§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Ўзбекистон Республикасининг пул тизими нималарни ўз ичига олади?


Download 0.52 Mb.
bet55/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

37. Ўзбекистон Республикасининг пул тизими нималарни ўз ичига олади?
Ўзбекистон Республикасининг пул тизими Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини, пул муомаласи ташкил этилишини ва уни тартибга солишни ўз ичига олади. Сўм Ўзбекистон Республикасида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.


38. Ўзбекистон Республикасида нақд пулларни муомалага чиқариш ва қайтариб олиш қандай тартибда амалга оширилади?
Нақд пул маблағларини муомалага чиқариш ва қайтариб олиш фақат Марказий банк томонидан амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси худудида Марказий банк пул белгиларини муомалага банкнот ва тангалар кўринишида чиқариш борасида мутлақ хуқуққа эга. Муомалада бўлган банкнотлар ва тангалар Марказий банкнинг қатъий мажбуриятлари ҳисобланади ва унинг жамики активлари билан таъминланади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай банкнот ва тангаларни муомаладан қайтариб олишга ҳақли. Бунга Марказий банкнинг айирбошлаш тартиби ва муддати кўрсатилган норматив хужжати асос бўлиб хизмат қилиши керак, айирбошлаш муддати бир йилдан кам бўлиши мумкин эмас.
Марказий банк айирбошлаш учун белгилаган муддат тугаганида айирбошланиши керак бўлган банкнот ва тангалар конуний тўлов воситаси сифатидаги ўз кучини йўқотади.


39. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 29 июнда 3028-сон билан рўйхатга олинган Марказий банкнинг “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир ЙЎРИҚНОМА”си қандай қоидаларни ўз ичига олади?
Мазкур Йўриқнома "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш бўйича қуйидаги тартибларни белгилайди:
Кирим касса операцияларини бажариш;
Чиқим касса операцияларини бажариш;
Кечки кассага нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиш;
Қайта санаш кассасида нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш;
Нақд пулларни саралаш, тахлаш ва ўраб-боғлаш;
Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун қабул қилиш;
Банк томонидан чакана амалиётлар ва банк биносидан ташқарида жойлашган бошқа кассаларни ташкил этиш;
Банкоматларни нақд пуллар билан таъминлаш;
Айланма кассада якун чиқариш;
Кунлик касса ҳужжатларини тахлаш ва тикиш;
Пул омборида нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини назорат қилиш;
Нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш;
Нақд пулларни экспертиза қилиш;
Инкассация хизматини ташкил этиш;
Хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш;
Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling