22. Инкассо топшириқномаси ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилганда кандай хужжатлар илова қилинади?
Инкассо топшириқномаси ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилганда, унга ижро ҳужжатининг асл нусхаси, агар асл нусхаси йўқолган бўлса — дубликати илова қилинади, бундан электрон шаклда тақдим этилган ҳолатлар мустасно.
Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади.
23. Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича ким жавобгар ҳисобланади?
Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди.
24.Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномасини кирим қилиш тартибини айтинг?
Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси банк томонидан 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида тўлов амалга оширилади, бунда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади.
Инкассо топшириқномаси бўйича сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.
25. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари нима?
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бу- корхонанинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг жамланмаси, яъни Молиявий ҳолат тўғрисидаги, Фойда ва зарарлар тўғрисидаги, пул маблағлари тўғрисидаги, капитал харакати тўғрисидаги ҳисоботлар ва қўшимча изоҳлар.
26. МҲХСларининг фойдаланувчилари кимлар?
1.Сармоядорлар; 4.Хокимлик; 7.Бошқалар.
2.Кредиторлар; 5.Товар етказиб берувчилар
3.Ходимлар; 6.Мижозлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |