§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


“Е-ХАТ” дастури тўғрисида тушунча беринг?


Download 0.52 Mb.
bet45/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

6. “Е-ХАТ” дастури тўғрисида тушунча беринг?
“Е-ХАТ” Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимият органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сонли Қарорига мувофиқ жорий қилинган тизим ҳисобланади. Банкнинг Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят бошқармалари тасарруфидаги филиаллар ушбу дастур фойдаланувчилари сифатида иштирок этадилар. “Е-ХАТ” дастури иш бошланишидан то иш куни тамом бўлгунга қадар узлуксиз равишда ишчи ҳолатда туриши лозим.


§ Банк хавфсизлиги бошқармаси бўйича саволлар ва жавоблар



  1. «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мақсади ва асосий моҳиятини айтиб беринг?

Ушбу қонуннинг мақсади автоматлаштирилган банк тизимида ахборотларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: Ахборотнинг тарқалиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши ва ундан ўзгача тарзда рухсатсиз фойдаланилиши, шунингдек, нусха олинишининг ҳамда автоматлаштирилган банк тизимига бошқача шаклда аралашувларнинг олдини олишдан иборатдир.



  1. Банкда электр билан таъминлаш бузилганда иш узлуксизлигини таъминлаш учун қандай техник воситалар қўлланилади?

банк серверларни ва зарур бўлган ишчи стацияларини энергия билан таъминловчи восита–UPS билан таъминлаши лозим. Бундан ташқари, банк узлуксиз ишлаши учун камида бир суткага етадиган ёқилғи запасига эга бўлган дизелгенераторлар билан ҳам таъминланиши лозим. Банкда электр таъминоти бўлмаганда 10 минутдан сўнг, дизелгенераторлар автомат равишда ишга тушиши лозим.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling