§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Касса тармоғи нималардан иборат ва улар қандай амалиётлар учун мўлжалланган?


Download 0.52 Mb.
bet56/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

40. Касса тармоғи нималардан иборат ва улар қандай амалиётлар учун мўлжалланган?
Касса тармоғи - нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажариш ҳамда уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун ташкил этилган кирим, чиқим, қайта санаш ва кечки кассалар ҳамда пул омборлари жойлашган ҳудуд.
Кирим кассаси - банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан банк иш куни давомида кирим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олувчи касса.
Чиқим кассаси - банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга банк иш куни давомида чиқим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни чиқим қилувчи касса.
Қайта санаш кассаси - банк иш куни давомида инкассаторлар гуруҳи томонидан йиғиб келинган ҳамда кечки касса ходимларидан қабул қилиб олинган инкассация сумкаларидаги (қопларидаги), шунингдек қайта санаш учун касса мудири томонидан топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санашга мўлжалланган касса.
Кечки касса - банк иш куни якунланганидан сўнг, инкассаторлар гуруҳидан нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган ёки бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиб олиш ҳамда иш куни узайтирилган кассаларда иш якунлангач, улардаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини қабул қилиб олиш, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишлайдиган кассаларга мадад пулларини бериш учун ташкил этилган касса.
Пул омбори - банк биносининг касса тармоғи жойлашган ҳудудда тегишли техник талаблар асосида қурилган ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун мўлжалланган омбор.


41. Айланма касса нима?
Айланма касса - банк иш куни давомида касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш, санаб-саралаш, ўраб-боғлаш ҳамда уларни бошқа қимматликлардан алоҳида сақлаш ва чиқим қилиш учун банк касса тармоғида ташкил этилган кирим ва чиқим кассалари ёки кирим-чиқим кассаси.
Айланма касса банк биносида ташкил этилиб, банк мижози бўлган хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатади ҳамда унга тегишли бўлган барча банкнот ва тангалар ҳисоби 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағида юритилади.


42. Банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар бўйича Адлия вазирлигида 2020 йил 22 октябрда 3028-4-сон билан рўйхатга олинган йўриқномага қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди?
Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар, уларнинг фаолияти устидан масофадан туриб кунлик назорат ўрнатилган ҳолда, банк (филиал) томонидан республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилиши мумкинлиги ва банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қурилиши ва жиҳозланиши бўйича Бош банк мутахассислари томонидан ёзма равишда ижобий хулоса берилганидан сўнг, мазкур кассалар ўз фаолиятини бошлашлари мумкин. Бош банк ушбу хулосанинг бир нусхасини илова қилган ҳолда 10 кун ичида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма равишда хабар бериши белгиланди.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling