27. МҲХСлари кимлар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади?
1. (МҲХС) Кенгаши;
2. (МҲХС) Кенгаши таркибидаги маслаҳат қўмитаси
3. (МҲХС)ни амалиётга қўллашни таҳлил этиш қўмитаси.
28. МҲХСларига қачондан ўтилади?
2021 йилдан МҲХСлари бўйича ҳисоботлар юритилади.
29. МҲХСлари бўйича ҳисоботларни юритиш қайси норматив хужжатда белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ-4611-сонли қарори қабул қилинган.
30. МҲХС нечта стандартдан иборат?
16 та
31. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари сони нечта?
28 та
32. МҲХС қайси стандартида активларнинг қадрсизланиши бўйича захиралар яратилиши белгиланган?
МҲХСнинг 9 “Молиявий воситалар” стандартида
33. Ҳисоб сиёсати тузиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар бухгалтерия ҳисобининг қайси халқаро стандартида белгиланган?
8 “Ҳисоб сиёсати” стандартида
34. Асосий воситаларнинг ҳисобини юритиш бухгалтерия ҳисобининг қайси халқаро стандартида белгиланган?
16 “Асосий воситалар” стандартида
35. Пул-кредит сиёсати деганда нимани тушунасиз?
Пул-кредит сиёсати – бу монетар сиёсат бўлиб, Марказий Банк томонидан,
-миллий валюта ва нархлар барқарорлигини таъминлашга,
-пул массаси, банк тизимининг ликвидлилиги, тўлов балансини тартибга солишга
-макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни, иқтисодий ўсишни мустахкамлашга йўналтирилган воситалар, усуллар ҳамда чора-тадбирлар йиғиндисидир.
36. Пул-кредит сиёсатини амалга ошириш воситалари деганда нимани тушунасиз?
Пул-кредит сиёсатининг воситалари - Марказий банк томонидан пулга бўлган талаб ва таклифни тартибга солиш ҳамда пул-кредит сиёсатини амалга ошириш механизмидир.
Булар қуйидаги бевосита ва билвосита турларга бўлинади.
Бевосита воситалар - Марказий банк томонидан тижорат банкларига нисбатан фоиз ставкаларини ёки кредит миқдорини белгилаш ва чеклашдан иборат бўлган маъмурий усуллари.
Билвосита воситалар - Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги ихтиёрий равишда фойдаланиладиган, яъни бозор орқали пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш, муомаладаги пул массаси миқдорини ва банкларнинг тўловга қобилиятлилигини тартибга солиш усули.
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги қонунда монетар сиёсатнинг очиқ бозордаги операциялар, қайта молиялаш операциялари ва мажбурий резерв талабларини бошқариш операциялари каби воситалари белгилаб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |