17. Тизим орқали тақдим қилинган тўлов талабномалари асосида амалга оширилган қисман тўловлар ҳисоби кандай тартибда юритилади?
Дастурий равишда юритилади.
18. Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг 2-сон картотекадан ҳисобдан чиқарилишига нималар асос бўла олади?
Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг 2-сон картотекадан ҳисобдан чиқарилиши суд қарорига, маблағларни олувчининг аризасига ва маблағларни олувчининг фаолияти тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотномага асосан амалга оширилади ҳамда ижро этилмасдан қайтариб юборилади.
19. Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган электрон шаклдаги тўлов талабномаларини хужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилиши тартибини айтинг?
Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган электрон шаклдаги тўлов талабномалари рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
20. Инкассо топшириқномаси нима?
Инкассо топшириқномаси унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати.
Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин, бундан чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган инкассо топшириқномаси мустасно.
21. Кимлар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга?
а) давлат солиқ хизмати органлари — ўз муддатида тўланмаган бюджет тизимига ўтказиладиган солиқлар ва йиғимларни ундириш тўғрисида;
б) божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш тўғрисида;
в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — Ўзбекистон Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчидан ундириш ҳамда бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизларни қайтариш тўғрисида;
д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига («Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.
Do'stlaringiz bilan baham: |