§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Пароль деганда нима тушунасиз?


Download 0.52 Mb.
bet48/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Пароль деганда нима тушунасиз?

Парол бу сир тутиладиган белгилар кетма-кетлиги бўлиб, ҳарф, рақам, белги ёки ҳарфли-рақамли-белгили код шаклидаги махфий сўз кўринишида бўлади.



  1. Пароль ҳимояси бўйича жавобгарлик кимга юклатилади?

Компьютер бириктириб қўйилган масъул шахсга юклатилади.



  1. Кириш паролларини ким томонидан қанча муддатда ўзгартирилади?

Ҳар бир компьютерда ишловчи ходим ўзига бириктирилган компьютернинг операцион тизимига кириш паролларини ўзи мустақил равишда (иккинчи шахсга ошкор қилмаган ҳолда) ҳар чоракда бир марта, “NCI-Bank» дастурига кириш паролларини ҳар ойда бир марта ўзгартириши шарт.



  1. Қачон пароллар режадан ташқари ўзгартирилади?

Парол ошкор бўлганлигига гумон қилинганда ёки компьютер фойдаланувчиси, пароль ҳимояси иштирокчилари ишдан бўшаган, бошқа ишга ўтган тақдирда дарҳол у ходим билан боғлиқ қайд этилган кириш пароллари режадан ташқари тўлиқ ўзгартирилади.

  1. Парол ҳимояси иштирокчиларига қўйилган талабларни тушунтириб беринг?

Паролни ошкор этмаслик, кўрсатилган муддатда паролни янгилаб конвертда жойлаштириш ва уни ўз раҳбарига топшириш.



  1. Сервер тушунчасини изоҳлаб беринг?

Сервер- бу тармоқ орқали турли тизимлар ҳамда фойдаланувчиларга ўз ресурсларини тақдим этувчи компьютердир.

  1. Маълумотни филтрациядан ўтишини таъминловчи аппарат ёки дастурий муҳит нима деб аталади?

Тармоқлараро экран, Файервол.



  1. Касса тармоғига кириш ҳуқуқини берувчи шифр белгиси кимда сақланади?

Банк бошқарувчисида



  1. Банк муассасалари барча хизмат хоналари моҳияти ва йўналишига қараб нечта ҳудудга бўлинади?

Учта кириш зонасига бўлинади:

    • биринчи зона банк ходимлари ва мижозларнинг кириб-чиқиши чекланмаган хоналар (операциялар зали, кредит бўлими в.ҳ.к)

    • иккинчи зона банк муассасаларининг муайян доирадаги ходимларининг кириб чиқишига рухсат берилган хоналар (операция бўлимлари, касса хоналари, хавфсизлик, иккинчи бўлим, сервер хоналар, кўпайтириш хонаси)

    • учинчи зона банк муассасаларининг қатъий равишда белгиланган мансабдор шахсларигина кириб-чиқиши мумкин бўлган хоналар (газнахоналар ва бойликлар ҳамда махфий ҳужжатлар сақланиши учун ўтда ёнмайдиган жавонлар жойлаштирилган хоналар).





  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling