Тижорат банкларида электрон архив ишларини юритиш учун қандай ташкилий тадбирлар амалга оширилиши керак?
Тижорат банклари бошқарувчилари буйруғига асосан электрон архив ишларини юритиш бўйича бўлим ташкил қилинади ёки электрон архив ишларини юритиш бўйича масъул ходим тайинланади. Масъул ходим олий маълумотга эга бўлган, банк тизимида камида икки йил ишлаган бўлиши ва архивга олиш дастурлари ва ускуналаридан фойдаланишни мукаммал билиши керак.
Антивирус ҳимояси бўйича чора-тадбирлар қандай тартибда амалга оширилади?
Якка тартибда ва марказлашган ҳолда олиб борилади. Якка тартибдаги тадбирлар ҳар бир фойдаланувчи томонидан, марказлашган ҳолдаги тадбирлар эса, антивирус ҳимояси мутахассислари ва АҲТ маъмурлари томонидан амалга оширилади.
Антивирус ҳимояси бўйича чора-тадбирлар қандай ҳужжатлар асосида амалга оширилади?
Антивирус ҳимояси бўйича чора-тадбирлар режаси;
Антивирус ҳимояси бўйича якка тартибда олиб бориладиган қоидалар;
Антивирус ҳимоясини марказлашган ҳолда олиб бориш услуби;
Антивирус ҳимояси бўйича ишлар қатнашчиларининг лавозим йўриқнома-лари.
Электрон рақамли имзо нима мақсадда қўлланилади?
Электрон ҳужжатдаги ахборотни тасдиқлаш ва унинг эгасини идентификация қилиш мақсадида қўлланилади.
Электрон рақамли имзо ишдан чиққанда захира электрон рақамли имзодан фойдаланиш тартибини тушунтириб беринг?
Электрон рақамли имзо калити сертификати эгаси Бош офисга ёзма равишда маълумот беради. Ушбу маълумотда муаммонинг сабаблари аниқ кўрсатилади ва «заҳира электрон рақамли имзо»дан фойдаланишга рухсат сўралади.
Электрон рақамли имзо ким томонидан ишлатилади ва у қандай ҳолатда кимларга ишлатиш учун берилиши мумкин?
Бош бухгалтер томонидан электрон тўловларни тасдиқлаш учун фойдаланилади. Электрон ҳужжат асл нусхалари билан солиштириб, текшириб чиқилганидан кейин (бош бухгалтер бўлмаган вақтида Тижорат банки буйруғи билан электрон имзо қўйиш учун бош бухгалтер ўринбосари тайинланади) электрон имзо билан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |