банкларда рискларнинг турлари кўп бўлиб, андеррайтинг тизими кредит риски турини баҳолайди.


16. Тижорат банкларида андеррайтинг тизимини жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайси қарорида кўрсатиб ўтилган ва қарор ҳақида айтинг?
Тижорат банкларида андеррайтинг тизимини жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 16 ноябрдаги 28/2 сонли қарори билан тасдиқланган тартибда кўрсатиб ўтилган.
Ушбу тартибга кўра 2019 йилнинг 18 ноябр санасидан бошлаб таваккалчиликка асосланган пруденциал назорат доирасида тижорат банклари томонидан айрим банк операцияларини амалга оширишнинг оптималлаштирилган тартиблари белгиланган шартлар асосида синов тариқасида амалиётга тадбиқ этилган. Бунда капиталнинг монандлик кўрсаткичи ва соф барқарор молиялаштириш меъёри кўрсаткичларини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби ҳамда кредит, омонат ва касса операцияларини амалга оширишнинг оптималлаштирилган тартиблари жорий қилинган.

17. Қарз олувчиларни банкнинг ички минимал талабларга мувофиқлиги деганда нимани тушунасиз?


Банк томонидан потенциал қарз олувчи(лар)га нисбатан қўйилган минимал талаблар бўлиб, қарз олувчи(лар) ушбу минимал талабларга жавоб бериши лозим. Масалан, минимал талабларга қарз олувчи(лар)нинг ёши, иш стажи ва бошқа талаблар кириши мумкин.

18. Салбий кредит тарихи деганда нимани тушунасиз ва бугунги кунда қарз олувчиларнинг кредит тарихига баҳо беришда қайси манбалардан фойдаланилади?


Салбий кредит тарихи деганда бу- қарз олувчи(лар) томонидан илгари олинган қарзлари бўйича ҳамда амалдаги мажбуриятлари бўйича кредит ташкилотлари олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажармаганлигини акс эттирувчи маълумотларга баҳо бериш асосида юзага келадиган хулоса.
Бугунги кунда мижозларнинг кредит тарихига баҳо беришда “Кредит ахборот таҳлилий маркази (КАТМ)” Кредит бюросидан олинган манбалардан фойдаланилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling